Ру Ўз O'z En

Тизимдаги ташкилотлар

"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш " АЖ

Директор

Муродов Соҳибжон Ғофуржонович

Манзил: Тошкент ш, Амир Темур шох кўчаси, 6 уй

(71) 202-21-11
info@e-auksion.uz
e-auksion.uz
Тошкент ш, Амир Темур шох кўчаси, 6 уй

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарор ва Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари ҳамда улар билан тасдиқланган Низомларга асосан электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ва ўтказиш.

Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази

Директор

Усмонов Бекзод Шавкат ўғли

Манзил: 100000, Тошкент ш, Амир Темур шоҳ кучаси, 6а

(71) 259-21-14
markaz@davaktiv.uz
davaktiv.uz
100000, Тошкент ш, Амир Темур шоҳ кучаси, 6а
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ:
  • мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тоифадаги бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини (кейинги ўринларда — бўш турган объектлар) аниқлаш ва ҳисобини юритиш;
  • бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил этиш;
  • ижарага берилган давлат мулки объектларини ва уларни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;
  • ижарага берилган давлат мулки объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
  • давлат муассасалари (корхоналари)га бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш; давлат муассасалари (корхоналари)га оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш;
  • Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш; бўш турган хусусий мулк объектларини уларнинг мулкдорлари ихтиёрига кўра ижарага берилишида ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш.
  • Марказ давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида барча давлат органларидан, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ва бошқа давлат ташкилотларидан зарур бўлган ахборот ва материалларни сўраб олишга ҳақли.

Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази

Директор

Бутиков Игор Леонидович

Манзил: 100000, Тошкент ш, Амир Темур шох кўчаси, 6

(71) 259-21-06
Research@davaktiv.uz
(71) 259-20-32
research-center.uz
100000, Тошкент ш, Амир Темур шох кўчаси, 6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, РАҚОБАТ ВА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА

Давлат томонидан хусусийлаштирилган корхоналарни самарали ривожлантиришга янада кўмаклашиш, монополияга қарши сиёсатни амалга ошириш ва рақобат муҳитини шакллантириш, давлат мулкини бошқариш тизимини такомиллаштириш, қимматли қоғозлар ва кўчмас мулк бозорлари фаолият кўрсатишининг мустаҳкам илмий-методологик ва методик базасини ташкил этишда иқтисодиёт фанининг ролини кучайтириш, шунингдек, мамлакат иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг бугунги босқичидаги бошқа вазифаларни ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарув ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази ҳамда Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил қилинсин.

2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

янги иш ўринларини яратиш, фаолият самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришни таъминлашнинг илмий-методик базасини шакллантириш;

хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг замонавий тажрибасини ўрганиш ҳамда уни республикада жорий этиш бўйича тавсиялар тайёрлаш;

хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятини тизимли таҳлил қилиш асосида давлат томонидан уларга кўмаклашиш натижадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари ва механизмлари тўғрисида таклифлар тайёрлаш;

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказига хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларни ўқитиш учун ўқув-методик материалларни тайёрлашда кўмаклашиш;

монополиядан чиқариш ва иқтисодиётда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш жараёнларини чуқур таҳлил қилиш асосида монополияга қарши тартибга солиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимларининг фаолият кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштиришни ҳамда банкротлик тартиботларини амалга оширишнинг методологик асослари ва механизмларини такомиллаштириш;

давлат мулкини бошқариш институтлари ва механизмларини янада ривожлантириш, хўжалик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий халқаро стандартлари ва усулларини жорий этишнинг илмий асослари ва методик тавсияларини ишлаб чиқиш;

қимматли қоғозлар ва кўчмас мулк бозорларини, уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш ҳолатини таҳлил қилиш ва йўналишларини аниқлаш, институтлар ва уларнинг фаолият кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир илмий тавсиялар тайёрлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, таҳлилий ва методик ҳужжатларни тайёрлаш, илмий ишларни чоп этиш, Марказнинг фаолият йўналишлари бўйича «давра суҳбатлари» ва семинарлар ўтказиш.

3. Белгилансинки, Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, банк ҳисоб рақамлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.

4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказининг ходимлари чекланган умумий сони 39 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Марказ директорига, зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда, Марказнинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ қилинади;

Марказ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази ҳамда Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

6. Марказга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Вазирликлар ва идоралардан Марказ вазифаларини ҳал этиш учун зарур бўлган мавжуд статистик, таҳлилий ва бошқа ахборотни бепул сўраш ва олиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мутахассислари, илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари, олий таълим муассасалари ўқитувчилари, хорижий мутахассисларни тадқиқотларга шартнома асосида жалб қилиш;

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, шу жумладан халқаро ва хорижий муассасалар билан қўшма тадқиқотларни ўтказиш тўғрисида шартномалар тузиш;

ўтказилаётган илмий тадқиқотлар тўғрисида хабардорлик даражасини ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда улардан фойдаланиш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ахборот-таҳлилий ҳисоботларни ва маълумотларни тақдим қилиш;

Марказ фаолияти йўналиши бўйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш.

7. Қуйидагилар Марказни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича давлат илмий-техника дастурларини бажаришга ажратиладиган грантлар;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун бепул асосда, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш ва Марказ фаолияти йўналишлари бўйича бошқа ишларни бажариш учун шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ажратиладиган маблағлар;

Марказ фаолияти йўналиши бўйича ишларни бажариш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа, шу жумладан хорижий ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида олинган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази ҳамда Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказига тегишли бўлган ва Марказга ўтаётган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирилмаган ҳолда қайта рўйхатдан ўтказсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказининг уставини икки ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқлансин ва давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминлансин;

Марказ Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчасидаги 55-уйда бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин;

зарурат бўлганда, Марказнинг эгаллаб турилган майдонларидан фойдаланиш бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 22 декабрь,

1012-сон

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси давлат унитар корхонаси

Бош директор

Абдужаббаров Шерали Янгибаевич

Манзил: Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси, 107-уй, 2-қават

info@deponet.uz
(71) 267-37-42
www.deponet.uz
Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси, 107-уй, 2-қават

Марказий депозитарийнинг мутлақ функциялари ҳисобланади:

қимматли қоғозларни ҳисобга қўйиш;

ҳужжатли қимматли қоғозларни сақлаш;

қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш;

қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш;

давлатнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек қимматли қоғозларни бошқариш бўйича давлат ваколат берган шахсларнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш;

инвестиция воситачиларининг депо ҳисобварақларини юритиш;

қимматли қоғозлардаги ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан чиқарилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, инвестиция фондлари томонидан чиқарилган ва уларга тегишли қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш;

Депонентларнинг ягона базасини юритиш;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозларга халқаро кодлар бериш;

депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва тизимлаштириш.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ МАРКАЗИЙ ДЕПОЗИТАРИЙСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, корпоратив қимматли қоғозларни сақлаш, ҳисобга олиш ва улар ҳаракатининг ягона тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг ўз фаолиятини тезкор бошқариш ҳуқуқида ва хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар ҳамда бошқа тушумлар ҳисобига амалга оширадиган давлат унитар корхонаси шаклидаги Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб аталади)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Марказий депозитарий хизматлари учун тарифлар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади;

2. Белгилансинки, қуйидагилар Марказий депозитарийнинг мутлақ функциялари ҳисобланади:

қимматли қоғозларни ҳисобга қўйиш;

ҳужжатли қимматли қоғозларни сақлаш;

қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш;

қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш;

давлатнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек қимматли қоғозларни бошқариш бўйича давлат ваколат берган шахсларнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш;

инвестиция воситачиларининг депо ҳисобварақларини юритиш;

қимматли қоғозлардаги ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан чиқарилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, инвестиция фондлари томонидан чиқарилган ва уларга тегишли қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш;

Депонентларнинг ягона базасини юритиш;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозларга халқаро кодлар бериш;

депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва тизимлаштириш.

(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)

21. Марказий депозитарий қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритишга доир вазифаларини бажараётганда инвестиция воситачиларидан мазкур реестрларни шакллантириш учун зарур маълумотларни сўраш ва олишга ҳақли.

Марказий депозитарий қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш функцияларини бажараётганда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш функцияларини бажараётганда:

қимматли қоғозлар эгаларининг белгиланган санадаги ҳолатга кўра шакллантирилган реестрларини сақлаши;

қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларидаги мавжуд ахборотни «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тақдим этиши;

қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларидаги мавжуд ахборотнинг махфийлигини таъминлаши шарт.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш функцияларини бажараётганда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)

3. Белгилансинки:

Марказий депозитарий ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлигига ҳисобот беради;

(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)

Марказий депозитарийнинг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш унинг Уставга мувофиқ кўрсатиладиган депозитар ва бошқа хизматлари учун олинадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади;

Марказий депозитарий фаолиятига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Бош директор ва унинг ўринбосарлари томонидан амалга оширилади;

(3-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)

4. Марказий депозитарийнинг ходимлар чекланган сони 98 нафардан иборат бўлган тузилмаси (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 1-иловага мувофиқ, «Вақт» миллий депозитарийси ходимлари сони доирасида тасдиқлансин.

5. «Вақт» миллий депозитарийси акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан 1999 йил 1 январдаги қолдиқ қиймати бўйича 138,0 млн сўм миқдоридаги асосий ва айланма маблағлар кўринишидаги акциядорлик жамияти мол-мулкининг бир қисми, кейинчалик Марказий депозитарийнинг устав фондига улуш сифатида қўшиш учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан сотиб олиниши ҳақидаги таклиф қўллаб-қувватланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Вақт» миллий депозитарийси билан биргаликда кўрсатиб ўтилган битишувни бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда расмийлаштирсин ва ўзаро мажбуриятлар бажарилишини назарда тутган ҳолда бир ой муддатда уни тугалласин.

Белгилансинки, мол-мулкнинг кўрсатиб ўтилган қисми, сарфланган сумма Давлат мулки қўмитаси томонидан кейинчалик уч йилдан ошмайдиган муддатда «Вақт» миллий депозитарийсининг давлатга тегишли акцияларини сотиш ҳисобига республика бюджетига қайтарилган ҳолда, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига сотиб олинади.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг Марказий депозитарий устав фондининг:

«Вақт» миллий депозитарийсининг Давлат мулки қўмитаси томонидан сотиб олинган техникавий ва айланма маблағлар кўринишидаги мол-мулки;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан институционал қайта ўзгартиришлар бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзи бўйича қолган маблағлар ҳисобига сотиб олинадиган 97 минг АҚШ доллари миқдоридаги дастурий маблағлар ҳисобига шакллантирилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

7. Қуйидагиларга:

Марказий депозитарийга:

акциядорлик жамиятларига улар томонидан корпоратив хатти-ҳаракатларни амалга оширишда ҳамда қимматли қоғозлар эмиссиясини тайёрлашда маслаҳат хизматлари кўрсатишга;

олдиндан ҳақ ундирмасдан амалда кўрсатилган хизматлар учун ҳақ олган ҳолда депозитар хизматлар кўрсатишга рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларидан унинг ихтиёрида қоладиган маблағларнинг бир қисмини Марказий депозитарийнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга йўналтиришга рухсат берилсин.

(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)

(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги Давлат марказий депозитарийси Уставини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда тасдиқласинлар.

9. Марказий депозитарий ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари билан унга юкланган вазифаларга мувофиқ уч ой муддатда ташкил этсин. Амалга оширилган ишлар тўғрисида шу йил август ойида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.

Белгилансинки, юридик ва жисмоний шахсларнинг «Депо» ҳисобварақлари хизмат кўрсатиш учун бошқа депозитарийларга ўтказилгунга қадар бўлган даврда ушбу ҳисобварақларни юритиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича «Вақт» миллий депозитарийсининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини Марказий депозитарий ўзига расмийлаштириши мумкин.

10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Марказий депозитарий билан биргаликда уч ой муддатда:

депозитар ҳисобга олиш, сақлаш ва депозитарийларнинг ҳисобот бериши қоидаларига риоя қилган ҳолда технологиялар, дастурий таъминлашнинг зарур даражасига эга бўлган иккинчи босқич депозитарийлари шакллантирилишини;

биржа ва биржадан ташқари савдолар қатнашчиларининг депозитар, клиринг ва савдо тизимлари ўзаро муносабатларининг амалдаги технологияси ва схемаси бўйича ўзаро ҳамкорлигини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда «Вақт» миллий депозитарийсида ва унинг филиалларида сақланаётган ва ҳисобга олинган қимматли қоғозларни хатлаш бўйича комиссия ташкил этсин ҳамда уларни Марказий депозитарийга ўтказиш тартибини тасдиқласин.

12. «Вақт» миллий депозитарийси, унинг технологиялари, дастурий таъминоти ва иқтисодий нормативлари Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштирилган ҳолда, иккинчи босқич депозитарийга айлантирилиши маълумот учун қабул қилинсин.

13. Марказий депозитарий аппарати Тошкент шаҳар, Мустақиллик шоҳкўчасидаги 107-уйда жойлаштирилсин.

(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 738-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1047-модда)

14. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Марказий депозитарийни белгиланган тартибда зарур телефон ва коммуникатив алоқа билан, шу жумладан учта Ҳукумат алоқаси телефони билан таъминласин.

15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва уларга ўзгартиришлар, тўлдиришлар киритилсин.

16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

1999 йил 21 май,

263-сон

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech