Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Сентябрь 2023

Давактив агентлигида «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунни амалиётга тадбиқ этиш бўйича семинар-тақдимот бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), ҳамда “Dentons” юридик компанияси ҳамкорлигида Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, тегишли манфаатдор вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, суд вакиллари ва суд бошқарувчилари, халқаро экспертлар ва тадбиркорлик субъектлари учун Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги ЎРҚ-763-сон Қонунидан келиб чиқиб амалдаги қонун-ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш доирасида семинар тадбири ўтказилди.

Мазкур семинар тадбирининг ўтказилишидан асосий мақсадТўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, уни амалиётда қўллаш масалаларида ҳамда соҳадаги илғор хорижий давлатларнинг тажрибаларини ижрочиларга етказиш асосида соҳадаги кадрлар малакасини ошириш ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан ушбу Қонунни амалиётга самарали тадбиқ этиш, унинг шарҳини ишлаб чиқиш ва ушбу Қонундан келиб чиқиб амалдаги қонун-ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида “Dentons” юридик компанияси жалб этилган.

Тадбирни ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Анди Аранитаси ўз нутқи билан очиб берди. Семинар доирасида аввалги “Банкротлик тўғрисида”ги қонун ва 2022 йилги “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги янги қонун ўртасидаги асосий фарқлар ва концептуал ўзгаришлар, янги Қонунни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича ЕТТБ лойиҳаси натижалари ҳақида сўз олиб борилди.

Шунингдек, реструктуризация, тўловга қобилиятсизлик ва банкротлик соҳасидаги халқаро ҳамкор Линн Харрисон (Dentons АҚШ) АҚШда истеъмолчи банкротлигининг муваффақиятли элементлари, янги тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун бўйича истеъмолчиларнинг банкротлигини муваффақиятлаштириш тўғрисида тушунтириб берди.

Катта юридик маслаҳатчи Катрин Бридж (ЕТТБ) эса корпоратив тўловга қобилиятсизлик: ЕТТБ минтақаларида, шу жумладан Ўзбекистонда бизнесни қайта қуришнинг қиёсий шарҳи ва Европа Иттифоқининг асосий халқаро тенденциялари билан иштирокчиларни таништирди.

Бундан ташқари, этакчи юрисдикциялар билан ночорлик масалалари бўйича, шу жумладан Европа Иттифоқи ва АҚШ билан таққослаш, бизнесни қайта ташкил этишдан олинган сабоқларга эътибор қаратиб, давом этаётган муаммолар: эрта огоҳлантириш сигналлари, ликвидлик ва янги молиялаштириш (жумладан, АҚШда қарздорларнинг 11-боби бўйича молиялаштириш), манфаатдор томонларнинг иштироки, муваффақиятни таъминлашда экспертиза роли ва келишилган реструктуризацияга қарши суд амалиёти мавзулари халқаро экспертлар томонидан тушунтириб берилди.

1012 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech