Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Декабрь 2022

Давактив агентлиги томонидан Баҳоловчиларга тоифалар бериш жараёни тўлиқ рақамлаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 564-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги “Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 799-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Шунга кўра, Баҳоловчиларга тоифа бериш тўлиқ равишда Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилиши йўлга қўйилди (https://my.gov.uz/uz/service/663).

Баҳоловчилар томонидан тоифа олиш учун бериладиган аризаларни кўриб чиқиш жараёнида Давактив агентлиги томонидан талабгорларга оид зарурий маълумотлар Электрон ҳукуматнинг идоралараро ахборот тизими орқали электрон маълумот алмашиш йўли билан сўраб олиш жорий этилди.

Шунингдек, баҳоловчиларга тоифа бериш билан боғлиқ барча маълумотлар Давактив агентлигининг Баҳолаш фаолиятининг ягона ахборот платформасида ҳам юритилади.

1455 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech