Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Апрель 2024

Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнлари юзасидан қўшимча ахборот

Оммавий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича навбатдаги савдо жараёнининг биринчи ва иккинчи босқичи якунланиб, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра:

Қуйидаги 10 та дон корхонасидаги давлат акция пакети ва мулкий мажмуаси бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичга ўтган талабгорлар рўйхати тасдиқланди ва ушбу талабгорлардан 2024 йил 18 апрель соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади;

“Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖнинг 91,9 фоиз акция пакети энг яхши тижорат таклифини тақдим этган “YAKKATUT G'ALLACHILIK VA URUG'CHILIK KLASTERI” МЧЖга 26,0 млрд. сўм сотиб олиш қийматини тўлаш, камида беш йил давомида активнинг асосий фаолият турини сақлаб қолиш ва мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш шарти билан сотилди.

Бундан ташқари, қуйидаги дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуаларининг савдо жараёнларини давом эттириш учун савдода қатнашиш бўйича таклифлар келиб тушмаганлиги, савдоларнинг биринчи босқичида ғолиблар аниқланмаганлиги ҳамда таклифлар етарли даражада шаклланмаганлиги сабабли, мазкур активлар такрорий савдоларга чиқарилди.

Мазкур давлат активлари бўйича савдо жараёнларида иштирок этган талабгорларга Ишчи орган томонидан индивидуал хабарномалар юборилади.

Ўз навбатида, дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича нарх таклифларини кўриб чиқишда, Хусусийлаштириш давлат комиссияси томонидан мўлжал сифатида инобатга олинадиган тавсиявий баҳолаш қийматини 50 фоизга қадар қадамма-қадам пасайтириш механизми жорий этилган.

Шунингдек, мазкур активларнинг тавсиявий баҳолаш қиймати 50 фоизга пасайтирилган ҳолда инобатга олинади.

 

Савдо жараёнининг 2-босқичига ўтган дон корхоналаридаги давлат улуши (акция пакети)
Талабгорлардан таклифлар 2024 йил 18 апрель куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши (фоизда)

Лот рақами (ҳавола)

1

"Боғот дон" АЖ

Хоразм вилояти, Боғот тумани,

65,5

8702164

2

"Бағдод дон маҳсулотлари" АЖ

Фарғона вилояти, Бағдод тумани

54,8

8702157

3

"Оқолтин дон маҳсулотлари" АЖ

Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани

89,3

8702166

4

"Жомбой дон маҳсулотлари" АЖ

Самарқанд вилояти, Жомбой тумани

57,4

8702163

5

“Қўқон дон махсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри

64,3

8702159

6

“Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри

51,0

8702158

7

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри

88,5

8702165

8

"Самарқанддонмаҳсулотлари" АЖ

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри

72,3

8702161

9

“Оқтош Дон” АЖ

Самарқанд вилояти, Оқтош шаҳри

57,4

8702162

10

“Жума элеватори” АЖ

Самарқанд вилояти, Жума шаҳри

63,8

8702160

 

Такрорий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари
Талабгорлардан таклифлар 2024 йил 23 апрель куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши (фоизда)

Лот рақами (ҳавола)

I. Дон корхоналаридаги давлат улушлари

1

“Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Нукус шаҳри

80,2

8702135

2

“Дон халқ ризқи” АЖ

Қашқадарё вилояти, Китоб тумани

88,4

8702146

3

“Конират ун заводи” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
 Қўнғирот тумани

95,6

8702153

4

“Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖ

Қорақалпоғситон Республикаси,
Тахиатош тумани

91,6

8702150

5

“Чимбойдон” МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Чимбой тумани

93,6

8702151

6

“Қўрғонтепа дон маҳсулотлари” АЖ

Андижон вилояти,
Қўрғонтепа тумани

83,7

8702136

7

“Когондонмаҳсулотлари” АЖ

Бухоро вилояти,
Когон шаҳри

93,0

8702139

8

“Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖ

Жиззах вилояти,
Дўстлик тумани

90,2

8702138

9

“Қашқадарёдонмаҳсулотлари” АЖ

Қашқадарё вилояти,
Қарши шаҳри

92,5

8702154

10

“Қамаши ДМҚҚ” МЧЖ

Қашқадарё вилояти,
Қамаши тумани

99,9

8702144

11

“Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ

Навоий вилояти,
Навоий шаҳри

61,1

8702152

12

“Намангандонмаҳсулотлари” АЖ

Наманган вилояти,
Наманган шаҳри

51,0

8702156

13

“Қува дон маҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти,
Қува тумани

51,0

8702142

14

“Хонқа дон маҳсулотлари” АЖ

Хоразм вилояти,
Хонқа тумани

67,5

8702148

15

“Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖ

Хоразм вилояти,
Урганч тумани

92,2

8702141

16

“Қизилтепа ун заводи” АЖ

Навоий вилояти,
Қизилтепа тумани

93,5

8702134

17

"Шўрчи дон маҳсулотлари" АЖ

 Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани  64,3 8802648

II. Дон корхоналарининг алоҳида мулкий мажмуалари

1

“Дунё-М” АЖнинг “Шаҳрисабздон” филиали

Қашқадарё вилояти,
Шаҳрисабз шаҳри

мулкий мажмуа

8702147

2

“Чимбойдон” МЧЖнинг “Қораўзак” филиали

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қораўзак тумани

мулкий мажмуа

8702155

3

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг “Муборак дон” филиали

Қашқадарё вилояти,
Муборак тумани

мулкий мажмуа

8702149

4

“Дунё-М” АЖнинг “Бахористондон” филиали

Қашқадарё вилояти,
Миришкор тумани

мулкий мажмуа

8702143

5

"Дон халқ-ризқи" АЖнинг "Китоб Дон" филиали

Қашқадарё вилояти,
Китоб тумани 

мулкий мажмуа

8702145

6

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг “Ғузор ун” филиали

Қашқадарё вилояти,
Ғузор тумани

мулкий мажмуа

8702137

7

"Қўнғирот ун заводи" АЖнинг “Қанликўл гуриш” филиали биноси

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қанликўл тумани

мулкий мажмуа

8702140

 

2043 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech