Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Сентябрь 2021

Агентлик вакиллари Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) давлат корхоналарини корпоратив бошқариш бўйича 14-йиғилишида иштирок этдилар

Бугун Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) Осиё-Тинч океани минтақаси тармоғининг давлат корхоналарини корпоратив бошқариш бўйича 14-йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашувда давлат ва хусусий тадбиркорлик субъектлари назорати ва мониторинги учун масъул бўлган давлат идоралари вакиллари, шунингдек, тегишли нодавлат манфаатдор томонлар ва Осиё-Тинч океани минтақаси ва ундан ташқарида давлат бошқаруви ислоҳотларини фаол илгари сураётган 80га яқин экспертлар йиғилди.

Мазкур йиғилишда Осиё-Тинч океани минтақаси сиёсатчилари ўртасида давлат мулки ва бошқарув амалиётидаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида маълумот алмашилди. Унда, шунингдек, ижро интизомини бошқариш ва баҳолаш тизимларида миллий тажриба ва энг яхши амалиётлар билан бўлишиш имконияти бўлди.

Иштирокчилар ўз фаолиятига доир давлат корхоналарини бошқариш бўйича тақдимномаларни ўтказишди.

Йиғилишда Давактив агентлиги департамент бошлиғи Алишер Миралиев ҳам  иштирок этди. Ўз нутқи давомида А.Миралиев Ўзбекистонда давлат иштирокидаги корхоналарни ислох килиш ва бошкариш сохасидаги янгиликлар билан бўлишди.

Унга кўра, Ўзбекистон иқтисодиётида давлат ролининг трансформацияланиши биринчи навбатда давлат активлари ва корхоналарини тўлиқ ёки қисман хусусийлаштириш йўли билан амалга оширилади. Бундан ташқари, мамлакатда корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилиши ва корхона фаолиятида иштирок этиш учун давлатнинг "олтин улуши" махсус ҳуқуқи бекор қилиниши, шунингдек Кузатув кенгаши фаолиятини баҳолаш корпоратив бошқарувни амалга ошириш даражасига мувофиқ, ижро этувчи орган фаолиятини эса - KPI (Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи)га мувофиқ амалга оширилиши режалаштирилаётганлигини сўзлади.

Таъкидлаш жоиз, мазкур йиғилиш 3 та виртуал тадбир кўринишида олиб борилади. Кейинги тадбирлар 6 октябр ва 3 ноябрда ўтказилиши режалаштирилган.

1654 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech