Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Декабрь 2022

Давактив агентлиги ходимлари "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди

Давлат активларини бошқариш агентлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Давактив директори А. Ортиков бош Қомусимизнинг ғоя ва меъёрларида халқимизнинг кўп асрлик тажрибаси ҳамда маънавий қадриятлари, бой тарихий ҳуқуқий мероси акс эттирилгани унинг ҳаётийлигининг кафолати эканлигига тўхталиб, барча ходимларни байрам билан самимий муборакбод этди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги Фармонига биноан таъсис этилган "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишони ўз эгаларига топширилди:

 

Ахмедов Шарофиддин ШодимуротовичДавлат иштирокидаги корхоналар бошқарув ва назорат органларини шакллантириш бошқармаси бошлиғи в.б.

Софаров Шухрат Уралович - Департаменти бошлиғи ўринбосари - Корпоратив масалалар бўйича корхоналар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи в.б.

Салохитдинова Насиба  Кадировна - Тўловга қобилиятсизлик жараёнини юритиш департаменти бош мутахассиси

Тангриев Санжар Шамсикулович - Шартномаларни расмийлаштирилиши ва мониторинги бошқармаси бошлиғи

Убайдов Миршод Исмаилович - Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бошқармаси бошлиғи

Ражабов Абдубанно Хошимжонович - Ташкилий ва ижро интизоми назорати бошқармаси бошлиғи

Рўзиев Шуҳрат Негпулатович - Методология, ҳудудлар ва таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш йиғма-ахборот таҳлил департаменти бош мутахассиси

Хуррамов Одил Азаматович - Юридик бошқарма бош юрисконсульти

2129 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech