Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Январь 2023

Хўжалик жамиятларининг бошқарув органлари йиғилиши баёнларини “Давлат мулки” ахборот тизимига жойлаштириш имконияти яратилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги ПҚ-415-сон қарорида 2023 йил 1 январдан бошлаб устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши мажлиси ва иштирокчилари (акциядорлари) умумий йиғилиши баёнлари улар расмийлаштирилгандан сўнг ўн кун муддатда Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Давлат мулки” ахборот тизимида жойлаштирилиши белгиланган.

Мазкур топшириқни ижросини таъминлаш мақсадида, хўжалик жамиятлари учун Давактив агентлигининг www.kpi.davaktiv.uz сайтида “кабинетга кириш” иловаси орқали кузатув кенгаши мажлиси ва иштирокчилари (акциядорлари) умумий йиғилиши баёнларини жойлаштириш имконияти яратилганлиги билдирилади.

Қўшимча саволлар билан Агентликнинг +99871-259-20-84 (Қараев Феруз) телефон рақами орқали мурожаат этишингиз мумкин.

1713 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech