754 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 1,3 млрд сўм бўлган 473 та лот 4,6 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари ижараси:
- Сони 60 та
- Бошланғич нархи 961,4 млн сўм
- Сотилган нархи 4,2 млрд сўм
- Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 287,8 млн сўм бўлган "Муниципал активларини бошқариш маркази" ДУК балансидаги бино қисми 345,4 млн сўмга ижарага берилди.
- Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 31 млн сўм бўлган Урганч давлат педагогика институти балансидаги бостирма ҳамда бўш турган бино 179,9 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- Сони 10 та
- Бошланғич нархи 124,7 млн сўм
- Сотилган нархи 138 млн сўм
- Ер майдони 0,3 га
- Фарғона вилояти Фарғона шаҳридан бошланғич нархи 35 млн сўм бўлган номавсумий оромгоҳлар қуриш учун 2 сотих ер участкаси 39 млн сўмга сотилди.
- Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан бошланғич нархи 30 млн сўм бўлган соғломлаштириш типидаги ҳаммомлар қуриш учун 3 сотих ер участкаси 33 млн сўмга сотилди.
Кўчма савдо жойлари:
- Сони 77 та
- Бошланғич нархи 19,8 млн сўм
- Сотилган нархи 107,2 млн сўм
- Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан бошланғич нархи 0,4 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 22,4 млн сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- Сони 321 та
- Ер майдони 146 га
- Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 6,6 млрд сўм
- Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 11,9 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 1 291 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,4 трлн сўм бўлган 133 772 та лот савдога қўйилган.