Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Март 2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан давлат активларини бошқариш тизими такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил “___” мартдаги “Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ билан хусусийлаштириш дастури тасдиқланиб, қуйидаги учта йўналишдаги хусусийлаштириш режалари белгиланди.

Биринчидан, 1 мингта корхонадаги давлат акция пакетлари сотувга чиқарилади.

Иккинчидан, 1 мингта кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга қўйилади. Уларда 600 гектар ер ва 1 миллион квадрат метрли бино-иншоотлар мавжуд. Энг муҳими, инфратузилма билан таъминланган ва аҳоли пунктларига яқин. Ушбу объектларни сотишни тезлаштириш учун мулкларни сотишга тайёрлаш муддати ҳозирги 80 кундан 48 кунга қисқартирилади. 2 минг квадрат метргача бўлган объектларни тадбиркорларнинг мурожаати асосида тўғридан-тўғри савдога чиқаришга рухсат берилади.

Учинчидан, 40 та йирик корхона ва банклардаги давлат улуши “халқчил IPO” орқали сотилади. Жумладан, илк бор Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари, Металлургия комбинати, “Ўзтелеком”, Миллий банк, Саноатқурилишбанк каби йирик корхоналарнинг ўртача 2 фоиз акциялари аҳолига таклиф этилади. Бунда аҳолига акцияларни тўғридан-тўғри сотиб олиш имконияти яратилади. Акциялари сотилган корхоналар беш йил давомида соф фойдасининг камида 30 фоизи дивиденд тўлашга йўналтиради.

Шу билан бирга, хусусийлаштириш дастури орқали 1 000 дан ортиқ давлат иштирокидаги корхоналар улушлари ва 1 046 та кўчмас мулки объектлари хусусийлаштирилиши режалаштирилмоқда. Улар орасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖларининг давлат улушлари мавжуд. Бундан ташқари, “Деҳқонобод калий заводи” АЖ, “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ, “Дори-дармон” АЖ, “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ каби йирик активларнинг хусусийлаштирилиши кўзда тутилган. Ҳозирда ушбу активлар бўйича савдо жараёнлари давом этмоқда.

Ҳужжат билан шунингдек, 

316 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech