Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Апрель 2024

4 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 034 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 42,4 млрд сўм бўлган 536 та лот 93 млрд сўмга реализация қилинди. 

Давлат активлари:

  • сони 24 та
  • бошланғич нархи 15,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 16,9 млрд сўм
  • Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган бошланғич нархи 3,2 млрд бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги молхона ва омборхона бинолари 3,4 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 103 та
  • бошланғич нархи 1,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 8,1 млрд сўм
  • Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 19,3 млн сўм бўлган Гулистон давлат педагогика институти балансидаги ошхона 403,8 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари:

  • сони 58 та
  • бошланғич нархи 3,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 21,6 млрд сўм
  • ер майдони 44,9 га 
  • Бухоро вилояти Олот туманидан бошланғич нархи 115 млн сўм бўлган суюқ ёқилғи маиший хизмат кўрсатиш объекти қуриш учун 16 сотих ер участкаси 402,5 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 10 та
  • бошланғич нархи 1 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,4 млрд сўм
  • Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан бошланғич нархи 268,4 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жойдаги хонадон 354,3 млн сўмга сотилди.

Хусусий буюртмалар:

  • сони 25 та
  • бошланғич нархи 1 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,2 млрд сўм

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 45 та
  • бошланғич нархи 15 млн сўм
  • сотилган нархи 150 млн сўм 

Ўтказилган савдоларда 1 559 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. 
Ҳозирда, нархи 11,2 трлн сўм бўлган 136 955 та лот савдога қўйилган.

1620 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech