Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Декабрь 2023

26 декабрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

213 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 6,6 млрд сўм бўлган 199 та лот 9,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 2 та
  • бошланғич нархи 643,6 млн сўм
  • сотилган нархи 708 млн сўм

Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган бошланғич нархи 438,7 млн сўм бўлган «Асакабанк» АЖ балансидаги бўш турган бино 482,6 млн сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 109 та
  • бошланғич нархи 4,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 6,5 млрд сўм

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 1,6 млрд сўм бўлган Сурхондарё вилоят ҳокимлиги балансидаги бўш турган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси 1,7 млрд сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 19 та
  • бошланғич нархи 236,1 млн сўм
  • сотилган нархи 268,3 млн сўм
  • ер майдони 0,4 га

Фарғона вилояти Ёзёвон туманидан бошланғич нархи 108,7 млн сўм бўлган маҳалла гузари бино-иншоотларини қуриш учун 13 сотих ер участкаси 119,6 млн сўмга сотилди.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидан бошланғич нархи 14,3 млн сўм бўлган қурилиш саноати корхоналари қуриш учун 6 сотих ер участкаси 24,3 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 38 та
  • бошланғич нархи 9,1 млн сўм
  • сотилган нархи 270,6 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 13 та
  • ер 25,2 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 1,3 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 1,2 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 425 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,9 трлн сўм бўлган 112 821 та лот савдога қўйилган.

1124 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech