Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Декабрь 2023

Давактив агентлигида "Раҳбар ва ёшлар" очиқ мулоқоти ташкил этилди

Жорий йил 22 декабрь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги биносида Давактив агентлиги директори Акмалхон Ортиков иштирокида тизимидаги ёшлар билан "Раҳбар ва ёшлар" очиқ мулоқоти ташкил қилинди. Мазкур тадбир марказий аппарат, ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотларининг 200 дан ортиқ ёшлари иштирокида бўлиб ўтди.

А.Ортиков Президентимиз томонларидан ёшлар масаласига жуда катта эътибор қаратилаётганлиги ва бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини таъкидлаб ўтди. Биринчи навбатда, замонавий таълим тизимини яратиш бугунги кундаги энг муҳим вазифа сифатида қаралиб, унинг барча даражасида катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Учинчи Ренесанс пойдеворини яратиш мақсад қилиб белгиланганлиги эслатиб ўтилди.

Давактив агентлиги жамоасида ҳам ёшлар ўз ўрнига эга эканлиги таъкидланди. Жумладан, бугунги кунда, Давактив агентлиги тизимида 229 нафар 30 ёшгача бўлган ёшлар фаолият кўрсатиб келаётган бўлса (жами тизимдаги ходимларнинг 24 фоизи), улардан 18 таси раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб бормоқда.

Ўтган даврда ёшларнинг билим ва малакасини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимда муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан:

  • Агентлик тизимидаги ёшларнинг билим ва салоҳиятларини ошириш мақсадида, Агентлик ёш ходимлари Хитой Халқ Республикасида “Ўзбекистоннинг давлат корхоналарини ислоҳ қилиш” мавзусида ўтказилган семинарда қатнашишди;
  • Агентликнинг яна бир ёш ходими Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Буюк Британия савдо ва саноат кенгашининг (UBTIC) навбатдаги 27-йиғилиши ҳамда Ўзбекистон-Буюк Британия бизнес-форумида қатнашди;
  • Яна бир ёш ходим Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш бўйича Ишчи гуруҳининг олтинчи ва еттинчи йиғилишларида иштирок этди;
  • Яна бир ёш ходим Германия Федератив Республикасида ҳамкорлик меморандуми доирасида ташкил этилган делегация таркибида иштирок этиб, хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиб қайтди.

Тадбир давомида Давактив агентлигининг бир қатор ёш ходимлари ўз маърузалари билан ҳам иштирок этди ва ўзининг тажрибаси ва ёшларга яратилган шароитлар ҳақида сўз юритди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 11 апрель куни ўтказилган йиғилишдаги топшириқларга мувофиқ, Давактив агентлигига бириктирилган 40 нафар уюшмаган ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш бўйича ҳам олиб борилаётган ишлар таъкидланиб ўтилди.

Жумладан, ўтган даврда уларнинг 16 нафарига ҳомийлик асосида устачилик анжомлари, компьютер жиҳозлари, дори-дармонлар, шифохонада даволаниш, ўқув курслари учун тўловлар ва бошқа эҳтиёжлари бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, куни кеча, Муҳтарам Президентимиз томонидан давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида, чет тили ва технологияларни биладиган кадрлар зарурлиги ҳамда “Рақамлаштиришдан бош тортаётган раҳбар – коррупцияни йўқ қилишга интилмаган раҳбар” деб таъкидлаб ўтилганлиги эслатиб ўтилди.

Замонавий ёшлар сифатида, Давактив агентлигида ҳам рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш ва соҳада янги ахборот тизмимларини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, Давактив агентлиги марказий аппаратида ўз фаолиятини ёш мутахассис бўлиб бошлаган ва кўп йиллар давомида тажриба орттириб, Давактив агентлиги директори ўринбосари даражасигача чиққан Алишер Миралиев ҳақида ҳам сўз юритилди ва унинг тажрибаси ёшларга ўрнак бўлиши кераклиги келтирилди.

Тадбир сўнгида, Давактив агентлигининг энг фаол ва изланувчан ёшлари томонидан таклифлар билдирилди ҳамда уларга фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

2002 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech