Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Январь 2023

"Дори Дармон" АЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиб олиш учун аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Давактив агентлиги "Дори Дармон" АЖдаги давлат улушини хусусийлаштириш жараёнида иштирок этишга қизиқиш билдирган кўплаб салоҳиятли инвесторларни мурожаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек ушбу хусусийлаштириш жараёнларини муваффақиятли якунлаш, мазкур жараёнларни янада шаффоф ва рақобат муҳитида ўтказиш учун янада кўпроқ салоҳиятли талабгорларни жалб қилиш ҳамда уларнинг савдо жараёнларидаги иштирокига қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида, барча манфаатдор томонлар ва салоҳиятли инвесторларга "Дори Дармон" АЖ устав капиталидаги 51,0 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёнининг сотиб олиш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичи бўйича таклифларни қабул қилиш муддатини 2023 йил 5 март куни соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Аввал хабар берилганидек, "Portfolio Investments" МЧЖ компанияси ушбу Битим бўйича Давактив агентлигининг хусусийлаштириш бўйича етакчи маслаҳатчиси ҳисобланади.

Аввалги чоп этилган қизиқиш билдириш бўйича таклифларни қабул қилиш (Express of interest) тўғрисидаги эълоннинг қолган барча маълумотлари ўзгаришсиз қолмоқда.

Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

1680 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech