Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Май 2024

“Жамиятни ижтимоий-иқтисодий трансформациялаш шароитида бозор ва мулкий муносабатларни ривожлантириш” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3 май куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тадқиқотлар маркази ташкил этилганлигининг 30 йиллигига бағишланган “Жамиятни ижтимоий-иқтисодий трансформациялаш шароитида бозор ва мулкий муносабатларни ривожлантириш” халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Мазкур тадбирда Давактив агентлиги, Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази, Инвестиция институтлари миллий уюшмаси, Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси, Риэлторлик ташкилотлари ассосиациясининг вакиллари, Ўзбекистоннинг нуфузли иқтисодчилари, Ўзбекистон, Россия ва Ҳиндистон олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг олимлари, корхоналар мутахассислари иштирок этишди. Конференцияга Тадқиқотлар марказининг биринчи раҳбари и.ф.д., проф. М.Л.Лутфуллаев таклиф этилиб, у илмий ходимлар сони кам бўлишига қарамай, Марказ юқори илмий натижаларга эришганини таъкидлаб ўтди.

Жумладан, сўнгги 20 йил ичида Марказнинг илмий ходимлари томонидан таниқли маҳаллий ва хорижий нашрларда 900 дан ортиқ илмий ишлар тайёрланган ва чоп этилган, шу жумладан 24 та монография, 22 та дарслик ва ўқув қўлланмалари, 700 дан зиёд илмий мақолалар ва тезислар. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида Марказ томонидан охирги 7 йил ичида илмий, услубий ва амалий ишланмаларга 45 дан ортиқ муаллифлик гувоҳномалари рўйхатдан ўтказилган. 2003 йилдан бошлаб Марказ томонидан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги грантлар ҳисобидан 29 та фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилган. 2000 йилдан бошлаб Марказ томонидан илмий тадқиқотлар натижалари асосида 700 дан ортиқ ҳужжатлар, шу жумладан таҳлилий ва доклад маълумотномалари, концепциялар, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари, услубий тавсияномалар, ахборот ва ахборот-таҳлил материаллари тайёрланган ва юқори турувчи ташкилотга ҳамда бошқа вазирлик ва идораларга тақдим этилган. Марказ ҳозирги кунда амалда бўлган саккизта қонунларнинг асосий ишлаб чиқувчиси ҳисобнади.

Конференция мавзуси бўйича хорижий мамлакатлардан келган илм-фан вакиллари, Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети профессори, и.ф.д. Бэла Батаева, Ҳиндистоннинг Maco Polo Ventures компанияси бош директори Сачдев Рамакришна ва бошқаларнинг маърузалари тингланди.

Илмий-амалий конференция якунига кўра, қимматли қоғозлар бозори, давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарув, уларнинг инвестицион жозибадорлиги, риэлторлик  ва баҳолаш фаолиятида учраётган муаммолар, уларнинг ечими ва соҳани ривожлантириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

825 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech