Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Май 2023

29 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 620 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 113,3 млрд сўм бўлган 1 875 та лот 137,1 млрд сўмга реализация қилинди.
 
Давлат активлари:

  • Сони 23 та
  • Бошланғич нархи 90,4 млрд сўм
  • Сотилган нархи 96,6 млрд сўм
  • Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган бошланғич нархи 32 млрд сўм бўлган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки АЖ балансидаги Иссиқхона бино-иншоотлари комплекси 34 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 43 та
  • Бошланғич нархи 645,9 млн сўм
  • Сотилган нархи 750,4 млн сўм
  • Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 24 млн сўм бўлган Ўзтемирйўлйўловчи АЖ Самарқанд филиали балансидаги вокзалнинг чакана савдо учун жойи 249,6 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 130 та
  • Бошланғич нархи 5,2 млрд сўм
  • Сотилган нархи 8,6 млрд сўм
  • Ер майдони 26,8 га
  • Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидан бошланғич нархи 258,1 млн сўм бўлган ун, дон ва озуқа ишлаб чиқариш корхоналари қуриш учун 2,36 гектар ер участкаси 438,7 млн сўмга сотилди.
  • Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан бошланғич нархи 11,4 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 9 сотих ер участкаси 56 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 271 та
  • Бошланғич нархи 54,4 млн сўм
  • Сотилган нархи 545,2 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 1 271 та
  • Ер майдони 592,9 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 26,1 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 25,1 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 4 064 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 7,9 трлн сўм бўлган 129 064 та лот савдога қўйилган.

612 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech