Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Декабрь 2022

Кўкдала туманида Давактив агентлиги томонидан янги болалар боғчаси қурилиб фойдаланишга топширилди

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида Давактив агентлиги томонидан ҳомийлик асосида 120 ўринли давлат мактабгача таълим муассасаси (кейинги ўринларда – болалар боғчаси) биноси қурилди ва жиҳозланди.

Жорий йил 2 декабрь куни Кўкдала тумани ҳокими Х.Джураев, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари А.Миралиев, туман оқсоқоллари ва фаоллари иштирокида тантанали равишда ушбу 12-сонли болалар боғчасининг очилиш маросими бўлиб ўтди ҳамда объект фойдаланишга топширилди.

Мазкур болалар боғчасини қуриш ва жиҳозлаш ишлари учун Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” ИК буюртмачи этиб белгиланиб, лойиҳа ташкилоти сифатида “Қаршитадқиқотконструкция” МЧЖ, пудратчи ташкилот сифатида “Маматов Салоҳиддин” ХК белгиланган.

Боғча қурилиши давлат активларини бошланғич баҳосига нисбатан қиммат сотилиши ҳисобига олинган қўшимча даромадлар ҳисобидан амалга оширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 6,0 млрд.сўм. Мазкур маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги 273-сонли фармойишига асосан Давактив агентлиги томонидан объектни қуриш ва жиҳозлаш учун Кўкдала туман ҳокимлигининг тегишли ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Давактив агентлиги ташаббуси билан ушбу болалар боғчаси биносида қуввати 10 КвТ/с бўлган замонавий қуёш электр станцияси ўрнатилган бўлиб, бу ўз ўрнида объектни мунтазам равишда электр энергияси билан таъминлайди.

12-сонли болалар боғчасида 28 нафар ишчи ходим доимий иш ўрнига эга бўлиб, 120 нафар тарбияланувчи ёш болаларга тарбия беришни бошлашди.

1797 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech