Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Январь 2024

15 январь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

396 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 77,4 млрд сўм бўлган 493 та лот 94,4 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 31 та
  • бошланғич нархи 26,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 31,6 млрд сўм
  • Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 8,7 млрд сўм бўлган Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги балансидаги нотурар жой бино-иншоотлари 9,2 млрд сўмга сотилди.
  • Қашқадарё вилояти Муборак туманидан нархи 1,4 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги ғишт ишлаб чиқариш заводи бино-иншоотлари 3,2 млрд сўмга сотилди.

Ер участкалари:

  • сони 70 та
  • бошланғич нархи 6,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 10,9 млрд сўм
  • ер майдони 15,6 га
  • Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан бошланғич нархи 2,3 млрд сўм бўлган мактабгача таълим ташкилоти қуриш учун 16 сотих ер участкаси 5,3 млрд сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари бўйича:

  • сони 75 та
  • бошланғич нархи 30 млрд сўм
  • сотилган нархи 33,6 млрд сўм
  • Наманган вилояти Наманган шаҳридан бошланғич нархи 274,2 млн сўм бўлган савдо дўкони бино-иншоотлари 786,2 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 168 та
  • ер 1406,4 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 8,6 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 2,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1394 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 7,8 трлн сўм бўлган 106 319 та лот савдога қўйилган.

765 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech