Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Сентябрь 2021

Давактив агентлиги томонидан оммавий савдоларга чиқарилган давлат активи бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичи тўғрисида ЭЪЛОН

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 17:00да Давактив агентлигида Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Чимён” ҚФЙ манзилида жойлашган “Белдерсой оромгоҳи” дам олиш маскани ва “Белдерсой” спорт базаси (Канат йўли)ни сотиб олиш юзасидан савдо жараёнларининг биринчи босқичи бўйича талабгорнинг таклифлари пакети очилади.

Ушбу жараёнга Давлат тендер комиссияси аъзолари, талабгорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.

Пандемия шароитидан келиб чиқиб, шахсан қатнаша олмайдиган талабгорлар учун видеоконференц алоқа воситаси орқали иштирок этиш имконияти яратилади (https://us02web.zoom.us/j/89669491589).

Ишчи орган ўз ҳисоботини тайёрлаб, Давлат тендер комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этади ва биринчи босқич якунлари бўйича маълумотлар Давактив агентлиги томонидан белгиланган тартибда эълон қилинади.

1177 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech