Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Ноябрь 2022

«Қизилқум Фосфорит Комплекси» МЧЖни хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги/Буюртмачи) тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, «Қизилқум Фосфорит Комплекси» МЧЖ устав капиталидаги 100% давлат улуши (кейинги ўринларда - Актив)ни хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компаниясини (кейинги ўринларда - Консультант) жалб қилиш юзасидан танлов эълон қилади.

Барча қизиқиш билдирган талабгорлардан Таклиф тақдим этиш учун сўровномага (RfP) асосан тижорат таклифларини жорий йил 16 ноябрь куни соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар тақдим этишларини сўраймиз.

Агар, биргаликда қўшма тижорат таклифи тақдим этилса, жалб қилинган шерик-консультантнинг ҳам ишини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ва жавобгарликни зиммасига оладиган асосий консультант кўрсатилиши лозим.

Барча манфаатдор томонлар қуйидаги ахборот каналлари орқали тижорат таклифларини тақдим этишлари сўралади (кодланган ҳолда):

Отажон Илешов - Гуруҳ раҳбари;

Тел.: + 998-71-259-21-78;

Эл.почта: tender@davaktiv.uz .

Консультантларнинг вакиллари билан Битим бўйича ишлар яқин ҳамкорликда, зарур ҳолларда эса Активда қўшимча лойиҳа гуруҳини тузиш орқали амалга оширилиши мумкинлиги маълум қилинади.

Дисклеймер:

Мазкур сўровнома тижорат таклифини тақдим этиш мажбурияти ҳисобланмайди ва Буюртмачига таклифни қабул қилиш ёки шартнома тузиш мажбуриятини юкламайди. Шунга кўра, таклифлар учун ушбу сўровномани эълон қилиш ва/ёки у билан боғлиқ аризаларни олиш, бир ёки бир нечта иштирокчилар билан музокаралар ва муҳокамалар орқали шартнома тузишни назарда тутмайди.

Ушбу ҳужжатда келтирилган материаллар ва маълумотлар лойиҳанинг фақат энг муҳим томонларининг дастлабки хулосаси ва Консультантдан хусусийлаштириш бўйича кутилиши мумкин бўлган ишлар ҳажми тўғрисида умумий маълумот сифатида хизмат қилишига мўлжалланган.

Танлов иштирокчилари ҳеч нарсага ишониб ва боғланиб қолишлари керак эмас, танлов жараёни билан боғлиқликда буюртмачи учун дастлабки тақдимот ва таклифларни тайёрлаш мақсадида ягона чеклов бундан мустасно.

 «Қизилқум Фосфорит Комплекси» МЧЖни хусусийлаштириш бўйича консультантни жалб қилиш юзасидан таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP)

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 10 октябрдаги ПҚ-388-сон қарорига мувофиқ, «Қизилқум Фосфорит Комплекси» МЧЖ устав капиталидаги 100% давлат улуши хусусийлаштирилиши (кейинги ўринларда - Битим) белгиланган.

Сотиш жараёнлари «Қизилқум Фосфорит Комплекси» МЧЖнинг тармоқ ва индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари доирасида энг мақбул хорижий тажриба асосида ташкил этилиши лозим. Буюртмачи тўғри қарор қабул қилиши учун Активни мустақил баҳолаш ишларини амалга оширади.

Актив тўғрисида қисқача маълумот

«Қизилқум Фосфорит Комплекси» МЧЖ – фосфорит концентрати ва фосфор уни ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. Фосфорит концентрати ишлаб чиқариш цехи 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, Жерой-Сардарин кони (Тошқўра рудниги) негизида флюрапатит туридаги донали фосфорит рудасини қайта ишлаб, бойитишга мўлжалланган. 

Ишлаб чиқариш қуввати йилига - 716,0 минг тонна;

Компаниянинг устав капитали - 450,86 млрд. сўм;

Компаниянинг юридик манзили - Навоий вилояти, Конимех тумани, Карак-ата МФЙ.

Консультантлардан кутилаётган таклифлар тузилмаси ва уларга қўйиладиган талаблар

Консультантнинг таклифи (индивидуал ариза берувчи ёки консорциум) ўзбек ёки рус/инглиз тилларида тайёрланиши ҳамда қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:

а) Активни хусусийлаштириш жараёнини ташкиллаштириш бўйича консультантнинг келгусидаги ҳаракатлар кетма-кетлигини ва иш кўламини ўз ичига олган режаси. Консультантнинг тавсиялари ва таклифларига қисқа вақт ичида тегишли жавоб берилган тақдирда, хусусийлаштириш жараённинг давомийлиги бўйича хулосаси (10 баллгача);

б) Муваффақият учун мукофот таклифи. Шу билан бирга, мукофот миқдори таклиф қилинган Савдо стратегиясига боғлиқ вa Буюртмачи Битимнинг муваффақияти учун мутаносиб мукофотни (“success fee”) назарда тутувчи таклифларга устунлик беради. Хизмат ҳақининг қатъий қисми ягона рақам шаклида (ҚҚС ва бошқа харажатлар билан бирга) бўлиши вa Консультантнинг субъектив тахминларидан холи бўлиши лозим. Агар хизмат ҳақи нархлар оралиғида берилган бўлса, унда таклифни баҳолаш учун унинг юқори чегараси қабул қилинади. Қўшимча жорий харажатлар (хизмат сафари, таржима ва бошқалар учун) белгиланган қатъий қисмига киритилиши керак (50 баллгача);

в) Шу тоифадаги активлар доирасида тузилган битимлар юзасидан консультантларнинг иш тажрибаси тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, 2017 йил 1 январь кунидан бошлаб ҳозирги даврга қадар МДҲ минтақасидаги мандатлар тўғрисида маълумот (20 баллгача);

г) Лойиҳани амалга оширишдан келиб чиқиб, Битимни амалга ошириш юзасидан ишларни ташкил этиш бўйича таклиф. Таклиф этилган Битимга жалб қилинган жамоа ҳақида маълумот, шахсларнинг (жисмоний ва юридик) исмлари ва улар ҳақидаги маълумотлар: иш тажрибаси, фаолият муддати, битимлар тузиш бўйича умумий тажриба ва уларни амалга ошириш бўйича малакаси (20 баллгача);

д) Қўйилган вазифаларни бажариш учун етарли салоҳият ва ваколатга эгалиги, шунингдек, инсон, вақт ва моддий ресурсларнинг мавжудлиги тўғрисида ёзма ариза;

е) Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ҳақида маълумот. Маслаҳатчи ушбу савдога жалб қилинган тақдирда зиддиятлар олиб келиши мумкин бўлган ҳолларда потенциал битим бўйича салоҳиятга эга эканлигини кўрсатиш.

Хусусийлаштириш бўйича консультантдан кутилаётган ишлар ҳажми:

I. Актив ҳамда Фосфорит концентрати ва фосфор уни ишлаб чиқариш бозорини таҳлил қилиш:

  • Ўзбекистонда ва минтақада соҳани ривожлантиришдаги шароитларни ва бозор таҳлили, соҳа корхоналарини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар;
  • бошқа (жумладан, қўшни) давлатларда мазкур соҳада амалга оширилган хусусийлаштириш тажрибаси таҳлили, ушбу турдаги активнинг хусусийлаштиришдаги муваффақиятсизликларининг асосий сабаблари, келгусида соҳани ривожлантириш ва муваффақиятли хусусийлаштиришни таъминловчи омиллар.
  • Активнинг тавсифи, унинг бозор ва рақобатдаги ўрни;
  • хатарлар (риск)нинг таҳлили: инвестор таҳлилига мувофиқ активни хатарга қўядиган потенциал йўналиш ва эҳтимолларни аниқлаш ва бундай битимларнинг муваффақиятсизлигига сабаб бўладиган энг кенг тарқалган сабабларни ўрганиш. Аниқланган хатарларни камайтириш борасида чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида тавсиялар бериш;
  • Активнинг жорий операцион моделини таҳлил қилиш ва Активнинг ривожланишига таъсир кўрсатадиган чекловларни аниқлаш;
  • Амалга оширилган таҳлиллар асосида активнинг хусусийлаштириш жараёнларини муваффақиятли ташкиллаштиш учун лозим бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

II. Активни сотишдан олдин тайёрлаш бўйича маслаҳатлар: 

  • Активнинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, энг илғор амалиётлар ва ўхшаш (аналог) активларнинг таҳлили асосида тузилма ва бошқарувни такомиллаштириш бўйича таклифлар;
  • Активнинг ҳар томонлама (солиқ, ҳуқуқий, молиявий ва экологик) чуқур таҳлилини ўтказиш (due diligence);
  • оптимал маркетинг стратегияси бўйича тавсиялар, маркетинг материалларини тайёрлаш (тизер, инфо-меморандум, жараён ҳолати бўйича хат ва бошқалар) ва инвесторлар ўртасида ахборот материалларини тарқатиш;
  • жамоатчилик билан алоқалар ўрнатиш бўйича тавсиялар тақдимоти, уларнинг саволларига жавоблар;
  • баҳолаш услубини тўғри танлаш ва уларнинг инвесторлар учун долзарблигини белгилаш, нарх диапазони бўйича тавсияларни тақдим этиш;
  • инвестор нуқтаи назаридан баҳолашга таъсир этувчи асосий омиллар, асосий кўрсаткичлар ва таҳминларни аниқлаш;
  • лойиҳа доирасида бошқа малакали консультантларни жалб этиш (зарур бўлган ҳолларда) ва уларнинг ишини мувофиқлаштириш.

III. Битим жараёнига ҳамроҳлик қилиш:

  • Активни хусусийлаштиришга қаратилган барча чораларни кўриш, виртуал маълумотлар хонаси (VDR)ни ташкил этиш;
  • салоҳиятли талабгорлар билан алоқаларни мувофиқлаштириш, шу жумладан, уларнинг саволларига жавоблар бериш;
  • барча зарур ҳужжатларни, жумладан, олди-сотди шартнома лойиҳасини (ўзбек тилига таржимаси билан, керак бўлса рус ва инглиз тилларида ҳам) тайёрлаш билан бирга сотиш жараёнида ҳамроҳлик қилиш;
  • Битимни элон қилиш ва ёпишни ташкиллаштириш.

(1) Aгар ариза консорциум томонидан тақдим этилган тақдирда, консорциум бўйича келишувни тақдим этиш, шунингдек, мувофиқлаштирувчи асосий маслаҳатчини (одатда консорциум раҳбари деб аталади) кўрсатиш лозим. Ушбу ҳолатда, хизматларнинг умумий қиймати кўрсатилиши керак.

(2) Агар консультантларнинг таклифлари “а”, “б” ва “в” бандларида кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб 30 баллдан кам баҳоланса,  “г” бандида назарда тутилган баҳолаш балли қўлланилмайди.

1959 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech