Ру Ўз O'z En

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳисоботи

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «Э-аукцион» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 3-параграфини тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш бўйича ҳисобот

Ўзбекистон Республикаси Далват активларини бошқариш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил
12-январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган “Е-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион  ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 3-параграфи (https://lex.uz/docs/5819662) тартибга солиш таъсирини баҳолаш (ТСТБ)дан ўтказилмоқда.

ТСТБ доирасида аукционни ўтказилмаган деб топиш ва такрорий аукционни ўтказиш тартиби баҳоланмоқда. 

Баҳолаш натижаларига кўра, кўзланган мақсадларга эришилмаган ва самарасиз ёки самарадорлиги паст бўлган талаб ва тартибларни ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Мазкур қарор бўйича тўлдирилган ТСТБ ҳисоботи билан қуйидаги ҳавола (Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳисоботи) орқали танишишингиз мумкин.

Ушбу масалалар юзасидан таклиф ва мулоҳазаларингизни research@davaktiv.uz почта манзилига юборишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Далват активларини бошқариш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (https://lex.uz/docs/1072916) тартибга солиш таъсирини баҳолаш (ТСТБ)дан ўтказилмоқда.

ТСТБ доирасида давлат корхоналари тўғрисида, корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида, давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисида низомларда қўйилган талабларининг ушбу корхоналар фаолиятига таъсири баҳоланмоқда. 

22423 Чоп этиш