Ру Ўз O'z En

Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг коррупцияга қарши курашиш

СИЁСАТИ

 1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати (бундан буён матнда Сиёсат деб юритилади) ходимлар орасида ҳамда жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданияти даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) юқори ахлокий меъёрларга содиқлигини, шунингдек, Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни акс эттиради.
  2. Сиёсат ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари - Фойдаланиш бўйича талаблар ва тавсиялар” халқаро стандарти талабларини инобатга олган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ташкилотлар тавсиялари ва етакчи халқаро амалиёт асосида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
  3. Коррупцияга қарши курашиш тизими бошқаруви Агентлик фаолиятига қаратилган.
  4. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ушбу сиёсатни фаолиятининг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда қабул қилишлари, коррупцияга қарши курашиш механизмларини, мавжуд бўлган коррупция хавфи, тажрибаси ва мавжуд манбалари асосида ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари лозим.
  5. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари коррупцияга қарши курашишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларида коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш;

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантириш;

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолиятининг барча соҳаларида коррупцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга бардам бериш, уларнинг оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт- шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш.

  1. Сиёсат Агентликнинг ички ҳужжати сифатида юқорида кўрсатилган асосий мақсадларга эришиш учун Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолиятида коррупция билан боғлик ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга барҳам беришга қаратилган асосий талаблар ва тамойилларни белгилаб берувчи асос ҳисобланади.
  2. Мазкур Сиёсатнинг талаблари эгаллаб турган лавозими ва бажарадиган вазифа ва функцияларидан қатъи назар Агентлик билан меҳнат муносабатларида бўлган барча ходимларга, шу жумладан, Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларига тадбиқ этилади.
  3. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларига ишга қабул қилинаётган ҳар қандай шахс ушбу Сиёсат билан имзо кўйган ҳолда танишишга ва унинг қоидаларига риоя қилишга мажбур.
  4. Ушбу Сиёсат мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалар қулланилади:

алоқадор шахслар - ходим билан тижорат ташкилотларининг устав капиталида иштирок этадиган шахслар, акциялари Республика фонд биржасида оммавий муомалада бўлган акциядорлик жамиятларининг беш фоизидан кам бўлган миқдордаги акцияга эканлиги ҳолатлари бундан мустасно;

иш жараёнидаги меҳмондўстлик белгилари - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари манфаатларида фаолият давомида ҳамкорлик ўрнатиш ва (ёки) қўллаб-қувватлашга алоқадор ҳаражатлар, шу жумладан, ишбилармонлик билан боғлиқ кечки овқат, транспорт ва яшаш ҳаражатларини қоплаш билан боғлиқ ҳаражатлар ва ҳ.к.;

коррупцияга қарши курашиш талаблари бузилганлиги тўғрисида виждонан хабар бериш - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходими томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги (содир этишга суиқасд қилинганлиги) тўғрисида руҳсат этилган алоқа каналлари орқали асослилигига ишонч ҳосил қилган ҳолда йўллаган мурожаат;

контрагент (шартномавий шерик) - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари билан шартномавий муносабатларга (меҳнат муносабатлари бундан мустасно) киришган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс;

коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;

коррупциявий ҳаракатлар - ходим томонидан пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали порани яъни пул, кимматбаҳо қоғозлар, бошқа мол-мулкни, мулкий тусдаги хизматларни, бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш, талаб қилиш, таклиф қилиш, ваъда қилиш ва бериш, шунингдек, пора бериш ва (ёки) олишда воситачилик қилиш, расмиятчиликларни соддалаштириш учун туловларни олиш, ходим томонидан пора олиш ёки ҳуқуққа хилоф бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик - коррупция белгиларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;

коррупцияга қарши курашиш тизими - қўлланиладиган амалдаги қонунчилик ва ички ҳужжатларни коррупциявий жиҳатдан бузилишини бартараф этиш, Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари томонидан юқори даражада касбий ва ахлоқий фаолият олиб боришларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;

коррупциявий хавф-хатар - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари ёки учинчи шахслар томонидан Агентлик номидан ва (ёки) уларнинг манфаатларини кўзлаб коррупциявий хатти-ҳаракатларни содир этиш эҳтимоли ва хавфи;

манфаатлар тўқнашуви - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимининг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда ходимнинг шахсий манфаатдорлиги билан Агентликнинг ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;

расмиятчиликни соддалаштириш учун тўловлар - белгиланган тартиб-таомиллар бажарилишини таъминлаш ёки тезлаштириш, тегишли қонунчилик, нормалар ва қоидаларда назарда тутилмаган ҳаракатлар содир этиш учун ғайриқонуний равишда бериладиган пул маблағлари, мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, хизматлар ва бошқа моддий ёки номоддий наф;

ходимнинг шахсий манфаатдорлиги - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходими томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида унинг яқин қариндоши ёки ходимга алоқадор бўлган шахслар томонидан ходимнинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган пул маблағлари, моддий ёки номоддий қимматликлар, бошқа мол-мулк, бойлик ва имтиёзлар кўринишида шахсий наф олиш имконияти (шахсий, ижтимоий, молиявий, сиёсий ва бошқа тижорат ёки нотижорат манфаатлари);

ходим - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари билан меҳнат муносабатларига киришган шахс;

яқин қариндошлар - ота-она, туғишган ва ўгай ака-укалар ва опа- сингиллар, эр (хотин), фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, боболар, бувилар, неваралар, шунингдек эрнинг (хотиннинг) ота-онаси.

2-боб. Коррупцияга қарши
курашишнинг асосий тамойиллари

  1. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари коррупцияга қарши курашиш тизимини қуйидаги тамойилларга асосланиб амалга оширади:

қонунийлик - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари, давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича жаҳонда тан олинган амалиётни ҳисобга олган ҳолда ҳамда Агентлик тизимининг белгиланган ички ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;

коррупцияга тоқатсизлик - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ўз фаолиятининг барча соҳаларида коррупциянинг ҳар кандай шакллари ва кўринишларига муросасиз муносабатда бўлади. Агентликнинг ходимларига коррупциявий хавф-хатар келиб чиқиши мумкин бўлган фаолиятда бевосита ёки билвосита иштирок этиш тақиқланади;

очиқлик ва шаффофлик - Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида Агентлик ходимлари ва контрагентларини, кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора- тадбирларнинг превентивлиги, тизимлилиги ва ўзаро боғлиқлиги - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этилишига ва коррупциявий хавф-хатарларга кўмаклашувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган превентив чора-тадбирларни амалга оширишга устувор аҳамият беради. Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар аниқланган хавф-хатарлар даражасига мувофиқ келади ҳамда Агентликнинг барча функциялари ва йўналишларига интеграция қилинган коррупцияга қарши курашиш тизимига бирлаштирилган;

коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги - коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган Агентлик тизими ходимлари ўзининг мақоми ва эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар Агентликнинг ички ҳужжатлари ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар;

техника тараққиётининг ютуқларидан фойдаланиш - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш тизимини яратишда илм-фан тараққиётининг сўнгги ютуқларидан, шу жумладан, интеграциялаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланишга интилади;

тўғридан-тўғри раҳбариятга мурожаат қилиш - Агентлик тизимининг ҳар бир ходими коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлигини тўғрисида ишончли ва асосли маълумотлар мавжуд бўлганда белгиланган чораларни кўриш учун тусқинликсиз ташкилот раҳбарига ёки Агентликнинг Ички назорат ва комплаенс хизматига мурожаат қилиши мумкин;

фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик - Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ўзларига юклатилган функцияларни бажаришда Агентлик фаолиятини ҳалоллик, холислик ва мустақиллик асосида мустақил назорат қилиш мақсадида фуқаролик жамияти вакилларини жалб этадилар;

коррупцияга қарши курашиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш - коррупцияга қарши курашиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни амалга ошириш натижаларига кўра Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарадорлигини тўхтовсиз равишда ошириш чораларини кўрадилар.

З-боб. Коррупцияга қарши курашиш
тизимнинг элементлари

  1. Коррупцияга “мутлақо тоқатсизлик” тамойилига таянган ҳолда Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларининг барча ходимларига коррупция билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатларда иштирок этиши, яъни пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали пора, яъни пуллар, кимматбаҳо коғозлар, бошқа мол-мулк, мулкий тусдаги хизматларни беришни талаб қилиш, товламачилик қилиш, ваъда бериш ва пора бериш, пора бериш ва (ёки) олишда воситачилик қилиш, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни олиш, шахс томонидан пора олиш ёки ғайриқонуний бошқа мақсадларда ўз хизмат мавкеидан ноқонуний фойдаланиши қатъиян тақиқланади.
  2. Қуйидагилар Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосий элементлари ҳисобланади:

а)  коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий ички ҳужжатлар мавжудлиги, яъни Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосини:

мазкур Сиёсат;

Агентлик марказий аппарати, таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари;

Агентлик тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низомда акс эттирилган тамойиллар ва талабларни ташкил этади;

б)  “Юқоридан қуйига муносабат” - Юқори даражада раҳбарлик намунаси:

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларининг раҳбарлари ўзига буйсунувчилар, фуқаролар ва юридик шахслар билан муносабатларда ҳалол, адолатли ва мустақил хулқ-атвор намунаси бўлишлари керак;

Агентликнинг марказий аппарати, унинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарлари коррупцияга қарши курашиш самарали тизимни яратиш ва амалга оширишда қуйидагилар орқали етакчиликни намойиш этадилар:

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолиятининг хавф-хатарга эга функциялари (йўналишлари)га коррупцияга қарши курашиш самарали чора-тадбирлар ва тартибларни жорий этиш, шу жумладан, коррупцияга қарши курашиш дастури/йўл ҳаритасини ишлаб чиқиш ва унинг ижросини назорат қилиш оркали кўмаклашиш;

ўз мансаб мажбуриятларини бажариш доирасида, Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларида коррупциянинг барча шакллари ва кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантирган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчилик нормалари ва қабул қилинган ички ҳужжатларга риоя қилиш ва ахлоқий хулқ-атвор юзасидан шахсан намуна сифатида намоён бўлиш;

в)  коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш:

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари функцияларининг хусусияти, ташкилий тузилмаси, жамият ва бошқа шахслар билан ўзаро фаолият олиб боришига ҳамда бошқа ички ва ташқи омилларга боғлиқ ҳолда ўз фаолиятига хос бўлган коррупциявий хавф-хатарларни айниқлайди ва баҳолайди;

коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш доирасида Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолиятининг барча соҳалари коррупциявий хавф-хатарига кўпрок учрайдиган функцияларни аниқлаш мақсадида таҳлил қилинади, уларда мавжуд бўлган коррупцияга қарши курашишни назорат қилишнинг барча шакллари ва тартиб-таомиллари аниқланган хавф-хатарларни камайтириш учун етарлилиги жиҳатидан таҳлил қилинади. Хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш жараёнида Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизматининг фаол кўллаб-қувватлаши ва назорати остида Агентликнинг тегишли раҳбарлари, коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчи шахслар иштирок этади;

Давлат активларини бошқариш агентлигининг коррупциявий ҳаракатларга “мутлақо тоқатсизлик”ни ҳисобга олган ҳолда Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари коррупциявий хавф-хатарларнинг юзага келиш эҳтимоли ва таъсир қилиш даражасидан қатъи назар уларни бошқариш заруратини тан олади;

Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш йилига камида бир марта амалга оширилади. Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижалари Агентликнинг раҳбарлари томонидан кўриб чиқилади шунингдек, аниқланган хавф-хатарларни камайтирувчи коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар Агентликнинг коррупцияга қарши курашиш дастурларида акс эттирилади.

г)  коррупцияга қарши курашиш учун масъул шахслар ва бўлинмалар: Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйиш мақсадида Агентликнинг марказий аппаратида коррупцияга қарши курашишни шакллантириш ва назорат қилиш жараёни учун масъул бўлган алоҳида таркибий тўзилма – Давлат активларини бошқариш агентлиги Ички назорат ва комплаенс хизмати ташкил этилган;

Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати Агентликда коррупцияга қарши курашиш бўйича вазифаларни амалга оширишда етарли даражада мустақилликка ва муҳим ресурсларга эга бўлиб, бевосита Агентлик директорига буйсунади ва ўз фаолиятини директор томонидан тасдиқланган Ички назорат ва комплаенс хизмати тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширади;

Коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун ҳудудий Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларида руҳсат этилган лавозимларга коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштириш функцияси юклатилиши мумкин. Коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштириш функциялари Агентлик ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларида ва буйсунувдаги муассасаларда юқори даражада коррупциявий хавф-хатарга эга бўлмаган, шунингдек, етарли даражада мустақил бўлган ходимига юклатилади;

Агентлик ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларида ва буйсунувдаги муассасаларнинг коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчилари коррупцияни бартараф этиш чораларини кўради, шу билан бирга, ўзига юклатилган вазифалар доирасида Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими билан ҳамкорлик қилади;

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширишда Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари Кадрлар бошқармаси (бўлимлари) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ белгиланган тартибда ва ҳажмда ходимлар ва алоқадор шахсларнинг яқин кариндошлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ва тизимли йиғиш, таҳлил қилиш ва янгилаб бориш учун жавобгар булади;

Бундан ташкари, Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари одоб-ахлоқ комиссиялари ходимлар ўртасида манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги Кадрлар бошқармаси (бўлимлари)дан келиб тушган маълумотларни кўриб чиқади ва (манфаатлар тўқнашуви тартибга солинмаган тақдирда) уни ҳал қилиш бўйича қарор қабул қилади ёки аниқланган манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилиги ёҳуд етарли эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек, Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши масалаларини кўриб чиқади. Манфаатлар тўқнашувини бошқариш доирасида Кадрлар бошқармаси (бўлимлари) ва Одоб-ахлоқ комиссиялари (ёки шунга ўхшаш комиссиялар) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом асосида иш юритади;

д)  аниқланган коррупциявий хавф-хатарни минималлаштирувчи коррупцияга қарши курашиш чоралар:

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ўз фаолияти ва функцияларидаги коррупциявий хавф-хатарли йўналишларда умумий назорат мухитини ва коррупцияга қарши курашиш назорат ҳамда тартиб-таомилларни ўз ичига олувчи коррупцияга қарши курашишнинг комплекс тизимини жорий этадилар.

Агентлик коррупцияга қарши курашишни назорат қилиш ва тартиб-таомилларнинг самарадорлиги, жумладан, уларнинг аниқланган хавф-хатар даражасига мутаносиблиги, Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари учун қатъийлиги ва аниқлиги, фуқаролик жамияти учун шаффофлигини таъминлашга интиладилар;

Амалга ошириладиган тадбирлар, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича назорат чоралари ва тартиб-таомиллар Агентликнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури/режаси/йўл ҳаритасида акс эттирилади ҳамда тегишли ички ҳужжатларда белгиланади;

е)  ахборотлаштириш, коммуникация ва маслҳат бериш: Коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш ва Агентликнинг коррупцияга қарши курашиш тамойиллари ва талаблари ҳақида жамиятнинг хабардорлигини ошириш мақсадида, мазкур Сиёсат ва Агентликнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлари тўғрисидаги асосий маълумотлар уларнинг Интернет тармоғидаги расмий веб сайтларига жойлаштирилади.

Бундан ташқари, Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари коррупцияга қарши курашиш амалдаги қонун ҳужжатлари нормалари ва коррупцияга қарши курашиш жорий этилган тамойиллар ва талаблар ҳақида Агентлик ходимлари ва бошқа манфаатдор шахсларни хабардор қилиш ва тушунтириш бўйича қуйидагилар орқали барча оқилона хатти-ҳаракатларни амалга оширади:

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларини йилига камида бир марта коррупцияга қарши курашиш асослари бўйича доимий ва тизимли ўқитиш, шу жумладан, ишга янги қабул қилинаётган ходимларни ушбу Сиёсат ва коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқа ички ҳужжжатлар билан мажбурий тартибда таништириш билан биргаликда уларни коррупцияга қарши курашиш бўйича мажбурий курсларда ўқитиш. Коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлар учун Агентликда коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча таълим дастурлари белгиланади. Ўтказилган ўқиш/тренинглар ҳақидаги маълумотлар Кадрлар бошқармаси (бўлимлари)да қонунчиликда белгиланган тартибда сақланади;

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари ва фукароларнинг коррупцияга муросасиз муносабатини шакллантириш бўйича ва коррупцияга қарши курашиш амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида хабардорлигини оширишга қаратилган тематик аудио ва видеороликлар ҳамда бошқа ахборот маълумотларидан фойдаланган ҳолда коррупцияга қарши курашиш тадбирлар ўтказиш;

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги гумонлар ёки фактлар, коррупциявий хавф-хатарлар ва бошқалар (коррупция фактлари ҳақида хабар берилиши мумкин бўлган усуллари тўғрисидаги батафсил маълумот мазкур Сиёсатнинг 4-бобида назарда тутилган) ҳақида хабар берилиши мумкин бўлган алоқа каналлари билан таъминлаш;

мазкур Сиёсат қоидаларини қўллаш ёки Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида Ички назорат ва комплаенс хизмати томонидан коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлар ва тартиб-таомилларни амалга ошириш билан боғлиқ саволлар келиб чиққанда Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларига маслаҳатлар бериш;

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларининг меҳнат шартномаларига коррупцияга қарши курашиш қоидаларни киритиш;

тасдиқланган режага мувофиқ коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул шахс томонидан коррупцияга қарши курашиш хулқ-атвор юзасидан ташвиқотлар ўтказиш;

контрагентларни коррупцияга қарши курашиш қабул қилинган талаблар ва тамойиллар ҳақида, шу жумладан, улар билан тузиладиган шартномаларга коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус шартларни киритиш тўғрисида хабардор қилиш ва ҳ.к.;

г)  мониторинг, назорат ва ҳисобот:

Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш амалга оширилган чора-тадбирларнинг етарлилиги, мутаносиблиги ва самарадорлигини баҳолайди ҳамда доимий мониторингини олиб боради. Ўтказилган мониторинг натижалари бўйича Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.

Давлат активларини бошқариш агентлигида мониторинг ва назорат қилишнинг қуйидаги тартиб-таомиллари амалга оширилади:

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолияти ва функцияларидаги ўзгаришлар, уларнинг ташкилий-функционал тузилмасидаги ўзгаришлар ҳамда бошқа ички ва ташқи омилларнинг Агентликда коррупцияга қарши курашиш тизимига таъсирини, мазкур тизимга ўзгартириш киритиш заруриятини таҳлил қилиш, шу жумладан, уни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш;

тасдиқланган режага мувофиқ самарасиз назорат ва тартиб- таомилларни аниқлаш учун уларни тўғрилаш ва коррупцияга қарши курашиш тизимининг ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида танлов асосида Агентлик тизимидаги функциялар ва ички жараёнларни мониторинг қилиш;

ички ва (ёки) ташқи текширувларни ўтказиш жараёнида Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича талабларга риоя қилинишини назорат қилиш;

Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизматига юклатилган коррупцияга қарши чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тегишли тартибда амалга оширилиши устидан назорат олиб бориш ва ҳ.к.

Ички назорат ва комплаенс хизматини назорат қилиш ва мониторинги бўйича чора-тадбирлар натижалари Агентлик тизимидаги муассасалар раҳбарларининг чораклик ҳисоботларида ўз аксини топади.

з) ҳуқуқбузарликларга нисбатан муносабат билдириш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш:

мазкур Сиёсатга амал қилиш ва Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларга риоя қилиш ҳар бир ходим учун ўз хизмат мажбуриятларини бажарилиши доирасида мажбурийдир. Ходимлар белгиланган талаб ва тартиб-таомилларнинг бузганлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар. Бундан ташкари, бевосита раҳбарлар ўз буйсунувидаги ходимлар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этилганлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар;

коррупцияга қарши курашишга оид белгиланган талаблар ва тамойилларни бузган Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ва асосларда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиладилар;

ходимлар уларни коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этишга ундовчи шахсларнинг ҳар қандай мурожаатлари тўғрисида, шунингдек, бошқа ходимлар томонидан содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида ўзига маълум бўлган ҳар қандай фактлар ҳақида ўз раҳбарларига ва Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизматига хабар беришлари шарт;

коррупцияга мутлақо тоқатсизлик тамойилини ҳисобга олган ҳолда, Агентлик тизимида Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этишлари билан боғлиқ ҳар қандай асосли шубха бўйича хизмат текширувлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ ва ички ҳужжатларда белгиланган тартибда ўтказилади. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини ва (ёки) мазкур сиёсат ва Агентликнинг бошқа ички ҳужжатларида белгиланган коррупцияга қарши талаб ва тартиб- таомилларни бузган Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари, уларнинг лавозими, хизмат муддати ва бошқа омиллардан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ҳамда Агентликнинг ички ҳужжатларида назарда тутилган доирада ва асосларда жавобгарликка тортиладилар;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик аниқланган такдирда Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини таҳлил қиладилар ва доимий асосда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштирадилар;

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва текшириш учун бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат органлари билан ҳамкорлик қиладилар.

4-боб. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари

  • 1. Манфаатлар тўқнашувини бошқариш
  1. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари ўз хизмат мажбуриятларини бажариш ва (ёки) Агентлик манфаатларини ифодалаш доирасида виждонлилик ва ҳалоллик тамойилларига амал қилиши, шахсий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўзларининг хизмат мавқеидан ва (ёки) Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларининг мол-мулкидан фойдаланмаслик ва манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган вазиятлардан сақланишлари лозим.

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларининг ўзларининг хизмат мажбуриятларини лозим даражада ва ҳолис бажаришларига, жумладан, ҳолис қарор қабул қилишга ҳамда Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари, мол-мулки ва (ёки) нуфузига таъсир қиладиган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган вазиятда манфаатлар тўқнашуви юзага келади.

  1. Агентлик тизимининг ходимлари ишга қабул қилинишида, бошқа лавозимга ўтказилишида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлиги ҳақидаги маълумотларни ҳар йили ва тегишли вазиятлар/ҳолатлар юзага келишига қараб ошкор қилишга мажбурдирлар. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш ва уни ҳал қилиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.
  • 2. Совғалар ва иш жараёнида меҳмондўстлик белгилари
  1. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларига ўз хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жисмоний ва юридик шахслардан бирон-бир совға ёки иш жараёнида меҳмондўстликнинг белгилари, қарз, кафолатлар, кафилликлар, мукофотлар шаклида рағбатлантириш воситаларини, нақд пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти, қимматли қоғозлар кўринишида моддий ёрдам қабул қилиш тақиқланади.
  2. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари томонидан расмий делегациялар таркибида, расмий тадбирларда, жумладан, ҳорижда олинган ҳар қандай совғалар суммасидан қатъи назар Агентликнинг мулкига ўтказилади.
  3. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларига уларнинг шахси билан боғлиқ байрамлар (туғилган кун, боланинг туғилиши, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни)да берилган, хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлмаган совғалар ходимнинг шахси билан боғлиқ совғалар деб тан олинади.
  4. Бундай совғаларни беришда қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:

совғалар Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларининг камида уч нафар ходимлари иштирокида берилиши;

совға бериш жарёни табрик нутқи билан бирга бўлиши, унда совға беришга сабаб бўлган воқеа ўзининг аниқ ифодасини топтан булиши;

совғанинг умумий киймати (барча солиқлар ва йиғимларни ҳисобга олган ҳолда) 5 (беш) базавий ҳисоблаш микдоридан ошмаслиги;

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларининг битта ходими бошқа ходимга совға учун сарфлайдиган ҳаражат суммаси, ҳар бир ҳолатда 1 (битта) базавий ҳисоблаш миқдордан ошмаслиги керак.

  1. Шубҳалар пайдо бўлмаслиги учун бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, шериклар ва контрагентлар, ушбу Сиёсатнинг 16 ва 17-бандларида кўрсатилмаган бошқа жисмоний ва юридик шахслардан ҳар кандай байрам (туғилган кун, фарзанд туғилиши, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни ва ҳ.к.ни инобатга олган ҳолда, бироқ бу билан чекланмасдан) билан боғлиқ ҳолда олинадиган, ушбу Сиёсатнинг 15-бандида санаб ўтилган совғалар ва бошқа моддий бойликларни олиш тақиқланади.
  2. Давлат активларини бошқариш агентлиги номидан халқаро конференцияларда, симпозиумларда ва бошқа ишбилармонлик (хизматга оид) йиғилишларда совғалар бериш Агентлик директори ёки унинг ўринбосарларининг буйруғи билан амалга оширилади.
  3. Совғани қабул қилишнинг қонунийлиги тўғрисида шубҳа туғилган ҳар кандай ҳолларда Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходими Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизматига маслаҳат сўраб мурожаат қилиши лозим.
  • 3. Ходимларни танлаш, лавозимдан лавозимга
    ўтказиш, моддий рағбатлантириш
  1. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларини танлаш, уларни аттестациядан ўтказиш ва фаолиятини баҳолаш, шу жумладан мукофот пулларини тўлаш, устама ҳақлар ва бошқа турдаги мукофотларни белгилаш жараёни барча ходимлар учун шаффоф, тенг ва холис бўлиб, ушбу Сиёсатнинг асосий тамойиллари ва талабларига мувофиқ келади.
  2. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларида уларнинг раҳбарлари, шунингдек, бошқарма ва бўлим бошлиқларини мукофотлашга асос бўлиб хизмат қиладиган, улар фаолиятининг асосий кўрсаткичларини баҳолаш тартиби ва мезонлари ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Ушбу кўрсаткичлар холис, ошкора ҳамда Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
  • 4. Текширишларни ўтказиш ҳамда давлат органлари
    ва ташкилотлари фаолиятини ўрганиш
  1. Турли хил текширишларни ўтказиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг (кейинги ўринларда - “Текшириш объектлари”) фаолиятини ўрганишда Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари:
  • манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги;
  • объектни текшириш бир ходим томонидан амалга оширилмаслиги;
  • содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни сохталаштириш учун текшириш объекга вакилларининг саводсизлигидан фойдаланиб қонун ҳужжатлари нормаларини нотўғри талқин қилмаслиги, текширилаётган объект ходимларини аниқланган фактларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш билан қўрқитмаслиги;
  • текширилаётган объектнинг ходимларига таҳдид қилмаслиги;
  • текшириш предметига кирмайдиган масалалар билан қизиқмасликлари ва ҳужжатларни сўрамасликлари.
  • Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари текшириш давомида аниқланган ҳар бир ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қонуний ва профессионал баҳо беришлари;
  • агар текшириш объекти вакиллари Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларига аниқланган қонунбузарликларни яшириш учун пора ва (ёки) бирон-бир моддий қимматлик ёки хизматларни таклиф қилса, текшириш гуруҳи раҳбарини дарҳол хабардор қилишлари;
  • текшириш объекти вакилларига Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларининг ахлоқий хулқ-автор тамойилларига мувофиқ холис муносабатда бўлишлари шарт.
  1. Хизмат мажбуриятига давлат органлари ва ташкилотларини текшириш кирадиган Агентликнинг таркибий тузилмаларида ўтказилган текшириш натижалари бўйича Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан қабул қилинган қарорлар юзасидан низолашиш учун апелляция инстанциялари ташкил этилади.

5-§. Контрагентлар ва учинчи шахслар билан
ўзаро муносабатлар

  1. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ушбу Сиёсатнинг тамойиллари ва талабларига зид бўлган ҳар қандай тўловлар ва (ёки) шу каби коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун маҳсулот етказиб берувчиларни, пудратчиларни ва бошқа учинчи томонларни жалб қилмайдилар.
  2. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари контрагентлар билан муносабатларда ўз фаолиятини амалга оширишида қонунийлик ва шаффофлик тамойилларига амал қиладилар. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари танлашнинг холис мезонларидан фойдаланишга асосланган, маҳсулот етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа контрагентларни танлаб олишнинг ҳаққоний, очиқ ва шаффоф жараёнини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва сотиб олинадиган маҳсулотнинг Агентлик тизимининг ички ҳужжатлари билан тартибга солинадиган баҳосини аниқлашнинг шаффоф тартибини таъминлайдилар.
  3. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари контрагент билан ўзаро ҳамкорлигида:

эҳтимоли юқори бўлган контрагентнинг ишончлилигини, шу жумладан ўтмишда коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигида давлат ҳаридлари тўғрисидаги низомга мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги нормалари доирасида Агентлик тизими ходимлари билан манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслигини текширадилар;

эҳтимоли юқори бўлган контрагентни (танлов, тендер ғолибини ва тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ҳарид контрагентини) ўзининг коррупцияга қарши тамойиллари ва талаблари ҳақида улар билан тўзиладиган шартномалар матнига коррупцияга қарши махсус шартларни қўшган ҳолда хабардор қиладилар.

  • 6. Хайрия ва ҳомийлик фаолияти
  1. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари қонунда назарда тутилган ҳолларда хайрия ва ҳомийликни қабул қилишлари мумкин. Бундай ёрдамни олган пайтда Агентликда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, маблағларни қонунда ва (ёки) шартномада белгиланган мақсадлар учун самарали сарфланишини таъминлаш, шунингдек Интернет тармоғидаги ўзининг расмий веб-сайтларида имкон қадар барча чораларни кўришлари мумкин.
  • 7. “Сирли мижоз” тадбири
  1. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифати ва тезлигини, шунингдек ҳаққоний ва очиқ танлов натижаларига кўра танлаб олинган мустақил компаниялар томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишига мойиллигини аниқдаш учун хизматларнинг ҳақиқий олувчилари сифатида алоҳида назорат тадбирлари ўтказилади. Давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида мустақил компания бундай хизматларнинг сифати, муддатлари, шартларини, шунингдек, Агентлик тизими ходимларининг белгиланган ахлоқ қоидаларига, шу жумладан ходимнинг пора олишга мойиллигини белгилаб боради.
  2. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ўтказилган “сирли мижоз” тадбирлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқадилар ва коррупция хавфи аниқланган такдирда хизмат текшируви тайинлаш ҳақидаги ташаббус билан чикадилар.
  • 8. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолиятини видеотасвирга олиш ва трансляция қилиш
  1. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларида коррупция хавфи юқори бўлган фаолияти (хусусан, ходимлар билан суҳбат ўтказиш ва уларни синовдан ўтказиш, комиссия йигилишлари ва бошқалар) видео тасвири камераларга туширилиб, улар ушбу бўлимда сақланиб борилади.

         Айрим жараёнларни онлайн трансляциялари Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

  • 9. Ички ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизаси
  1. Ички ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда ҳужжатларда коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон яратадиган коррупциявий омиллар келиб чиқишини олдини олиш, аниқлаш ва истисно қилиш мақсадида ҳам экспертиза ўтказилади.
  • 10. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий органлари
    ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларига маслаҳат бериш
  1. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларида коррупцияга қарши амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари, ушбу Сиёсат қоидалари ёки Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларида коррупцияга қарши бошқа чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар билан боғлиқ бўлган ҳар кандай саволлар бўлса, улар Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизматига мурожаат қилишлари мумкин.

5-боб. Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар
тўғрисида хабар бериш

  1. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари ва бошқа шахслар, агар улар Агентлик тизими ходимлари хатти-ҳаракатларининг қонунийлиги ва (ёки) одоб-ахлоққа мувофиқлиги тўғрисида шубҳа туғилса, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилишига гумон ёки содир этилганлиги фактлари бўлса, улар бу ҳақда Агентликнинг фойдаланиш мумкин бўлган алоқа каналлари орқали хабар беришлари мумкин.
  2. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ўз ваколатлари ва мавжуд имкониятлари доирасида ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишончли маълумот берган шахснинг махфийлигини таъминлайдилар (қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).
  3. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ўз ходимларининг манфаатларини ҳимоя қиладилар ва қасос олишга қаратилган ҳаракатларга, шу жумладан ишдан бўшатиш, лавозимни пасайтириш, камситиш, босим ўтказиш, Агентлик тизимининг бошқа ходимларининг шубҳали ҳаракатлари ёки улар томонидан ушбу Сиёсатнинг коррупцияга қарши талабларини бўзиш эҳтимоли ҳақида хабар берган шахсларни таъқиб қилинишига йўл қўймаслигини кафолатлайдилар.
  4. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни қуйидаги алоқа каналлари оркали бериш мумкин:

Агентлик Ишонч телефон рақами “(071)259-21-37”;

Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати ходимлари телефон рақамлари;

Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати электрон почта манзили cs@davaktiv.uz;

тўғридан-тўғри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига.

  1. Агентлик тизимининг алоқа каналларига келиб тушган барча хабарлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва Агентликнинг ички ҳужжатларига мувофиқ холис тарзда ва ўз вақтида кўриб чиқилади.
  2. Аноним равишда (факат Агентлик расмий веб-сайтидаги “Аноним мурожаат” канали оркали) юборилган хабарлар ҳам кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Ўз номини ошкор қилинмаслигини истаган ариза берувчи бундай ҳолатда қуйидагиларни тан олади:

Агентлик хабарга жавоб бериш учун мурожаат этувчи шахс билан боғлана олмайди;

Агентлик зарур қўшимча маълумотларни олишнинг имконияти йўқлиги сабабли хабарни тўлиқ ва ҳар томонлама текширишни амалга ошира олмайди.

  1. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан келиб тушган хабарга жавоб бериш учун мурожаат этувчи шахс билан қуйидаги ҳолатларда боғланилмайди:

тўлиқ ва кенг қамровли текшириш ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларнинг йўқлиги;

Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимининг қасддан ёлғон маълумотни тақдим этиши ушбу Сиёсатни бузилиши ва ахлоқсиз хулқ-атворнинг намунаси сифатида қаралса, бундай шахс эса Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва Агентликнинг ички ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин.

  1. Агентлик тизимида коррупция фактлари тўғрисида виждонан хабар берган Агентлик ходимлари, агар бу маълумотлар тасдиқланган бўлса, ички ҳужжатларга мувофиқ рағбатлантирилиши мумкин.
  2. Барча алоқа каналларининг ишлаши ва олинган хабарларни қайта ишлаш/кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги батафсил маълумот Агентликнинг ички ҳужжатларида акс этган.

6-боб. Қайта кўриб чиқиш ва ўзгартиришлар
киритиш тартиби

  1. Ушбу Сиёсат қуйидаги ҳолларда кайта кўриб чиқилиши ва тўзатилиши керак:

коррупцияга қарши курашиш амалдаги сиёсат ва тартиб-таомилларни кайта кўриб чиқиш заруратини келтириб чиқарадиган ҳолда коррупцияга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ўзгарганда;

коррупцияга қарши курашиш самарасиз назорат ва тартиб-таомиллар аниқланганда ва Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолиятида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштиришга зарурат туғилганда;

Агентлик тизимининг ташкилий тўзилмаси ва (ёки) Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан ўз вазифаларини бажариши хусусиятлари ва бошқалар ўзгарганда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий
мансуб ташкилотлари ходимларининг
ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ

1 боб. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимига кирувчи барча ташқилотлар (кейинги ўринларда - Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари) ходимларининг касбий одоб-ахлоқининг нормалари, тамойиллари ва хизматдаги
    хулқ-атворининг қоидаларини белгилайди.
  2. Мазкур Қоидалар ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга, улар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ходимларни юксак ҳуқуқий онг, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган.
  3. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари
    ва идоравий мансуб ташқилотлари ходимлари мазкур Қоидаларнинг талабларига риоя этишлари шарт. Мазкур Қоидаларни билиш ва уларга риоя қилиш мажбурияти эгаллаб турган лавозими ва бажарадиган ишининг хусусиятидан қатъи назар Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг барча ходимларига тадбиқ этилади.
  4. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низомда белгиланган.
  5. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари
    ва идоравий мансуб ташқилотлари ходимларида мазкур Қоидалар, касбий хулқ-атвор ёки Агентликда тартиб-таомиллар билан боғлиқ ҳар қандай саволлар пайдо бўлганида улар Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизматига, шунингдек, “(071)259-21-37 Ишонч телефони”га маслаҳат сўраб мурожаат қилишлари мумкин.

2-боб. Асосий терминлар ва тушунчалар

  1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

яқин қариндошлар - қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари;

уруг-аймоқчилик - ходимнинг умумий аждодга эга бўлган муайян қариндошга мансублиги асосида учинчи шахсларга субъектив, илтифотли ва нохолис муносабатда бўлиш тарзидаги шахсий манфаати;

манфаатлар тўқнашуви - шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари ходимнинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан Агентликнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама- қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;

коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик - коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;

контрагент - Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари билан шартномавий муносабатларга киришган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс, меҳнат муносабатлари бундан мустасно;

ходимнинг шахсий манфаатдорлиги - Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари ходими томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида унинг яқин қариндоши ёки ходимга алоқадор бўлган шахслар томонидан ходимнинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган пул маблағлари, моддий ёки номоддий қимматликлар, бошқа мол-мулк, бойлик ва имтиёзлар кўринишида шахсий наф олиш имконияти (шахсий, ижтимоий, молиявий, сиёсий ва бошқа тижорат ёки нотижорат манфаатлари);

махаллийчилик - шахсни фақатгина қариндошлиги (қариндошини ҳамма билиши ёки машҳурлиги ва унинг жамоатчилик тан олганлиги)
ва бундай шахснинг ҳокимият ваколатига эга бўлган органлардаги қариндошларининг хизмат мавқеи сабабли лавозимга қўйиладиган малака талабларини ҳисобга олмасдан ишга ёллаш, ротация қилиш ҳамда лавозимга тайинлаш;

непотизм (таниш-билишчилик) - ўзининг яқин қариндошлари
ёки дўстларига асоссиз имтиёзлар бериш мақсадида ҳокимиятдан фойдаланиш ва (ёки) таъсир ўтказиш, бироқ қуйидаги вазиятлар билан чекланиб қолмаслик: яқин қариндошлари ва (ёки) дўстларига асоссиз мукофотлар ҳисоблаш, Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари манфаатлари зарарига яқин қариндошлари ва дўстларини ишга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш;

ҳомийлик - ён босиш, қулай меҳнат шароитларини яратиб бериш шаклида Агентлик ходимини юқорироқ лавозимдаги ходим томонидан ҳимоя қилиниши;

Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари
ва идоравий мансуб ташқилотлари ходими
- Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари билан меҳнат муносабатларига киришган шахс;

фаворитизм - Агентлик ходими бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар манфаатларини бошқа шахс ва (ёки) шахслар гуруҳи манфаатларидан устун қўйиш, шу билан бирга, Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларида кадрларни танлаш
ва жой-жойига қўйиш, лавозими бўйича кўтариш, мукофотларни ҳисоблаш ва давлат мукофотларига тавсия қилиш, меҳнат таътиллари бериш ёки санаториялар ва хориж сафарларига юбориш, мурожаатларни кўриб чиқиш навбатини, шунингдек, иш вақти ва навбатчилик графикларини белгилаш шулар жумласидандир.

З-боб. Хизматдаги хулқ-атворнинг асосий
тамойиллари ва қоидалари

  1. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари
    ва идоравий мансуб ташқилотлари ўз хизмат мажбуриятларини қуйидаги тамойиллар асосида бажаришлари шарт:

қонунийлик - Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига сўзсиз риоя қиладилар ҳамда ўз хизмат мажбуриятларини мансаб йўриқномалари, меҳнат шартномалари, ички ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бажарадилар;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги - фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг олий қадрияти бўлиб ҳисобланади. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари
ва идоравий мансуб ташқилотларининг ходимлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишига йўл қўймайдилар ва қонунбўзарлик бўлган ҳолларда уларни тиклашга кўмаклашадилар.

ватанпарварлик ва хизмат бурчига содиқлик - Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг ходимлари ўз фаолиятини маънавий ва ватанпарварлик кадриятлари, Ватанга садоқат, хизмат бурчига содиқлик асосида жамиятнинг Агентликга бўлган талабини ифодалаган ҳолда амалга оширадилар. Агентликнинг ходимлари ўз хизмат бурчларини шахсий хайрихоҳлик, ўз манфаатлари ва мафкўравий қарашларидан қатъи назар бажарадилар;

давлат ва жамият манфаатларига садоқат - Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг ходимлари ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажаришга ҳамда давлат ва жамият манфаатларини кўзлашга тўсқинлик қиладиган шахсий манфаатдорлиги таъсири билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлардан ўзларини тийишлари лозим;

адолат, ҳалоллик ва холислик - Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг ходимлари Агентликга мурожаат қилган барча шахсларга нисбатан адолатли, ҳалол
ва холис муносабатда бўлишни таъминлайдилар;

профессионаллик ва компетентлилик - Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг ходимлари Агентликнинг асосий қадрияти бўлиб ҳисобланади, уларнинг малакаси, ишончи, эзгу нияти, ҳамкорлиги ва жамоавий руҳи қўйилган мақсадларга эришиш ҳамда Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари
ва идоравий мансуб ташқилотларини такомиллаштириш имконини беради. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари ходимлари профессионаллик, бенуқсон ишчанлик обрўси, жамоада қулай маънавий ва руҳий муҳитни яратишда ёрдам бериш, шунингдек, ҳамкасблари билан самарали билим ва тажриба алмашишни таъминлаши мажбурийдир;

самарадорлик ва тежамкорлик - Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари ўз фаолияти самарадорлигини оширишни, жумладан, эришилиши жамият ва давлат фаровонлигини ошириш имконини берадиган стратегик вазифалардан бири сифатида ички бошқарув, фуқаролар, ташқилотлар ва давлат органлари билан ўзаро алоқалар тизимини такомиллаштириш, инновацион технологияларни тадбиқ этиш ва бошқа йўллар билан доимий равишда кўриб чиқадилар. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари
ва идоравий мансуб ташқилотларининг ходимлари, ўз навбатида, Агентликнинг мулкига, ўзининг ва бошқа ходимларнинг вақтига масъулият ва эҳтиёткорлик билан ёндашадилар.

4-боб. Ўзига бўйсунувчи ходимларнинг ахлоқий хулқ-атворини шакллантиришда Агентликнинг роли

  1. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг раҳбарлари ходимларнинг ахлоқий хулқ-атворини шакллантиришда қуйидагиларга мажбурдирлар:

ўз мансаб мажбуриятларини бажаришда мазкур Қоидаларда белгиланган ахлоқ нормалари ва тамойилларга сўзсиз риоя қилинишида шахсий намуна кўрсатиш;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг ходимлари билан ўзаро муносабатларда ҳалол бўлиш, уларнинг таклифлари, ғоялари, талаблари ва шикоятларига ўз вақтида жавоб бериш;

камситишга оид сиёсатга йўл қўймаслик ва ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш ва хизмат бўйича кўтарилишида тенг ҳуқуқ ва имкониятларга кафолат бериш;

ходимларга уларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказмайдиган шароитларни яратиш;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг ходимлари билан муносабатларини ўзоқ муддатли ҳамкорлик қилиш, мақсадлар умумийлиги, ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш ва ҳисобга олиш, ижтимоий шериклик асосида ўрнатиш;

манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва ҳал қилиш бўйича ўз вақтида бирламчи чораларни кўриш;

коррупцияни олдини олиш, шунингдек, коррупцияга қарши кўрашишда фаол қатнашадиган ходимларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бўйича чоралар кўриш;

вазифалар доирасини аниқ белгилаб олиш ва бўйсунувчи ходимлар ўртасида уларнинг мансаби ва касбий лаёқатидан келиб чиқиб тақсимлаш, ходимларнинг лавозим мажбуриятлари доирасидан четга чиқадиган вазифаларни бермаслик;

ходимни асоссиз равишда рағбатлантириш ва лавозим бўйича кўтарилишига йўл қўймаслик, шунингдек, ғайриҳуқуқий ҳаракатларга эътибор бермасликка қарши чоралар кўриш (масалан, ходимлар томонидан ўз фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш учун етарли даражада чоралар кўрилмаслиги);

ходимларни мажбурий меҳнатда, жумладан, шаҳар ҳудудларини ободонлаштиришда, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида, металл қолдикларини йиғишда, шунингдек, бошқа мавсумий тадбирларда қатнашишларини олдини олиш (тегишли ташқилот ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан хавфсизлик стандартларига қатъий риоя қилинган ҳолда ихтиёрий шанбалик ташқил этилган ҳоллар бундан мустасно);

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг ходимларини самарали бошқариш, улар томонидан Агентликнинг мол-мулки ва молиявий ресурслари билан эҳтиёткор ва тежамкор муносабатда бўлишларини кўзатиш;

ўзига бўйсунувчи ходимлар томонидан мазкур Қоидалар бузилишини олдини олишга бўлган ҳаракатсизлиги учун жавоб бериш.

  1. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг раҳбарлари, шунингдек, Агентликдаги бўлим
    ва бошқармалар бошлиқлари ўзига бўйсунувчи ходимлар билан муносабатларда профессионал, ҳалол ва адолатли хулқ-автор намунаси бўлиши, қулай иш муҳитини яратиши ҳамда Агентликда ижобий маънавий-психологик муҳитни шакллантиришга кўмаклашишлари лозим.
  2. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг раҳбарлари, шунингдек, Агентликдаги бўлим ва бошқармалар бошлиқлари непотизм, фаворитизм, маҳаллийчилик, ҳомийлик, уруғ-аймоқчилик ва бошқа белгиларга кўра ходимларни ёллаш, ротация қилиш, лавозимга тайинлаш, рағбатлантириш ёки жазолаш, шунингдек, уларга бошқача субъектив муносабатда бўлишга йўл қўймасликлари керак.

5-боб. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари ходимларининг ахлоқ нормалари
ва қоидаларга риоя қилиш бўйича мажбуриятлари

  1. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг ходимлари ўз хизмат мажбуриятларини бажаришда қуйидагиларга мажбурдирлар:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига риоя қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари
ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги Ҳайъати қарорлари, директорнинг буйруқлари, Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг ички идоравий ҳужжатларини бажариш;

ўз хизмат мажбуриятларини виждонан ва профессионал даражада бажариш;

юқори турувчи давлат органлари ва мансабдор шахслари томонидан
ўз ваколати доирасида қабул қилинган фармойишларни ўз вақтида
ва сифатли ижро этиш;

ўз фаолиятини қонунчилик ва ички ҳужжатларда белгиланган компетенция доирасида амалга ошириши;

ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда фуқаролар ва бошқа шахсларни камситмаслик, улар таъсиридан ўз мустақиллигини сақлаб қолиш, фуқаролар ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиш;

хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиши ёки уларни бажаришда бирон-бир шахсий, мулкий ёки бошқа манфаатларга тааллукли бўлиши мумкин бўлган ҳаракатлардан ўзини тийиш;

хизмат мажбуриятларини самарали бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни доимий асосда ошириш;

ўз ваколатларидан давлат органлари, бошқа ташқилотлар ёки улар мансабдор шахслари фаолиятига ноқонуний аралашиш мақсадида фойдаланмаслик;

турли этник, ижтимоий гуруҳлар ва конфессияларнинг маданий
ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олиб, ижтимоий барқарорлик, миллатлар ва конфессиялараро тотувликка кўмаклашган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ва бошқа мамлакатлар халқларининг урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш;

ходимлар томонидан ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажаришига шубҳа уйғотиши мумкин бўлган хулқ-автордан ўзини тийиш ва ўз обрўъси ёки Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг нуфузини таҳдид остига олиши мумкин бўлган вазиятларни олдини олиш;

эгаллаб тўрган лавозими, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, юқори даражада маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлиш, ҳамкасбларига, фуқароларга ва бошқа учинчи шахсларга ҳурмат, хушмуомалалик ва хайрихоҳдик билан муносабатда бўлиш;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг иши тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари фаолиятига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, шунингдек, белгиланган тартибда ишончли маълумотларни олишга кўмаклашиш;

махфий ахборотдан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиш, шунингдек, махфий ахборот ва шахсий маълумотларни нобуд қилиш, йўқотиш, ўзгартириш, ошкор қилиш, зарар етказиш, руҳсатсиз фойдаланиш хавфидан тегишли даражада ҳимоя қилинишини таъминлаш;

ҳақоратли, ҳурматсиз ва камситувчи хулқ-атворда бўлишга, шунингдек, Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари ва (ёки) улар ходимларининг обрўсига путур етказадиган зўравонлик ёки ёлғон миш-мишларни тарқатилишига йўл қўймаслик;

ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда хизмат хоналари, давлат мулки, моддий-техник базадан ҳамда Агентликнинг бошқа мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиш;

хатлар ва хизмат хабарларини етказиш ва олишнинг Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларида белгиланган қоидаларига риоя қилиши;

қонунбузарлик содир этишга ундаб ўзига мурожаат қилган ҳолатлар, шунингдек, Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган ва ўзига маълум бўлган ҳар қандай қонунбўзарлик фактлари ҳақида ўз раҳбари ёки бошқа ваколатли шахсларни зудлик билан хабардор қилиш;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг янги ва бошқа ходимларига зарур амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш, ҳамкасбларини уларнинг касбий интилишларида қўллаб-қувватлаш;

меҳнат интизомига риоя қилиш ва иш вақтидан самарали фойдаланиш;

иш жойида ва (ёки) ўз хизмат мажбуриятларини бажаришда алкоголь, гиёҳванд ва бошқа тақиқланган воситаларни истеъмол қилишдан, шунингдек, иш жойида алкоголь ёки гиёҳванд воситалар таъсирида бўлиш ҳолатидан воз кечиш;

ҳамкасблари ва бошқа шахслардан танқидни тўғри қабул қилиш, шунингдек, холис эътирозлар бўлганда хулқ-атвор моделини ўзгартириш;

берилган вазифаларни бажаришга ижбоий таъсир кўрсатадиган тинч эмоционал ҳолатда бўлиш.

  1. Сиёсий, иктисодий мақсадга мувофиқлик, шунингдек, шахсий ва бошқа субъектив сабаблар ходим томонидан мазкур Қоидалар талабларини бузишга асос бўлиб ҳисобланмайди.
  2. Меҳнат шартлари ва хизмат туридан келиб чиқиб, ходимнинг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришида ташқи кўриниши фуқаролар томонидан оммавий ҳокимиятни ҳурмат қилишга кўмаклашиши, умумқабулқилинган иш услубига мувофиқ бўлиши ва расмийлик, камтарлик ва интизомлиликни алоҳида таъкидлаши лозим.
  3. Ходимлар ишдан бўш вақтларида умумқабул қилинган ахлоқ нормаларига риоя қилишлари ва ахлоққа зид келувчи хулқ-атвордан ўзларини тийишлари керак.

6-боб. Совғалар ва иш муомаласида
меҳмондўстлик белгилари

  1. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари ходимларига ходим ўз хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жисмоний ва юридик шахслардан бирон-бир совға ёки иш муомаласида меҳмондўстликнинг белгилари, қарз, кафолатлар, кафилликлар, мукофотлар шаклида рағбатлантириш воситаларини, нақд пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти, қимматли қоғозлар кўринишида моддий ёрдам қабул қилиш тақиқланади.
  2. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари ходимлари томонидан бошқа ҳудудий бошқармалари ёки идоравий мансуб ташқилотлари ходимларига уларнинг шахсий байрамлари (туғилган кун, фарзандининг туғилиши, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни)да берилган, хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлмаган совғалар ходимнинг шахси билан боғлиқ совғалар деб тан олинади.
  3. Бундай совғаларни беришда қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:

совғалар Агентликнинг камида уч нафар ходимлари иштирокида берилиши;

совға бериш табрик нутқи билан бирга бўлиши керак, унда совға беришга сабаб бўлган воқеа ўзининг аниқ ифодасини топган бўлиши;

совғанинг умумий қиймати (барча солиқлар ва йиғимларни ҳисобга олган ҳолда) 5 (беш) базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаслиги;

Агентликнинг битта ходими бошқа ходимга совға учун сарфлайдиган ҳаражат суммаси, ҳар бир ҳолатда 1 (битта) базавий ҳисоблаш миқдордан ошмаслиги керак.

  1. Совғаларни қабул қилишнинг қонунийлигида ҳар қандай шубҳалар пайдо бўлганда ходим Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида коррупцияга қарши кўрашиш Сиёсати қоидалари билан танишиб чиқиши ва Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизматидан маслаҳат сўраб мурожаат қилиши мақсадга мувофиқ.
  2. Совғалар ва иш муомаласида меҳмондўстлик белгиларини олиш ва бериш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида коррупцияга қарши кўрашиш Сиёсати билан тартибга солинади.

7-боб. Коррупцияга қарши кўрашиш

  1. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари коррупцияни унинг ҳар қандай шакли ва намоён бўлишида қабул қилмайди.
  2. Коррупцияга “мутлақо тоқатсизлик” тамойилига таянган ҳолда Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг барча ходимларига пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали пора, яъни пуллар, қимматбахо қоғозлар, бошқа мол-мулкни, мулкий тавсифдаги хизматларни беришни талаб қилиш, товламачилик қилиш, ваъда ва пора бериш (ёки) олишда воситачилик қилиш, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни олиш, шахс томонидан пора олиш ёки ҳуқуқка хилоф бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиши қатъий тақиқланади.
  3. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларида коррупцияга қарши кўрашиш бўйича қабул қилинган тамойиллар ва талаблар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида коррупцияга қарши кўрашиш Сиёсатида мустахкамланган.

8-боб. Одоб-ахлоқ комиссияси

  1. Мазкур Қоидалар, шунингдек, умумқабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этилиши масалаларини кўриб чиқиш учун Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларида одоб-ахлоқ комиссиялари ташқил этилади.
  2. Одоб-ахлоқ комиссиялари ҳар бир Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларида қабул қилинган одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги низомлар, мазкур Қоидалар ҳамда Агентлик раҳбарларининг буйруклари асосида фаолият олиб боради.
  3. Одоб-ахлоқ комиссиялари Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низомнинг бузилиши билан боғлиқ масалаларни:

Агкнтлик раҳбарининг кўрсатмаси бўйича;

хизмат текшируви натижаларига кўра;

ўз ташаббуси билан;

Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари ходимларидан, шунингдек, улар билан алоқа каналлари орқали келиб тушган ахборот асосида кўриб чиқади.

  1. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари ходимлари томонидан мазкур Қоидалар бўзилганда ёки бузилишида шубҳа пайдо бўлганида ушбу вазиятларни кўриб чиқиш бўйича ваколат (функция)ларни масъул бўлинмалар ўртасида тақсимлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳал қилинмаган манфаатлар тўқнашуви аниқланганда, бу вазият Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати билан биргаликда кўриб чиқилади;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ёки коррупциявий хавф-хатар мавжуд бўлган вазиятлар аниқланганда, улар Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати томонидан кўриб чиқилади;

совғалар ва иш муомаласида меҳмондўстлик белгиларига оид қоидалар бўзилганида, ушбу вазиятлар Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати томонидан кўриб чиқилади;

Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати Одоб-ахлоқ комиссияси билан биргаликда, агар қоидабўзарликлар нафақат мазкур Қоидаларга, балки Одоб-ахлоқ комиссияси мажлисларида Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизматининг иштироки бевосита назарда тутилган Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг бошқа ички ҳужжатларига тегишли бўлса, мазкур Қоидаларни бузиш фактлари ва хавф-хатарларини кўриб чиқади.

Мазкур бандда назарда тутилмаган бошқа ҳолларда ушбу Қоидалар талабларининг бузилиши Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

9-боб. Одоб-ахлоқ соҳасида қонунбузарликлар ҳақида хабарлар

  1. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари ходимлари ва бошқа шахсларда Агентлик ходимлари ҳаракатларининг қонунийлиги ва (ёки) ахлоқийлигида шубҳа пайдо бўлганда, одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишида эҳтимол тутилган ёки уларни содир этилганлиги факти бўйича асосли гумони бўлганда, бу ҳақда Агентликнинг мавжуд алоқа каналлари орқали хабар беришлари мумкин.
  2. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари ўз ваколатлари ва мавжуд имкониятлари доирасида қонунбўзарлик ҳақида ишончли ахборот берган шахснинг махфийлигини таъминлайдилар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
  3. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари ўз ходимларининг манфаатларини ҳимоя қилади ва қасос олиш, жумладан, ишдан бўшатиш, лавозимини пасайтириш, камситиш, унда бошқа ходимининг шубхали хулқ-атвори ёки мазкур Қоидалардаги одоб-ахлоқ нормалари ва тамойилларини бузиш эҳтимоли ҳақида ихтиёрий хабар берган ходимларни таъқиб қилишга йўл қўйилмаслигига кафолат беради.
  4. Мазкур Қоидаларнинг бузилиши ҳақидаги хабарлар қуйидаги алоқа каналлари орқали берилиши мумкин:

Агентлик Ишонч телефон рақами “(071)259-21-37”;

Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати ходимлари телефон рақамлари;

Агентликнинг “@csdavaktiv_bot” Telegram-каналига

Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати электрон почта манзили cs@davaktiv.uz;

  1. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг алоқа каналларига келиб тушган барча хабарлар масъул бўлинманинг мансабдор шахси томонидан қонунчилик ва Агентликнинг ички ҳужжатларига мувофиқ холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилади.
  2. Кўриб чиқишга, шунингдек, аноним тарзда (факат Агентлик расмий веб-сайтидаги “Аноним мурожаат” канали оркали) йўлланган хабарлар ҳам қабул қилинади. Аноним бўлиб қолишни истаган арз қилувчи бундай ҳолда қуйидагиларга рози бўлади:

Агентлик хабарга жавоб бериш учун мурожаат этувчи шахс билан боғлана олмайди;

Агентлик зарур қўшимча маълумотларни олишнинг имконияти йўқлиги сабабли хабарни тўлиқ ва ҳар томонлама текширишни амалга ошира олмайди.

  1. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг ходими томонидан била туриб ёлғон маълумот берилиши мазкур Қоидаларнинг бузилиши ва ғайриахлоқий хулқ-атвор намунаси сифатида қаралади, бундай шахс эса қонунчилик ҳамда Агентликнинг ички идоравий ҳужжатларга мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин.
  2. Алоқа каналларининг иши ва олинган хабарларни кўриб чиқиш/қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги батафсил маълумот Давлат активларини бошқариш агентлигига коррупциявий ҳаракатлар ҳақида хабар бериш учун алоқа каналларидан келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва қайта ишлаш регламентида ҳамда Агентликнинг шунга ўхшаш ички ҳужжатларида акс эттирилган.

10-боб. Мазкур Қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик

  1. Ходимлар томонидан мазкур Қоидаларга риоя қилиш муҳим касбий компетенция сифатида қаралади ва бошқа мезонлар қаторида лавозимини кўтариш, фаолиятини баҳолаш ва ҳ.к.ларга хизмат қилади.
  2. Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотлари ходимининг обод-ахлоқ стандартларига содиқлик аттестацияда, юқори турувчи ва бошқа лавозимларга тайинлаш учун кадрлар захирасини тайёрлашда инобатга олинади.
  3. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг ходими томонидан мазкур Қоидаларнинг бузилиши уни қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга асос бўлиши мумкин.

11-боб. Қайта кўриб чиқиш ва ўзгартириш киритиш тартиби

  1. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташқилотларининг тамойиллари ва талабларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда мазкур Қоидалар Агентлик раҳбарининг буйруғига асосан қайта кўриб чиқилиши ва янгиланиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, ҳудудий бошқармалари ва идоравий
мансуб ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)нинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, олдини олиш ва тартибга солиш тартибини белгилайди.
  2. Ушбу Низом талаблари Агентлик тизимидаги барча ходимларга, уларнинг эгаллаб турган лавозими ва хизмат ваколатларидан катъи назар, кўлланилади.
  3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

яқин қариндошлар - қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари;

уруғ-аймоқчилик - ходимнинг умумий аждодга эга бўлган муайян қариндошга мансублиги асосида учинчи шахсларга нисбатан субъектив, илтифотли ва нохолис муносабатда бўлиш шаклидаги шахсий манфаатининг намоён этилиши;

манфаатлар тўқнашуви - шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик, Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимининг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан Агентликнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;

маҳаллийчилик - шахсни фақатгина қариндошлиги (қариндошни ҳамма билиши/машҳурлиги ва унинг жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилганлиги) ва бундай шахснинг ҳокимият ваколатига эга бўлган органлардаги қариндошларининг хизмат мавқеи сабабли лавозимга қўйиладиган малака талабларини ҳисобга олмасдан ишга ёллаш, ротация қилиш, лавозимга тайинлаш;

ходимнинг шахсий манфаатдорлиги - Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида унинг яқин қариндоши ёки ходимга алоқадор бўлган шахслар томонидан ходимнинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган пул маблағлари, моддий ёки номоддий қимматликлар, бошқа мол-мулк, бойлик ва имтиёзлар кўринишида шахсий наф олиш имконияти (шахсий, ижтимоий, молиявий ва бошка тижорат ёки нотижорат манфаатлари);

непотизм (таниш-билишчилик) - ўзининг яқин қариндошлари ёки дўстларига ғайриқонуний имтиёзлар бериш мақсадида ҳокимиятдан фойдаланиш ва (ёки) таъсир ўтказиш, шунингдек, яқин қариндошлари ва (ёки) дўстларига асоссиз мукофотлар хисоблаш, Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари манфаатлари зарарига яқин қариндошлари ва дўстларини ишга қабул қилиш ва лавозимга тайинлашлар;

ҳомийлик - ён босиш, қулай меҳнат шароитларини яратиб бериш шаклида Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимини юқорироқ лавозимдаги ходим томонидан химоя қилиниши;

потенциал манфаатлар тўқнашуви - ходимнинг, унинг яқин қариндошларининг ва (ёки) Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан боғлиқ бўлган шахснинг шахсий манфаатлари (шу жумладан шахсий, ижтимоий, мулкий, молиявий ва бошқа тижорат ёки нотижорат манфаатлар) муайян вазиятлар юзага келганда, улар Агентликнинг манфаатларига қарама-қарши бўлиши ва Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари томонидан хизмат мажбуриятларини бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган вазият;

манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш – ходимлар томонидан потенциалли ёки ҳақиқий манфаатлар тўқнашуви тўғрисида эълон қилиш тартиб-таомили;

ҳақиқий манфаатлар тўқнашуви – ходимнинг, унинг яқин қариндошларининг ва (ёки) Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ёки идоравий мансуб ташкилотлари билан боғлик бўлган шахснинг шахсий манфаатлари (шу жумладан шахсий, ижтимоий, мулкий, молиявий, сиёсий ва бошқа тижорат ёки нотижорат манфаатлар) Агентлик манфаатларига бевосита ёки билвосита қарама-қарши бўлган вазият;

алоқадор шахслар – ходим билан тижорат ташкилотларининг устав капиталида иштирок этадиган шахслар, акциялари Республика фонд биржасида оммавий муомалада бўлган акциядорлик жамиятларининг беш фоизидан кам бўлган миқдордаги акцияга эга эканлиги ҳолатлари бундан мустасно;

манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш - Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан ходимларининг хизмат мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаслиги ҳолати ва (ёки) манфаатлар тўқнашуви юзага келганда уларнинг манфаатлари (шу жумладан шахсий, ижтимоий, мулкий, молиявий ва бошқа тижорат ёки нотижорат манфаатлар) Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг манфаатларидан устун келиши хавфини камайтириш ёки бартараф этиш;

фаворитизм - Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ёки идоравий мансуб ташкилотлари ходими бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар манфаатларини бошқа шахс ва (ёки) шахслар гуруҳи манфаатларидан устун қўйиш, шу билан бирга, Агентликда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, лавозими бўйича кўтариш, мукофотларни ҳисоблаш ва давлат мукофотларига тавсия қилиш, меҳнат таътиллари бериш ёки санаториялар ва хориж сафарларига юбориш, мурожаатларни кўриб чиқиш навбатини, шунингдек, иш вақти ва навбатчилик графикларини белгилаш шулар жумласидандир.

  1. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг ходимлари манфаатлар тўқнашувини бошқариш масалаларида қуйидаги асосий принципларга риоя қилишлари шарт:

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажаришда давлат манфаатларини шахсий манфаатдорлигидан устун қўйиши;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари томонидан ошкоралик, виждонлилик холислик асосида қарорлар қабул қилиниши;

ходимлар томонидан потенциал ёки ҳақиқий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ошкор қилишнинг мажбурийлиги;

манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича профилактик чораларнинг устуворлиги;

манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини кўриб чиқиш ва манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишда жамоавийликка амал қилиши;

манфаатлар тўқнашуви аломатлари билан тавсифланган вазиятларни кўриб чиқиш, баҳолаш ва ҳал қилишга холис ёндашуви;

ушбу Низомда белгиланган тартибда Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари томонидан тақдим этилган манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши;

агар ходим бирон-бир қарор қабул қилишдан аввал ёки ўзига юклатилган функцияларни бажаришдан олдин манфаатлар тўқнашуви тўғрисида тегишли тартибда хабар берган ҳамда Агентлик манфаатлари фойдасига ўз шахсий манфаатларидан воз кечишга тайёр бўлса, уни ҳақиқий ёки потенциал манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги сабабли ишдан бўшатилишига йўл кўйилмаслиги.

2-боб. Масъул таркибий бўлинмалар
ходимларининг мажбуриятлари ва ваколатлари

  1. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари ўзларининг хизмат мажбуриятларини бажаришида ва (ёки) Агентликнинг манфаатларини ифодалашда ушбу Низомда белгиланган тамойилларга амал қилишлари, шунингдек, манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган вазиятлардан ўзларини сақлашлари шарт.
  2. Хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш учун Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари:

ушбу Низомнинг талабларига риоя қилиши;

фақат Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг манфаатларини кўзлаши;

ўз хизмат мавқеидан фақат Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг манфаатларида фойдаланиши;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг манфаатларига зид келадиган ёки зид келиши мумкин бўлган шахсий манфаатлар тўғрисида Агентликнинг Ички назорат ва комплаенс хизматини хабардор килиши;

непотизм (қариндошлик), ҳомийлик, фаворитизм, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчиликнинг намоён бўлишига қатъий чек қўйиши;

потенциал ёки ҳақиқий манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ ошкор қилиши;

ўзининг яқин қариндошлари ва алоқадор шахслари тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ рўйхатини, ўзининг ва уларнинг нодавлат нотижорат ташкилотларидаги иштироки ҳақидаги маълумотларни ҳалол, тўлиқ ва виждонан ошкор қилиши шарт.

  1. Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш мақсадида Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходими қуйидаги ҳолларда манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериши керак, агар:

ходимнинг бевосита бўйсунувида яқин қариндошлари ва (ёки) алоқадор шахслар бўлса;

ходим яқин қариндошлари ва (ёки) алоқадор шахсларга нисбатан ходимларга (жумладан, иш ҳақини ҳисоблаш ва тўлаш, мукофотлар, устамаларга тақдим этиш ва уларнинг миқдорини белгилашга) оид қарорлар қабул қилишда иштирок этса;

ходим ва (ёки) унинг яқин қариндошлари тижорат ташкилотларида улушларга ёки акцияларга эга бўлса (Республика фонд биржасида оммавий муомалада бўлган акциядорлик жамиятларининг беш фоизидан кам бўлган миқдордаги акцияга эга эканлиги ҳолатлари бундан мустасно);

ходим ва (ёки) унинг яқин қариндошлари нодавлат нотижорат ташкилотининг бошқарувида маълум бир лавозимни эгаллаб турган бўлса;

ходим ўзининг яқин қариндошлари ва (ёки) у билан алоқадор шахслар ишлайдиган Агентлик назорати остидаги ташкилотларининг фаолиятини назорат қилишнинг алоҳида функцияларини бажарса;

ходим Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан ўзининг шахсий манфаатдорлиги бўлган товарлар, ишлар ёки хизматларни харид қилиш ҳақида қарор қабул қилишда иштирок этса.

  1. Ушбу Низомнинг 6-иловасида келтирилган ҳолатлардан ташқари бошқа ҳолатларда ҳам манфаатлар тўқнашуви вужудга келиши мумкин. Манфаатлар тўқнашувининг мавжудлигини аниқлаш учун ҳар бир вазият барча ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда алоҳида кўриб чиқилади. Ушбу Низомда назарда тутилмаган янги манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланган тақдирда, мазкур Низомга ўзгартириш ва кўшимчалар киритилиши лозим.
  2. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

3-боб. Манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги
маълумотларни ошкор қилиш ва кўриб чиқиш тартиби

  1. Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларида вакант бўлган бўш иш жойларига номзодларни лавозимга тайинлаш ва ротация қилишда манфаатлар тўқнашувини дастлабки тарзда ошкор қилиш;

манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш (ҳар йиллик декларация);

потенциал ёки ҳақиқий манфаатлар тўқнашуви факти бўйича маълумотларни ошкора қилиш.

  1. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг бўш иш жойларига номзодларнинг, ходимларнинг уларни лавозимга тайинлаш ва ротация қилишда манфаатлар тўқнашувини дастлабки тарзда ошкор қилиш Кадрлар бошқармаси/бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан амалга оширилади:

маълумотнома-объективка ва мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги (ходим томонидан ички ҳужжатларда назарда тутилган ҳужжатларни аввал тақдим этганлигидан қатъи назар) маълумотлар (яқин қариндошлар, алоқадор шахслар, устав капиталида ходим ёки унинг яқин қариндошларининг улуши бўлган юридик шахслар, нодавлат нотижорат ташкилотларида ходимнинг ва (ёки) унинг раҳбарлик лавозимларини эгаллаб турган яқин қариндошларининг иштироки);

ишга қабул қилинаётганида манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги ёки йўқлиги ҳақида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза тўлдирилади.

  1. Манфаатлар тўқнашувини дастлабки тарзда ошкор қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ходим томонидан тақдим этилган ҳужжатларни Кадрлар бошқармаси/бўлимининг масъул ходими уларда манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ёки йўқлиги бўйича текширади. Манфаатлар тўқнашуви аниқланганида Кадрлар бошқармаси/бўлимининг масъул ходими ушбу ходимнинг бевосита раҳбарига мазкур манфаатлар тўқнашуви ва уни ҳал қилиш учун чора кўриш зарурлиги ҳақида ёзма шаклда хабар қилади;

ходимнинг бевосита раҳбари ушбу маълумотни олган пайтдан бошлаб манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш чораларини кўради ва бу ҳақда ёзма шаклда хизмат хати кўринишида Кадрлар бошқармаси/бўлимига хабар қилади;

Кадрлар бошқармаси/бўлимининг масъул ходими ходимнинг бевосита раҳбаридан кўрилган чоралар билан хизмат хатини олган пайтдан бошлаб 5 иш куни ичида манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилиги ва мақбуллигини кўриб чиқиш учун аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни Агентликнинг Одоб-ахлоқ комиссиясининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритади. Манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш бўйича чоралар кўриш юзасидан қарор Агентликнинг Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан қабул қилинади.

  1. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходими манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотни ротация/лавозимга тайинланишда манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги/йўқлиги ҳақида ариза бериш ва ҳар йили мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ариза топшириш йули билан ҳар йили ошкор қилиши лозим.

Манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни ҳар йили ошкор қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг барча ходимлари ҳисобот даврида юз берган воқеалар ва ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида Кадрлар бошқармаси/бўлимига бир йилда бир марта хабар бериши шарт;

Агентлик Кадрлар бошқармаси/бўлимига томонидан ҳар йили 15 январгача Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимларида манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги/йўқлиги ҳақида хабар бериш зарурлиги тўғрисида топшириқ берилади;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари хар йили 15 февралгача манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотни ротация/лавозимга тайинланишда ва мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ҳар йили ариза топширишда манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги/йўқлиги ҳақидаги аризани тўлиқ ва тўғри тўлдиришлари ва тўлдирилган аризани Кадрлар бошқармаси/бўлимига тақдим қилишлари лозим;

Агентлик Ташкилий-назорат бошқармаси ходимларда манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги/йўқлиги ҳақида хабар бериш зарурлиги тўғрисидаги топшириқни барча Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг Кадрлар бошқармаси/бўлими 10 мартгача манфаатлар тўқнашуви мавжудлигини кўрсатган ходимларни аниқлаш учун манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги ёки йўқлиги ҳақида олинган аризаларни таҳлил килади;

бундай ходимлар ҳақидаги маълумот уларнинг бевосита раҳбарларига етказилади ҳамда Агентлик Одоб-ахлоқ комиссиясига ёки Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизматига юборилади (агарда, Агентлик Одоб-ахлоқ комиссия аъзоларида манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлган тақдирда);

Агентлик Одоб-ахлоқ комиссияси ходимнинг бевосита раҳбари ва (зарурат бўлганда) ходим иштирокида 20 мартгача манфаатлар тўқнашуви ҳолатини кўриб чиқади ва манфаатлар тўқнашуви билан тавсифланадиган вазиятларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ёки манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслиги ҳақида қарор чиқаради;

манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги/йўқлиги ва уларни ҳал қилиш бўйича мўлжалланаётган чоралар ҳақидаги якуний қарор Агентлик Одоб-ахлоқ комиссиясининг баённомасига киритилади ва ходимга етказилади. Манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирларни амалга ошириш устидан назорат қилиш бўйича жавобгарлик ходимнинг бевосита раҳбари зиммасида бўлади;

Агентлик Кадрлар бошқармаси/бўлимига томонидан 25 мартгача мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари реестрига киритиладиган манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳақидаги электрон маълумотларни жамлайди ва сақлайди;

ҳар йили I чоракда Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати Агентликнинг Кадрлар бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида манфаатлар тўқнашувини декларация қилиш, аниклаш ва ҳал қилиш бўйича статистика таҳлилини Агентлик Директорига киритади.

  1. Мавжуд ёки потенциал манфаатлар тўқнашувининг келиб чиқиши факти бўйича маълумотларни ошкор қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ҳар қандай ходимида манфаатлар тўқнашуви келиб чиққанда, у бу ҳақда бевосита раҳбарига ҳақиқий ёки потенциал манфаатлар тўқнашуви сифатида тавсифланадиган ҳолатни батафсил баён этиб мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда хабар бериши лозим;

кўрсатилган маълумот ходимлар томонидан манфаатлар тўқнашуви келиб чиккан ёки ходимга манфаатлар тўқнашуви маълум бўлган пайтдан бошлаб 1 (бир) иш куни ичида ёзма шаклда тақдим этилиши керак;

ходимнинг бевосита раҳбари ходимдан ёзма хабарни олган пайтдан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотни кўриб чиқиши ва манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлганида ходимнинг манфаатлар тўқнашуви келиб чиқиш эҳтимоли ҳақидаги хабарномасида тегишли маълумотни тўлдириб, уни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиши ва қабул қилиш лозим;

хабарнома ходим томонидан бир иш куни ичида Кадрлар бошқармаси/бўлимига рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун тақдим этилади;

Кадрлар бошқармаси/бўлими хабарномани олиб, бир иш куни ичида манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилиги ва мақбуллиги ҳақида қарор чиқариш учун Агентлик Одоб-ахлоқ комиссиясининг энг яқин вақтдаги мажлиси кун тартибига киритиши лозим. Агентлик Одоб-ахлоқ комиссиясининг қарори Одоб-ахлоқ комиссиясининг мажлиси баённомасига киритилади ва ходимга у тузилган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида маълум қилинади. Агентлик Одоб-ахлоқ комиссиясининг аъзоси, агар унда Комиссия мажлисида манфаатлар тўқнашуви кўриб чиқилаётган ходимга нисбатан манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлганда қарор қабул қилишда иштирок этмайди;

агар манфаатлар тўқнашуви билан боғлик бўлган аниқ вазият Агентлик Одоб-ахлоқ комиссиясининг аъзоларига алоқадор бўлса, бундай маълумотлар олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизматига тақдим этилиши лозим;

манфаатлар тўқнашувининг ҳал этилишига қараб Агентлик Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса қилинади ҳамда ҳал қилиш учун Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг раҳбарига кўриб чиқишга тақдим этилади;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари томонидан ошкор этилган мавжуд ёки потенциал манфаатлар тўқнашуви ҳамда уларни ҳал этиш бўйича кўрилган чоралар ҳақидаги маълумот Агентлик Одоб-ахлоқ комиссиясининг мажлиси баённомаси тузилганидан сўнг уч иш куни ичида Реестрда акс эттирилади.

4-боб. Манфаатлар тўқнашувини
ҳал қилиш чоралари

  1. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг манфаатларининг бузилишини олдини олиш учун мавжуд манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш чоралари имкон қадар тезроқ амалга оширилиши лозим.
  2. Давлат активларини бошқариш агентлигида манфаатлар тўқнашувларини бошқаришда қуйидаги чоралар белгиланиши керак:

бевосита бўйсунадиган ходимни яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахс бўйсунувига ўтказиш;

манфаатлар тўқнашуви предмети бўлган масалаларни муҳокама қилишда ва улар бўйича қарор чиқариш жараёнида қатнашишдан ходимнинг ўз ихтиёрига кўра четлашиш/ўзини ўзи рад этиши ёки уни мажбуран (доимий ёки вақтинча) четлаштирилиши;

манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик учун ходимнинг лавозим мажбуриятлари доирасини қайта кўриш;

ходим томонидан унинг шахсий манфаатдорлиги бўлган ва манфаатлар тўқнашуви предмети бўлган Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг маълумотлари ва хужжатларидан фойдаланилишини чеклаш;

юқорироқ лавозимни эгаллаб турган яқин қариндош ва (ёки) алоқадор шахсга нисбатан лавозимни кўтариш, фаолиятини баҳолаш, мукофот пулларини тўлаш ва иш ҳаққига устамаларни ҳисоблаш, ўқишга ва тренингларга ҳамда ҳар қандай масалалар бўйича хорижга юбориш, меҳнат таътилига чиқишга розилик бериш ва иш ҳаққини назорат қилиш ҳақида жамоавий тарзда қарор қабул қилинишини таъминлаш;

ходимни манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ бўлмаган меҳнатга оид функцияларни бажаришини назарда тутадиган лавозимга ўтказиш ва бошқа ҳолатлар.

  1. Истисно ҳолатларда, ушбу Низомнинг 13-бандида санаб ўтилган чоралар манфаатлар тўқнашувини тўлиқ тартибга солмаган тақдирда, қуйидаги тартибга солиш чоралари кўрилиши мумкин:

ходим томонидан Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг манфаатларига тўқнаш келадиган шахсий манфаатдорлигидан воз кечиши;

ходим томонидан Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг манфаатларига тўқнаш келадиган шахсий манфаатдорлигидан воз кечмаганда уни ишдан бўшатиш (меҳнат шартномасини бекор қилиш)га тавсия бериш.

  1. Ҳар бир вазиятда, манфаатлар тўқнашуви предметини белгилаб берадиган фактдан келиб чиқиб, ходим билан Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг келишувига кўра уни ҳал қилишнинг бошқа чоралари қўлланилиши мумкин. Кўриладиган барча чоралар қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши ва мазкур Низомда белгиланган тамойилларни амалга оширишни таъминлаши лозим.

5-боб. Ахборотнинг конфеденциаллиги

  1. Манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишда қатнашадиган ходимлар олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши ва ушбу маълумотлардан фақат кўриб чиқиш, ҳисобга олиш ва ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда ушбу жараённи назорат қилиш учун масъул бўлган шахслар томонидан фойдаланилишини таъминлаши лозим.
  2. Фуқаролар ва юридик шахслар томонидан Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимларида манфаатлар тўқнашуви факти ёки гумони ҳақидаги хабар билан Агентликка мурожаат қилинганида уни кўриб чиқиш Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг Кадрлар бошқармаси/бўлими томонидан амалга оширилади.

6-боб. Реестрни юритиш
ва сақлашга қўйиладиган талаблар

  1. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг Кадрлар бошқармаси/бўлими манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг ҳисобини мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Реестрга киритиш йули билан ўз вақтида ва тўлиқ юритишлари шарт.
  2. Агентликнинг ҳар бир ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг Кадрлар бошқармаси/бўлими тегишли Агентлик ходимларининг манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг ҳисобини ўз вақтида ва тўлиқ юритилишига жавобгар ҳисобланади.
  3. Агентлик Кадрлар бошқармаси манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни Агентлик ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар Реестрини ҳар чоракда (ёки заруратга кўра) йиғиш ва умумлаштириш йўли билан тўплаши лозим.
  4. Маълумот Реестрга қуйидаги ҳолларда киритилиши керак:

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларига ишга қабул қилишда – Агентлик Одоб-ахлоқ комиссиясининг баённомаси тузилган пайтдан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан, агар номзод манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги/йўқлиги ҳақида аризада манфаатлар тўқнашувининг мавжудлигини кўрсатган бўлса ва Агентлик Одоб-ахлоқ комиссияси манфаатлар тўқнашуви келиб чиқиши мумкинлиги фактини тасдиқласа;

лавозимга тайинлаш/ротация вақтида манфаатлар тўқнашувини ошкор килишда - Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг раҳбари томонидан буйруқ имзоланган пайтдан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан;

манфаатлар тўқнашуви келиб чиқишига кўра – Агентлик Одоб-ахлоқ комиссиясининг баённомаси тузилган пайтдан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан, агар Агентлик Одоб-ахлоқ комиссияси манфаатлар тўқнашуви келиб чиқиши мумкинлиги фактини тасдиқласа;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотни ҳар йили декларация қилинганда - мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ;

Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати томонидан Реестрга маълумот киритиш ҳақида бевосита кўрсатма бўлганида коррупциявий тавсифдаги маълумотни хабар килиш учун манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги ҳақида алоқа каналларидан олинган маълумот тасдиқланганда;

ички хизмат текширувлари ўтказилганда ва Агентликнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати ва талабларига риоя қилиниши мониторинг қилинганда ҳамда Агентлик Ички назорат ва комплаенс хизмати томонидан Реестрга маълумот киритиш ҳақида бевосита кўрсатма бўлганида.

Ходимларнинг манфаатлар тўқнашувига тегишли бўлган ариза ва хабарномалари ҳамда бошқа маълумотлар Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг Кадрлар бошқармаси/бўлимида сақланиши шарт.

7-боб. Жавобгарлик

  1. Эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, барча ходимлар, ушбу Низомнинг талабларига риоя қилиш, шунингдек, ўз манфаатларининг тўқнашуви тўғрисида Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларига ўз вақтида ва тўлиқ маълумот бериш бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.
  2. Манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари келиб чиққан ходимлар тегишли маълумотни таҳлил қилиш ва бошқа текширишларни ўтказишда Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг масъул шахсларига кўмаклашишлари лозим.
  3. Ходимнинг манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни яшириши ва (ёки) қасддан ўз вақтида ёки тўлиқ ошкор этмаслиги, Агентлик манфаатларининг бузилишига олиб келганлиги ёки олиб келмаганлигидан қатъи назар, қабул қилинган аҳлоқий нормалар, меҳнат интизоми ҳамда Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ички талаблари бузилиши сифатида қаралади.
  4. Манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш, кўриб чиқиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича масъул ходимлар, шу жумладан ушбу маълумотлардан фойдаланиш ваколатига эга ходимлар томонидан ахборот конфеденциаллигининг ҳар қандай кўринишда бузилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
  5. Ходимда у онгли равишда мазкур Низомда белгиланган тартибда масъул мансабдор шахсларга хабар бермаган, хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажармаслигига олиб келган ва (ёки) Агентлик манфаатларининг бузилишига олиб келган манфаатлар тўқнашуви аниқланганда, бундай ходим Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва Агентликнинг ички меҳнат ҳужжатларида белгиланган асосларда ва тартибда интизомий жавогарликка тортилиши мумкин.
1400 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech