Ру Ўз O'z En

Раҳбарият

Муродов Соҳибжон Ғофуржонович

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

+998 (71) 259-20-82
info@davaktiv.uz
Жума 10:00 дан 12:00 гача
+998 (71) 259-20-82

Туғилган йили: 1987 йил.

Маълумоти: Олий.

Тамомлаган: 2010 й. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти,

2015 й. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

Меҳнат фаолияти:    

 2005-2006 йй. «Ўзсаноатқурилишбанки» АТБ Ракат филиали жамғарма касса кассири, назоратчи-кассир

2006-2008 йй. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассиси, етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, бўлим бошлиғи

2011-2013 йй. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси

2013-2017 йй. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи в.в.б

2017-2021 йй. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси етакчи инспектори, бош инспектори

2021–2026 йй. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ Директори

2026– ҳ.в. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

Давактив агентлиги директори умумий раҳбарлик билан бирга қуйидаги тузилмавий бўлинмалар устидан назоратни амалга оширади:

  • маслаҳатчилар, шу жумладан хорижий маслаҳатчилар фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • директор ёрдамчиси;
  • директорнинг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
  • Стратегик режалаштириш, методология, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш йиғма ахборот-таҳлил департаменти;
  • Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасини юритиш бошқармаси;
  • Шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича юридик бошқарма;
  • Ички аудит хизмати бўлими;
  • Ахборот хизмати бўлими;
  • Халқаро ҳамкорлик ва Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўлими;
  • Ишлар бошқарувчиси бўлими;
  • “Бино ва мол-мулклари вақтинчалик сақлаш дирекцияси” ДМ;
  • Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари.

Хусанов Нодирбек Джуммаевич

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

+998 (71) 259-20-98
info@davaktiv.uz
Душанба 10:00 дан 12:00 гача
+998 (71) 259-20-82

Туғилган йили: 1976 йил.

Маълумоти: Олий.

Тамомлаган: 1997й. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, 1998й. Колорадо университети (АҚШ), 2000 й. “Вандербильт” университети (АҚШ), 2004й. Тошкент Давлат юридик институти, 2007й. Ўзбекистон Миллий университети.

         Меҳнат фаолияти:     

         2000-2016 йй. давомида

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги етакчи иқтисодчиси, бош иқтисодчиси, бўлим бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясининг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи;

         2016-2023 йй. давомида

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази Бош директорининг биринчи ўринбосари, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигида бошқарма бошлиғи ўринбосари ва бошқарма бошлиғи;

         2023 й. – х.в.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари.



Давактив агентлиги директорининг биринчи ўринбосари қуйидаги тузилмавий бўлинмалар устидан назоратни амалга оширади:

  • Давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив муносабатларни таъминлаш департаменти;
  • Баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси;
  • Тўловга қобилиятсизлик жараёнини юритиш бошқармаси;
  • Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази.

Миралиев Алишер Эркинович

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари

+998 (71) 259-22-64
info@davaktiv.uz
Сешанба 10:00 дан 12:00 гача
+998 (71) 259-20-82

Туғилган йили: 1983 йил.

Маълумоти: Олий.

Тамомлаган: 2004й. Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

         Меҳнат фаолияти:     

         2004-2013 йй. давомида

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари;

         2013-2021 йй. давомида

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари, Давлат Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази Бош директор ўринбосари, биринчи ўринбосари, Давлат активларини бошқариш агентлиги департамент бошлиғининг ўринбосари, департамент бошлиғи;

         2021 й. – х.в.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари.



Давактив агентлиги директори ўринбосари қуйидаги тузилмавий бўлинмалар устидан назоратни амалга оширади:

  • Давлат активларини хусусийлаштиришга тайёрлаш ва хусусийлаштириш департаменти;
  • Давлат активларининг ҳисобини юритиш бошқармаси;
  • Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази;
  • “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш”АЖ.