Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

18 Январь 2023

Давактив агентлиги ҳамда халқаро инвестиция ташкилоти “Templeton Asset Management Ltd” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Аввал маълум қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапур Республикасига давлат ташрифи доирасида ўтказилган Бизнес-форумда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда халқаро инвестиция ташкилоти “Templeton Asset Management Ltd” (Сингапур) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Маълумот учун: “Templeton Asset Management Ltd” компанияси Franklin Templeton халқаро инвестиция корпорацияси аъзоси ҳисобланиб мазкур корпорация глобал инвестицион бошқарув соҳасида 75 йилдан буён фаолият юритиб, 155 дан ортиқ мамлакатлардаги мижозларга хизмат кўрсатиб, бугунги кун ҳолатига қиймати 1 410,6 миллиард АҚШ доллари бўлган активлар бошқарувини амалга оширмоқда.

Ўз навбатида, Меморандумдан кўзланган мақсад Ўзбекистон ва Сингапур Республикалари ўртасидаги иқтисодий-молиявий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, давлат активларини бошқариш соҳасида, жумладан, мамлакатимизда олиб борилаётган хусусийлаштириш жараёнига хорижий инвесторларни жалб қилиш, жаҳон тажрибасига биноан давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш, бунда корпортив бошқарувни замонавий усулларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик ҳаракатларини мувофиқлаштиришдир.

Тадбирда “Templeton Asset Management Ltd” компанияси вакиллари, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этиб, кейинги йилларда мамлакатимиз ўз эшикларини халқаро ҳамкорларга кенг очгани ва бу қисқа вақтларда юксак самаралар беришини алоҳида таъкидладилар.

Шу ўринда, томонлар ҳамкорлик алоқалари расмийлаштирилганини мамнуният билан қайд этиб, тез орада тажриба алмашиш борасида тегишли дастурларни амалга оширишга келишиб олдилар.

2194 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech