Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Апрель 2021

Агентликда ишга қабул бўйича очиқ танловнинг дастлабки натижалари

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, ишга қабул қилиш жараёнида шаффофликни таъминлаш, талабгорлар учун тенг имкониятлар яратиш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппаратидаги 4 та бўш иш ўринларига эълон берилган эди.
Ҳар бир ўринга ўртача 70 нафар жами 284 нафар талабгор ҳужжат топширди. Талабгорларнинг 39 нафари
номзодларга қўйилган талаблар асосида танловнинг тест синовлари босқичига таклиф қилинди.
Тест жараёнида иштирок этган талабгорларнинг 15 нафари кейинги - суҳбат босқичига ўтди. Тест жараёнларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими иштирок этди. Агентликнинг Танлов комиссияси томонидан тест синовларидан муваффаққиятли ўтган номзодлар билан жорий йилнинг 26 апрель куни суҳбат ўтказилади ва лавозимларга лойиқ деб топилган номзодлар билан меҳнат шартномаси тузилади.
Тез кунларда Агентликда мавжуд бошқа вакант лавозимларга ҳам номзодларни саралаб олиш бўйича танлов эълон қилинади. Эълонлар Агентликнинг расмий davaktiv.uz веб-сайти ҳамда давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vaсanсy.argos.uz)да жойлаштирилади.
Танловларда фаол иштирок этинг ва жамоамиз аъзосига айланинг.

2653 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech