Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Декабрь 2022

Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнлари юзасидан ахборот

Оммавий савдоларга чиқарилган Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнининг биринчи ва иккинчи босқичлари якунланиб, Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

I. Савдо жараёнларининг иккинчи босқичига ўтган талабгорлар рўйхати тасдиқланди.

Савдо жараёнининг иккинчи босқичига ўтган талабгорлардан 2022 йил 27 декабрь соат 18-00га (Тошкент вақти билан) қадар тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади.

Ушбу активлар бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичида иштирок этган барча талабгорларга Ишчи орган томонидан индивидуал хабарномалар юборилади.

II. Савдо жараёнларининг иккинчи босқичида иштирок этган талабгорларнинг таклифлари кўриб чиқилиб, тегишлича улар билан тўловга қобилияти етарлилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этиши ва нарх таклифини яхшилаш бўйича қўшимча музокара ўтказиш белгиланди.

Ушбу активлар бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичида иштирок этган барча талабгорларга Ишчи орган томонидан индивидуал хабарномалар юборилади.

III. “Охангарон дон” АЖнинг “Бекобод” филиали бўйича энг яхши тижорат таклифини тақдим этган “Uchko'prik G'alla Klaster” МЧЖ 25,0 млрд.сўм харид қийматини тўлаш шарти билан савдо ғолиби деб топилди.

Ўз навбатида, савдо ғолиби камида беш йил давомида активнинг асосий фаолият турини сақлаб қолиш, мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш мажбуриятини олади.

IV. Савдоларнинг биринчи ва иккинчи босқичида таклиф келиб тушмаганлиги сабабли савдоси ўтказилмаган ҳамда савдо жараёнларини давом эттириш учун етарли таклифлар шаклланмаган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича ҳудудий ҳокимликлар билан фаолиятни мувофиқлаштирган ҳолда жараённи давом эттириш белгилаб берилди.

Савдо жараёнининг 2-босқичига ўтган дон корхоналаридаги давлат улуши

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши (%)

Лот рақами

1.

“Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси

80,2

4009324

2.

“Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ

Самарқанд вилояти

72,3

4009325

3.

“Охангарон дон” АЖ

Тошкент вилояти

56,8

4009326 

4.

“Хоразмдон маҳсулотлари” АЖ

Хоразм вилояти

92,2

 4009327

 

2213 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech