Ру Ўз O'z En

Инвестиция киритиш динамикаси

1. Шартномаларни расмийлаштириш ва ижроси мониторинги бошқармасининг 

2020 йилда амалга оширилган ишлар:

2020 йил давомида 2 057 та давлат активларига жами
16,8 трлн. сўм инвестиция киритилиши ва 62 958 та янги иш ўринлари яратилишининг назорати олиб борилди.

Шундан, жорий йилнинг ўзида 4,3 трлн. сўм инвестиция киритилди, 639 та объект тўлиқ ишга тушди ва 19 881 та янги иш ўринлари яратилди.

Яратилган янги иш ўринларининг 7 261 тасини ёшлар,
7 473 тасини аёллар ва 2 009 тасини кам таъминланганлар ташкил этади.

Тўлиқ ишга тушган объектларда ишлаб чиқариш ҳажми
474,9 млрд. сўмни, шунингдек экспорт ҳажми 26,5 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Шу билан бирга пандемия даврида 630 та тадбиркорнинг
570,0 млрд. сўм миқдоридаги инвестиция мажбуриятлари муддати узайтириб берилди. Шундан, 129 та объектни ишга тушириш муддати 2021 йилга кўчирилди. Ушбу объектлар бўйича 4 515 та янги иш ўринлари яратиш ва 284,2 млрд. сўм инвестиция киритиш режалаштирилган.

2. Инвестиция мажбуриятлари бажарилиши мониторинги бошқармасининг  

2019 йилда амалга оширилган ишлар:

2019 йил давомида давлат активлари сотилиши бўйича рўйхатга олинган 1 997 та олди-сотди шартномалари бўйича 938,9 млн. АҚШ доллари ва 3 683,8 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритилиши назоратга олинган. Шулардан, 28 та олди-сотди шартномалари хорижий инвесторлар билан тузилган.

Юқоридаги шартномаларга кўра, бажарилган инвестициялар умумий миқдори 345,0 млн. АҚШ доллари ва 3 089,9 млрд. сўмни ташкил этди. Инвестиция киритиш даврида 23 258 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Ҳисобот даврида 1 997 та олди-сотди шартномаларидан 181 та шартнома инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли бекор қилинди, 467 та шартнома бўйича инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилди ва қабул қилинди.

03.01.2020 й. ҳолатига давлат активлари сотилиши бўйича рўйхатга олинган 1 349 та олди-сотди шартномалари бўйича 732,2 млн. АҚШ доллари ва 2 659,2 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритилиши ҳамда 42 954 нафар янги иш ўринларининг яратилиши назоратга олинган.

Юқоридаги шартномаларга кўра, бажарилган инвестициялар умумий миқдори 280,9 млн. АҚШ доллари ва 1 911,2 млрд. сўмни ташкил этиб,
6 279 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Амалдаги шартномаларга кўра, йил бошидан инвесторлар томонидан
231,3 млн. АҚШ доллари ва 1 230,6 млрд. сўм инвестиция киритилиши белгиланган бўлиб, ҳақиқатда киритилган инвестициялар ҳажми 166,3 млн. АҚШ доллари (71,9%) ва 1 305,4 млрд. сўм (106%)ни ташкил этди.

Ҳисобот даврида 467 та олди-сотди шартномалари шу жумладан, 71 та сотиб олиш қийматида ва 396 та “ноль” харид қийматида тузилган шартномаларга асосан киритилган умумий 64,1 млн. АҚШ доллари ва
1 178,7 млрд. сўм миқдоридаги инвестициялар (шундан 2019 йилнинг ўзида
3,7 млн. АҚШ доллари ва 369,4 млрд. сўм)
комиссия томонидан қабул қилинган ҳамда инвестиция киритиш ҳисобидан 16 979 та янги иш ўринлари яратилган.

15209 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech