Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Октябрь 2023

3 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

196 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 131,9 млрд сўм бўлган 1 106 та лот 146,3 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 20 та
  • бошланғич нархи 69,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 73,8 млрд сўм
  • Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган бошланғич нархи 35,2 млрд сўм бўлган Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги нотурар бино-иншоотлар комплекси 36,9 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 100 та
  • бошланғич нархи 1,05 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,4 млрд сўм
  • Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 243,6 млн сўм бўлган касб-ҳунарга ўқитиш маркази балансидаги ётоқхона биносининг бир қисми 268 млн сўмга ижарага берилди

Ер участкалари:

  • сони 36 та
  • бошланғич нархи 3,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 4,7 млрд сўм
  • ер майдони 11,7 га
  • Сирдарё туманидан бошланғич нархи 120,5 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 0,80 гектар ер участкаси 939,6 млн сўмга сотилди.
  • Андижон вилояти Пахтаобод туманидан бошланғич нархи 549,2 млн сўм бўлган кичик саноат зоналаридаги тўқимачилик маҳсулотлари ва матоларни бўяш фаолияти билан шуғулланиш учун 2,99 гектар ер участкаси 604,2 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 53 та
  • бошланғич нархи 17,1 млн сўм
  • сотилган нархи 143,1 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 827 та
  • ер майдони 4 417,6 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 46,2 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 48,4 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 2 011 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,4 трлн сўм бўлган 114 146 та лот савдога қўйилган.

503 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech