Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Октябрь 2023

“Ботаника” боғи юзасидан Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий муносабати

Таъкидлаш жоизки, давлат маданият ва истироҳат боғларининг бино-иншоотларининг мол-мулки ва ер майдонларининг ноқонуний бегоналаштирилиш ҳолатлари аниқланган ва бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, 12 та вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда республика ҳудудидаги барча маданият ва истироҳат боғлари хатловдан ўтказилган.

Хатлов натижасида ҳудудлардаги 262 та боғлар 153 та ташкилотлар тасарруфида бўлиб, уларнинг айримлари ташландиқ ва қаровсиз ҳолга келиб қолганлиги, уларни бошқариш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмаётганлиги аниқланди ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Ишлаб чиқилган таклифлар тегишли қарор лойиҳаси кўринишида келишиш учун 11 та вазирлик ва идораларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали юборилган.

Лойиҳада боғларни хусусийлаштириш ёки бошқача тартибда бегоналаштириш кўзда тутилмаган.

Ўз навбатида, Фанлар академияси мазкур қарор лойиҳасидан “Ботаника” боғини чиқариш бўйича ўз таклифларини project.gov.uz тизими орқали бугун 2023 йил 7 октябрь куни тақдим этган.

Фанлар академиясининг ушбу таклифи асосида “Ботаника” боғи қарор лойиҳасидан чиқарилган.

Мазкур қарор лойиҳаси барча вазирлик ва идоралар, жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда қайта ишланган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритилади.

877 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech