Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Январь 2022

“Қўқон биокимё” АЖнинг 99,7 % акция пакетини сотиб олиш бўйича мажбурий бўлмаган таклифларни қабул қилиш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11-февралдаги “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6167-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги ёки Сотувчи) “Қўқон биокимё” АЖ (кейинги ўринларда – Компания ёки Қўқон биокимё) устав капиталидаги 99,7 фоиз акциялар пакетини музокараларга оммавий таклиф этиш орқали сотиш истагини эълон қилади (кейинги ўринларда – Битим ёки Сотув).

Deloitte халқаро компанияси ушбу Битим бўйича Агентлик маслаҳатчиси вазифасини бажаради. “UzAssets инвестиция компанияси” АЖ (кейинги ўринларда – UzAssets) Агентлик манфаатлари учун ва унинг номидан Битимга тайёргарлик жараёнини амалга оширади.

Компания ҳақида қисқача маълумот:

“Қўқон биокимё” АЖ 1983 йилда ташкил этилган, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 4 020 минг дал. ни ташкил этиб, Ўзбекистон Республикасидаги энг йирик этил спирти ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Шу билан бирга, “Қўқон биокимё” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган спирт органолептик хусусиятларига кўра, Ўзбекистондаги энг яхшиларидан бири сифатида мутахассислар томонидан эътироф этиб келинади.

Компанияда спирт билан бир қаторда, қуввати йилига 5,36 минг тоннагача бўлган глютен тайёрлаш бўйича янги линия ишга туширилган ва айни пайтда ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажми жадал ошиб бормоқда.

Компания даромадлар ўсишининг юқори суръатларини намойиш этмоқда, рентабеллик эса бозор даражасида.

Битимни амалга ошириш жараёни:

Сотув жараёни барча манфаатдор томонлар (кейинги ўринларда – Иштирокчилар) учун очиқ бўлган таклифларни тақдим этишнинг рақобатга асосланган жараёни кўринишида ташкил этилган. Жараён манфаатдор Иштирокчилардан мажбурий бўлмаган, кейин эса мажбуриятга эга бўлган таклифларни олишдан ва бир ёки бир нечта Иштирокчилар билан кейинги музокараларни ўтказишдан иборат бўлади.

Ҳозирги вақтда Иштирокчиларга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ариза хати орқали (кейинги ўринларда - "Мажбурий бўлмаган таклиф") ўз қизиқишларини билдиришлари сўралади:

Ариза берувчи ҳақида қисқача маълумот;

Барча акциядорлари (ва уларнинг эгалик улуши) ва якуний бенефициарлари тўғрисидаги маълумотлар;

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

Охирги 3 йил учун аудит қилинган консолидациялашган молиявий ҳисобот;

Битим нархи ва шартлари бўйича таклиф.

Мажбурий бўлмаган таклиф Иштирокчининг хоҳишига кўра ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тайёрланиши мумкин.

Мажбурий бўлмаган таклифлар ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Иштирокчилар танлов натижалари ва кейинги босқичлар тўғрисида шахсан хабардор қилинади.

Мажбурий бўлмаган таклифлар кўринишида аризаларни топширишнинг охирги муддати – 2022-йил 25-феврал Тошкент вақти билан соат 18:00 гача.

Аризалар ва мажбуриятга эга таклифлар қуйидаги электрон манзилларга юборилиши керак: anagurnyi@deloitte.rusmilyavsky@deloitte.rurmukhametshin@deloitte.uz.

Қўшимча шартлар:

UzAssets сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган UzAssets, Компания ва Deloitteнинг Компанияни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. UzAssets ва Deloitte ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; ва/ёки

(iii) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

512 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech