Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Сентябрь 2023

5 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

141 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 20 млрд сўм бўлган 354 та лот 43,4 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 6 та
  • бошланғич нархи 3,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,3 млрд сўм
  • Навоий вилояти Нурота туманида жойлашган бошланғич нархи 1,3 млрд сўм бўлган АТ "Халқ банки” Навоий вилоят филиали балансидаги нотурар бино-иншоот 1,4 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 53 та
  • бошланғич нархи 606 млн сўм
  • сотилган нархи 1,9 млрд сўм
  • Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 24,3 млн сўм бўлган Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали балансидаги бўш турган ошхона 311,5 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 58 та
  • бошланғич нархи 11,5 млн сўм
  • сотилган нархи 14,3 млн сўм
  • ер майдони 38,3 га
  • Бухоро вилояти Бухоро шаҳридан бошланғич нархи 779,9 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 31 сотих ер участкаси 1,5 млрд сўмга сотилди.
  • Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридан бошланғич нархи 559,6 млн сўм бўлган полиграфия саноати объектлари қуриш учун 50 сотих ер участкаси 895,8 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 123 та
  • бошланғич нархи 19,4 млн сўм
  • сотилган нархи 22 млн сўм

Қазилмаларни қазиш ҳуқуқи:

  • сони 10 та
  • бошланғич нархи 429,1 млн сўм
  • сотилган нархи 19,5 млрд сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 88 та
  • ер майдони 92,5 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 2,8 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 7,6 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 836 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,3 трлн сўм бўлган 118 075 та лот савдога қўйилган.

400 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech