Ру Ўз O'z En

Инвестицияга оид мажбуриятлар

Инвесторнинг мажбуриятлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
06.10.2014 йилдаги 279-сон қарорига асосан харидор:

  • Сотувчига ҳисобот ойнинг кейинги ойининг 1-санасидан кечикмасдан, уларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши тўғрисида ойлик ахборот ва чораклик ҳисоботни тақдим этиши;
  • Давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасида назарда тутилган фақат инвестициявий мажбуриятларни бажариш учун фойдаланиладиган пул маблағларини жамлаш учун белгиланган тартибда махсус ҳисоб рақами очиши;
  • Агар харидор жисмоний шахс бўлган тақдирда, давлат мулки объектининг олди-сотди шартномаси кучга киргандан кейин олтмиш кун мобайнида инвестициявий мажбуриятлари бажарилиши назарда тутиладиган юридик шахс ташкил этиши;
  • Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда, миқдорларда ва турларда бажариши;
  • Балансда сақловчи билан биргаликда сотиб олинаётган давлат мулки объекти мавжудлигини тасдиқлаш ва ҳолатини текширишда ҳамда топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзолашда иштирок этиши;
  • Шартномада белгиланган муддатда давлат мулки объектининг соҳасини сақлаши, агар бу ҳудудий танлов комиссияси қарори билан назарда тутилган бўлса;
  • Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерига “тасарруф этиш ҳуқуқи билан” белгиси киритилгандан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олинган давлат мулки объектига ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаши шарт.
  • Инвестиция мажбуриятларинбажарилиши инвестицялар объектга келиб тушган сана, инвесторнинг балансига қабул қилинган сана бўйича ҳисобга олинади.
  • Инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар харидор сотилган давлат мулки объектининг, шу жумладан унинг таркибига кирадиган мол-мулки, унга бўлган мулк ҳуқуқини олиш пайтига қадар сақланишини таъминлаши шарт.
  • Объектга нисбатан мулк ҳуқуқи харидорга мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг ҳамда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерига “тасарруф этиш ҳуқуқи билан” белгиси киритилгандан кейин ўтади.
  • Инвестиция мажбуриятларини бажарилиши тўғрисидаги хисоботларга қуйидагилар киради:
  • Тўлов топшириқномаларининг нусхалари, юк божхона декларациялари, таққослаш далолатномалари, бажарилган ишлар далолатномалари, топшириш-қабул қилиш далолатномалари, ўрнатиш далолатномалари, асбоб-ускуналарнинг фойдаланишга топширилганлиги далолатномалари, уларнинг техник ҳолатини кўрсатган ҳолда;
  • Харидор томонидан инвестиция дастури бажарилиши тўғрисида, шу жумладан ҳисобот тақдим этиш санасида уларга назарда тутилган молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот;
  • Объектнинг сотишдан олдинги ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш пайтидаги молиявий-иқтисодий аҳволи ҳақидаги маълумотлар;
  • Шартномада белгиланган ҳажмда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
  • Агар давлат мулки объектида давлат стратегия захираси моддий ресурслари, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектлар ва мол-мулк мавжуд бўлса, харидор шартнома асосида сақлашга масъулликка қабул қилинган фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектлар ва мол-мулклар, давлат стратегия захираси моддий ресурслари сақланишини, шунингдек белгиланган тартибда уларга тўсиқларсиз киришни таъминлайди.
  • Харидор давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ қабул қилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар ташкил этилган корхонани тугатиш ёки банкрот қилишга қаратилган ёки йўл қўядиган хатти-ҳаракатлар қилмаслиги шарт.
  • Шунингдек, харидор томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг сотувчига инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тугалланганлиги тўғрисидаги ёзма ахбороти ҳамда шартнома шартларига мувофиқ мустақил аудиторлик ва (ёки) баҳоловчи ташкилот ҳисоботларини тақдим этиши лозим.

Олди-сотди шартномасига мувофиқ мажбуриятларни бажариш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2014 йилдаги 279-сон қарорига асосан харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ қабул қилинади ва қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

  • Ўтказилган пул маблағлари ва харидорнинг фаолиятидан олинган фойдани, шу жумладан, унинг улушига ҳисобланган дивидендларни қайта инвестициялаш;
  • Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун хом ашё ва материаллар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар етказиб бериш;
  • Таъмирлаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;
  • Ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш;
  • Инвестициялаш объектининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети олдидаги қарзларини, кредитлар ва бошқа мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман тўлаш;
  • Маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг муайян турини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
  • Ноу-хауни, интеллектуал мулкнинг бошқа турларини жорий этиш;
  • Кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга харажат қилиш;
  • Фаолият соҳасини сақлаб қолиш;
  • Конун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шакллар.
  • Давлат мулки объектига нисбатан харидорнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари уларни бажариш муддатларига эга бўлиши керак. Инвестиция мажбуриятлари қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган қиймат баҳосига ҳам эга бўлиши керак.

Инвестиция мажбуриятларини корхонанинг бухгалтерия хисобида акс эттирилиши

Қонунчилик талаблари ва олди сотди шартномаларига мувофиқ харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилади, бунда барча турдаги инвестиция мажбуриятлари корхонанинг бухгалтерия ҳисобида ўз аксини топади.

Инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши инвестициялаш корхонасига инвестициялар келиб тушган ва Харидорнинг балансида ҳисобга олинган сана бўйича ҳисобга олинади.

Инвестор томонидан инвестиция мажбурияти сифати ўз мулклари (қурилиш материаллари, асосий воситалар, бутловчи қисмлар, жиҳозлар ва бошқа турдаги қийматликлар) киритилган тақдирда уларни бухгалтерия балансида акс эттириш корхонанинг “Устаф фонди”ни ошириш орқали амалга оширилади.

Корхонанинг ўзгартириш киритилган (оширилган) Устави тегишли давлат органи томонидан қайта рўйхатдан ўтказилади.

Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш тартиби

Харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш шартномада назарда тутилган даврийликка мувофиқ амалга оширилади.

Биринчи қадам. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш сотувчи томонидан харидорнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги ёзма ахбороти асосида амалга оширилади, бунда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тўлиқ ҳажмда бажарилганлигини қабул қилиш харидорнинг кўрсатиб ўтилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тугалланганлиги тўғрисидаги ёзма ахбороти ҳамда шартнома шартларига мувофиқ мустақил аудиторлик ва (ёки) баҳоловчи ташкилот ҳисоботи олинган кундан бошлаб бир ой ойдан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.

Иккинчи қадам. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилишни ташкил этиш мақсадида сотувчи инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссия ташкил қилади.

Маълумот тариқасида. Комиссия таркибига қуйидагилар киради: сотувчининг вакили, шартнома қатнашчисининг ва манфаатдор томоннинг (агар шундай томон мавжуд бўлса) вакили, тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг вакили, инвестициялаш объектининг вакили, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг вакили, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг вакили (шартномада табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш бўйича мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда), ҳудудий қурилиш соҳасида ҳудудий назорати инспекциясининг вакили (таъмирлаш ва қурилиш-монтаж, ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш тарзида инвестиция киритилган тақдирда), зарурият бўлганда, келишув бўйича, давлат органлари, банклар, хўжалик бошқаруви тармоқ органларининг ходимлари ва бошқа мутахассислар

Эслатма. Сотувчи Комиссия билан келишган ҳолда харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун шартнома асосида мустақил экспертни (баҳоловчи, аудиторлик, молиявий, консалтинг ташкилотини) жалб этиши мумкин.

Учинчи қадам. Комиссия ўз ишлари натижалари бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилган ёки бажарилмаган деб эътироф этиш тўғрисида асосланган қарор қабул қилади.

Инвесторнинг шартнома шартларини бузганлиги (бажармаганлиги) учун жавобгарлиги

Харидор томонидан шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда сотувчи:

  • Харидорга сотиб олиш тўловларини киритиш муддатларининг йўл қўйилган бузилишлари мавжудлиги ва (ёки) шартномада тегишли ахборот тақдим этиш назарда тутилган муддатларда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш тўғрисида ёзма талабнома (билдиришнома) жўнатади;
  • Сотиб олиш тўловларини киритишнинг ҳар бир ўтказиб юборилган куни учун шартномага мувофиқ пеня ҳисоблаб ёзади;
  • Шартнома шартларига мувофиқ харидордан жарима ушлаб қолади;
  • Агар харидор томонидан шартномада назарда тутилган муддат ўтгандан кейин уч ой мобайнида сотиб олиш тўловлари ва (ёки) инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг навбатдаги қисми шартномада назарда тутилган ҳажмда киритилмаган бўлса, белгиланган тартибда шартномани бекор қилиш ташаббуси билан чиқади.
  • Жаримани қўллаш миқдори ва тартиби, шунингдек шартномани бекор қилиш шартлари шартномада кўрсатилади.
37287 Чоп этиш