Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Декабрь 2021

“Қўқон механика заводи” АЖ устав капиталидаги 64,08 фоиз акциялар пакетини сотиб олиш бўйича таклифларни қабул қилиш муддати узайтирилгани тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets investitsiya kompaniyasi” АЖ томонидан 2021 йил 20 октябрдаги Эълонга мувофиқ, “Қўқон механика заводи” АЖ устав капиталидаги 64,08 фоиз акциялар пакетини сотиб олиш бўйича таклифларни қабул қилиш муддати 2021 йил 24 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар узайтирилгани маълум қилинади.

Ушбу қўшимча муддат сотиш жараёнини янада шаффоф ва рақобатбардош ўтказиш, жараёнда қатнашиш учун Талабгорларга қўшимча имконият тақдим этишга қаратилган.

Қўшимча маълумотлар билан қўйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

2252 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech