Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

01 Декабрь 2021

Жаҳон банки билан ҳамкорликда халқаро тажрибага эга мутахассислар йирик давлат корхоналари кузатув Кенгашларига жалб қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонига асосан давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашлари таркибига ва корхоналар бошқарувига халқаро танлов асосида чет эллик соҳа мутахассисларини (жумладан, ватандошларни) фаол жалб этиш орқали кузатув кенгашлари таркибининг камида 30 фоизини ва корхона бошқарувига малакали халқаро мутахассисларни жалб қилиш белгиланган.

Шунга кўра, Жахон банкининг Институционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида давлат иштирокидаги йирик корхоналар Кузатув Кенгашларига халқаро тажрибага эга мустақил аъзолар жалб қилиш, шунингдек, 100 нафар малакали ва салоҳиятли бошқарувчилар захирасини шакллантириш мақсадида “Хэдхантер” компанияларига танлов эълон қилинди.

Мазкур “Хэдхантер” компанияларининг асосий вазифалари этиб корхоналарнинг кузатув кенгашлари таркибини ўрганиш, уларнинг фаолиятини таҳлил қилиш, зарур лавозим йўналишларини аниқлаш, ушбу лавозим бўйича жалб этиладиган номзодларга талабларни белгилаш, ҳамда мазкур талаблар асосида халқаро профессионал соҳа мутахассисларини излаб топиш ва ҳар бир аъзолик ўрни бўйича камида 2 нафар энг муносиб номзодларни Давактив агентлигига тақдим этиш белгиланган. Шунингдек, Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув фаолиятига ТОП-100 нафар соҳада муваффақиятга эришган, малакали ва салоҳиятли бошқарувчилар (менеджерлар) захирасини шакллантириш кўзда тутилган.

Талабгорлардан аризалар 2021 йил 17 декабрь соат 18.00 га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади.

Батафсил маълумотларни мазкур ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон: (+998) 90 7380050

2004 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech