Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Сентябрь 2022

Профессионал консалтинг ташкилот жалб этилиши юзасидан эълон

Тегишли хусусийлаштириш дастурига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан “Dori-Darmon” AЖ устав капиталидаги 51 % акциялар пакетини хусусийлаштириш жараёнларига профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш бўйича тегишли Танлов эълонига мувофиқ қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур танлов жараёнида 8 та профессионал консалтинг компаниялардан, жумладан консорциум шаклидаги, таклифлар қабул қилиниб, уларнинг молиявий таклифи, соҳадаги тажрибаси, малакаси ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ёндашувлари асосида сараланди.

Ўз навбатида, ушбу жараёнга хорижий профессионал консультантлар билан бир қаторда кўплаб маҳаллий консалтинг компаниялари иштирок этгани мазкур соҳада рақобат муҳити янада ошаётганлигини ҳамда маҳаллий бозорда салоҳиятли консалтинг компаниялар сони ортиб бораётганлигини кўрсатади.

Саралаш натижасида, Portfolio Investments ва Gemstone Capital консорциум компаниялари хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида танлов ғолиби деб топилди.

Portfolio Investments ва Gemstone Capital консорциум компаниялари Ўзбекистонда фаолият юритаётган инвестицион компаниялар бўлиб, турли хизматлар, жумладан, брокерлик, активни бошқариш ва консалтинг хизматларини давлат органлари, корпорациялар ва молиявий институтларга кўрсатади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги жалб этилган профессионал консалтинг компаниялари билан бирга ушбу активнинг рақобат тамойилларига асосланган шаффоф ва муваффақиятли сотилиши учун барча чораларни кўради.

2206 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech