Қуйидагилар Бошқарма фаолият йўналиши тартиби хисобланди:
- Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотлар билан Агентлик фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича, жумладан уларнинг мурожаатига асосан учрашувлар ташкил этиш, уларнинг реестрини юритиш, учрашувлар натижаси бўйича Агентлик зиммасига юклатилган вазифалар ижро этилишини ташкил этиш;
- Агентликка тааллуқли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг (Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумати ва ваколатли вазирлик ва идоралари тимсолида) хорижий Ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар, халқаро институтлар ҳамда чет эл компаниялари билан тузган келишув ва шартномаларини ўрганиб чиқиш ва тегишлилиги бўйича юклатилган топшириқлар ижро этилишини ташкил этиш;
- Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ҳамда таркибий бўлинмалари масъул ходимларининг халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини мувофиқлаштириб бориш, уларнинг чет эл мамлакатларига хизмат сафарлари, малака ошириш ва тажриба алмашиш ўқув курсларидаги иштироки бўйича мониторинг юритиш;
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг чет эл мамлакатлари билан Ҳукуматлараро (ҳамда Идоралараро) комиссиялари ишида Агентлик фаолиятига оид масалаларда иштирок этиш;
- Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириши бўйича йиғилишларда Агентликнинг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда иштирок этиш;
- соҳага тегишли давлатлараро шартномалар, халқаро лойиҳа ва дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, заруратга кўра консультант ва экспертларни жалб этиш;
- етакчи хорижий компаниялар, ташкилот ва агентликларининг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида иш тажрибасини ўрганиш ҳамда уларнинг илғор жиҳатларини Агентлик тизимида тадбиқ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий мамлакатлар элчихоналари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари билан ўрнатилган тартибда мунтазам алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;
- бошқарма қонун ҳужжатларига, Ҳайъат қарорлари ва Агентлик директори топшириғига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
- Бошқарма ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- Бошқармага юклатилган вазифалар доирасида Давлат активларини бошқариш агентлиги номидан вакилликни таъминлаш ва музокаралар олиб бориш;
- Белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларидан ўрнатилган тартибда бошқарма фаолиятида керакли ва муҳим бўлган маълумотларни сўраш ва олиш;
- Тўғридан-тўғри шартномалар асосида мулкни бошқариш учун зарур бўлган мустақил экспертларни, аудиторлик, адвокатлик, консалтинг фирмаларини, суғурта компаниялари ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш компаниялари ва ташкилотларини, шу жумладан хорижий ташкилотларни жалб этиш бўйича таклиф киритиш;
- Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан тегишли қарор қабул қилингунга қадар, чет элда жойлашган мулкни Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари эҳтиёжи учун ўша жойдаги давлат ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат идорларининг хорижий ваколатхоналари билан келишган ҳолда вақтинча беғараз бериш бўйича таклиф киритиш;
- Талабнома ва буюртмага биноан умумий асосларда зарур техник воситаларни, жихозларни, иш юритиш ашёларини олиш;
- Бошқарма қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
- Бошқарманинг ўзига юклатилган вазифаларини амалга оширишда зарур бўлган ахборотларни олиш бўйича талаблари Агентлик Марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари учун мажбурийдир.
Фаолият йуналиши инфографика куринишида:
7379
Чоп этиш