Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Январь 2023

Сингапур мамлакатимизда олиб борилаётган хусусийлаштириш жараёнларига жалб қилинади

Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сян Лун билан музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида бир қатор долзарб йўналишларда ҳамкорлик ўрнатиш белгилаб олинди.

Икки давлатлар ўртасидаги кенг ҳамкорликнинг иккинчи йўналиши сифатида Сингапурни Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларига жалб қилиниши белгилаб олинди. Шу маънода, музокараларда Сингапурнинг етакчи компаниялари илғор тажрибаси, замонавий технологиялари ва бошқарув усулларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг йирик корхоналарини хусусийлаштириш доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Давлат корхоналарини трансформация қилиш ва таркибий ўзгартириш, кейинчалик уларни IPOга чиқариш ва ташқи инвестицияларни жалб қилиш учун қўшма Инвестиция жамғармасини тузиш таклиф қилинди.

Хусусан, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Сингапурнинг “Templeton Asset Management Ltd” компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланди.

1278 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech