Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Октябрь 2023

Суд бошқарувчиси аттестати талабгорларини тест имтиҳонидан ўтказиш тўғрисида эълон

2023 йил 13 октябрь куни соат 10:00 да Давлат активларини бошқариш агентлигини ҳудудий бошқармаларининг қуйидаги манзилдаги биноларида суд бошқарувчилари талабгорлари учун тест имтиҳонлари ўтказилади.

Мазкур ўтказиладиган тест имтиҳонлари электрон шаклда ўтказилиб, жараён видеотасвир орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сон қарорига мувофиқ, тест имтиҳонида иштирок этувчилар рўйхати ва видеотасвир ҳаволаси қўшимча равишда Агентликнинг веб-сайтида имтиҳон ўтказилишидан беш кун аввал эълон қилинади.

Тест имтиҳонига қўйилган талабгорлар тест имтиҳонини топшириш учун кечикмасдан, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари зарур.

 

Тест имтиҳонлари ўтказиладиган манзиллар

Т/р

Ҳудудлар номи

Тест ўтказиладиган манзил

Маълумот

учун телефон

1

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳар, А.Тимур кўчаси, 112а-уй

(97) 355-17-35

2

Андижон вилояти

Андижон шаҳар, А.Навоий кўчаси, 126-уй

(90) 542-57-17

3

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳар, И.Каримов кўчаси, 10-уй

(91) 417-21-00

4

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси, 63 уй

(99) 568-56-23

5

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳар, А.Темур кўчаси, 43-уй

(93) 935-72-00

6

Навоий вилояти

Навоий шаҳар, С.Айний кўчаси, 27-уй

(90) 085-09-04

7

Наманган вилояти

Наманган шаҳар, Навоий кўчаси, 72-уй

(93) 496-86-41

8

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳар, Камол отатурк кўчаси, 21-уй

(90) 742-61-19

9

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳар, М.Қошғарий кўчаси, 36а-уй

(93) 635-26-40

10

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 3-уй

(99) 784-02-12

11

Тошкент вилояти

Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси, 45-уй

(97) 715-75-65

12

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 17-уй

(94) 442-22-44

13

Хоразм вилояти

Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 23-уй

(97) 513-07-05

14

Тошкент шаҳар

Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 55-уй

(99) 002-50-02

 

Изоҳ: Талабгорлар яшаш жойларидан қатъий назар тест имтиҳонини Агентликнинг исталган ҳудудий бошқарма биносида топширишлари мумкин.

958 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech