Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Май 2023

Хусусийлаштириш дастури Сингапурнинг бизнес соҳа вакиллари назарида

Жорий йил 25 май куни Сингапур президенти Ҳалима Яқубнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбек-Сингапур ишбилармон доира вакиллари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан “Хусусийлаштириш - бу бизнес учун янги йўналиш ва имкониятлар мавзусида тақдимот ўтказилди.

Унда, Давлат активларини хусусийлаштиришга тайёрлаш ва хусусийлаштириш Департаменти бошлиғи Шохруҳ Оҳунов тақдимот билан иштирок этиб, 50 дан ортиқ Сингапур ишбилармон соҳа вакилларига Ўзбекистонда хусусийлаштириш соҳасида эришилган натижалар, келгусидаги истиқболли режалар, жумладан, тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ савдога чиқарилган ва хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уларни сотиб олиш жараёнлари бўйича тушинтиришлар бериб ўтди.

Шу билан бирга, музокараларга бой ўтган давра суҳбати давомида Давактив агентлиги вакиллари Сингапурнинг 10 дан ортиқ йирик бизнес ҳамжамияти, жумладан, “Das Family Office”, “Meinhardt Group International Limited” ва “Ngarde” компаниялар раҳбарлари билан G2B учрашувларини ўтказди.

Учрашув давомида, хорижий инвесторлар учун мамлакатимизда яратилаётган шароитлар юзасидан тушунтириш берилиб, сингапур бизнес вакилларини Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларида фаол қатнашишга таклиф этилди. Ўз навбатида, хориж ишбилармон доира вакиллари томонидан, Ўзбекистонда мазкур олиб борилаётган хусусийлаштириш дастури уларда катта қизиқиш уйғотганлиги таъкидлаб, келгуси ҳамкорлик алоқалари келишиб олинди.

1716 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech