Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Март 2024

11 март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 251 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 51,2 млрд сўм бўлган 433 та лот 73,3 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 25 та
  • бошланғич нархи 27,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 34,2 млрд сўм

Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган бошланғич нархи 11,5 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси балансидаги бино-иншоотлар (собиқ ошхона биноси) 14,3 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 157 та
  • бошланғич нархи 2,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 4,3 млрд сўм

Андижон вилояти Андижон шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 46,6 млн сўм бўлган Андижон машинасозлик институти балансидаги ошхона 167,9 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 59 та
  • бошланғич нархи 6,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 9,3 млрд сўм
  • ер майдони 31,0 га

Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманидан бошланғич нархи 349,3 млн сўм бўлган қурилиш саноати корхоналари қуриш учун 97 сотих йер участкаси 384,2 млн сўмга сотилди.

Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан бошланғич нархи 207,6 млн сўм бўлган суюқ ёқилғи (бензин, дизель ёқилғиси, керосин) қуйиш шохобчаси қуриш учун 28 сотих ер участкаси 249,1 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 54 та
  • бошланғич нархи 10,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 13,7 млрд сўм

Кўчма савдо шохобчалари:

  • сони 63 та
  • бошланғич нархи 22 млн сўм
  • сотилган нархи 551 млн сўм

Ўтказилган савдоларда 1 395 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,8 трлн сўм бўлган 124 239 та лот савдога қўйилган.

436 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech