Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Май 2023

26 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

936 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 96,3 млрд сўм бўлган 556 та лот 117,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • Сони 14 та
  • Бошланғич нархи 73,4 млрд сўм
  • Сотилган нархи 77,6 млрд сўм
  • Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 3,2 млрд сўм бўлган "Микрокредитбанк" АТБ балансидаги 2 қаватли ертўлали банк ва хўжалик бинолари 3,4 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 49 та
  • Бошланғич нархи 338 млн сўм
  • Сотилган нархи 5,4 млрд сўм
  • Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 4,1 млн сўм бўлган 28-умумий ўрта таълим мактабининг ошхонаси 36,4 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 85 та
  • Бошланғич нархи 2,9 млрд сўм
  • Сотилган нархи 4,2 млрд сўм
  • Ер майдони 10,5 га
  • Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридан бошланғич нархи 881,6 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 1,06 гектар ер участкаси 1,1 млрд сўмга сотилди.
  • Фарғона вилояти Фарғона шаҳридан бошланғич нархи 644,9 млн сўм бўлган кичик саноат зоналаридаги 1,25 гектар ер участкаси 677,1 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 127 та
  • Бошланғич нархи 46,5 млн сўм
  • Сотилган нархи 494 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 235 та
  • Ер майдони 85,4 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 3,4 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 6,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 538 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,3 трлн сўм бўлган 134 896 та лот савдога қўйилган. 

586 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech