Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Май 2022

Фарғона вилоятида хусусийлаштириладиган давлат активлари ва ер участкалари бўйича ўтказилган “Roadshow” юзасидан ПРЕСС – РЕЛИЗ

Жорий йил 14 май куни Фарғона шаҳрида вилоятдаги хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ҳамда сотилиши белгиланган ер участкалари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун “Roadshow” ўтказилди.

Ушбу тадбирда шаҳар, туман ҳокимликлари, вилоятдаги йирик корхоналар вакиллари ҳамда 100 дан ортиқ тадбиркорлар ва инвесторлар иштирок этди.

Тадбир давомида Давактив агентлиги мутасаддилари томонидан ишбилармонларга “E-auksion” электрон савдо платформасидан фойдаланиш бўйича “мастер-класс” ўтказилди ва платформада шахсий кабинет очиш, онлайн электрон имзо олиш ва савдоларда қатнашиш учун аризалар бериш тартиблари батафсил, ҳам назарий ҳам амалий тушунтириб берилди.

Шунингдек, тадбиркорларга ўзларига аввалдан доимий фойдаланиш ёки умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби бўйича кўникмалар берилди.

“Roadshow” иштирокчиларига хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ оммавий савдоларда сотилиши белгиланган ҳамда савдо жараёнидаги 140 дан ортиқ давлат активлари шу жумладан, вилоятдаги йирик активлар яъниФарғонаазот” АЖ, “Қўқон биокимё” АЖ ҳамда “Қўқон механика заводи” АЖлардаги давлат улуши, 30 та дам олиш масканлари, 26 та маъмурий, 48 та ишлаб чиқариш бинолари каби объектлар ва умумий майдони 65 гектар бўлган 2 мингдан ортиқ ер участкалари яқиндан таништирилди.

“Roadshow” кўтаринки руҳда ва савол-жавобларга бой тарзда ўтказилди. Тадбир давомида Давактив директори А.Ортиков тадбиркорлар ва инвесторлар томонидан берилган бир қатор саволларга жавоблар бериб ўтди. 

 

Шунингдек, жорий йил 16-25 май кунлари мазкур тадбир вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун: Фарғона вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида 43 та активларни хусусийлаштирилишига эрилишилган.

1958 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech