Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

18 Июль 2025

“Bloomberg” нашрида “Mobiuz”ни хусусийлаштириш бўйича чоп этилган мақоланинг асосий тезислари

“Bloomberg” нашрида “Mobiuz”ни хусусийлаштириш бўйича чоп этилган мақоланинг асосий тезислари: Ўзбекистон мобил операторни сотиш орқали 300 млн АҚШ доллари жалб қилишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонларидан тасдиқланган жорий йилга мўлжалланган кенг қамровли хусусийлаштириш дастури бошланган. Дастурда телекоммуникациядан тортиб энергетика соҳасигача бўлган 29 та йирик компаниядаги улушларни сотишни режалаштирмоқда. Бу жараён давлат иштирокини камайтириш ва чет эл сармояларини жалб этишни мақсад қилади.

Mobiuz бўйича савдо жараёни жорий йил июнь ойида эълон қилинган ва қизиқиш билдириш бўйича аризаларни (EoI) юбориш учун сўнгги муддат 2025 йил 1 август. Ушбу битим бўйича Rothschild & Co стратегик ва молиявий маслаҳатчи сифатида жалб этилган.

Mobiuz мамлакатда тўртинчи йирик мобил оператори ҳисобланади ҳамда унинг қиймати давлат томонидан уни бошқа маҳаллий операторлар билан бирлаштириш қўллаб-қувватланиши сабабли юқори бўлиши мумкин. Қатар, Саудия Арабистони, Озарбайжон ва Европадан бўлган инвесторлар томонидан дастлабки қизиқиш билдирилганлиги айтилмоқда.

Ўтган йил якунига кўра, Ўзбекистон мобил бозорда 35,6 млн абонент бўлган, шундан Mobiuz бозорнинг 20,9% улушига эга, дея маълум қилган BMI (“Fitch Solutions” бўлими).

Mobiuz 2024 йилда 164 млн АҚШ доллари миқдорида соф даромад (net revenue) ва 41 млн АҚШ доллари EBITDA кўрсаткичини қайд этди.

Батафсил “Bloomberg” сайтида

41 Чоп этиш