Аввал хабар берилганидек, оммавий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича навбатдаги савдо жараёнининг биринчи ва иккинчи босқичи якунланиб, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинган. Унга кўра:
- “Тўрткўлдонмаҳсулоти” МЧЖнинг “Берунийдон” филиали энг яхши тижорат таклифини тақдим этган “Building House One” МЧЖга 2,2 млрд. сўм сотиб олиш қийматини тўлаш, камида беш йил давомида активнинг асосий фаолият турини сақлаб қолиш ва мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш шарти билан сотилди.
Бундан ташқари, қуйидаги дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдода қатнашиш учун таклифлар келиб тушмаганлиги сабабли, мазкур активлар такрорий савдоларга чиқарилди.
Ўз навбатида, дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича нарх таклифларини кўриб чиқишда, Хусусийлаштириш давлат комиссияси томонидан мўлжал сифатида инобатга олинадиган тавсиявий баҳолаш қийматини 50 фоизга қадар қадамма-қадам пасайтириш механизми жорий этилган.
Шунингдек, мазкур активларнинг тавсиявий баҳолаш қиймати 50 фоизга пасайтирилган ҳолда инобатга олинади.
Такрорий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари
Талабгорлардан таклифлар 2024 йил 16 май куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади
т/р |
Давлат активининг номи |
Жойлашган ҳудуди |
Давлат улуши |
Лот рақами (ҳавола) |
I. Дон корхоналаридаги давлат улушлари |
||||
1 |
“Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” АЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
80,2 |
|
2 |
“Конират ун заводи” АЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
95,6 |
|
3 |
“Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖ |
Қорақалпоғситон Республикаси, |
91,6 |
|
4 |
“Чимбойдон” МЧЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
93,6 |
|
5 |
“Қўрғонтепа дон маҳсулотлари” АЖ |
Андижон вилояти, |
83,7 |
|
6 |
“Когондонмаҳсулотлари” АЖ |
Бухоро вилояти, |
93,0 |
|
7 |
“Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖ |
Жиззах вилояти, |
90,2 |
|
8 |
“Қашқадарёдонмаҳсулотлари” АЖ |
Қашқадарё вилояти, |
92,5 |
|
9 |
“Қамаши ДМҚҚ” МЧЖ |
Қашқадарё вилояти, |
99,9 |
|
10 |
“Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ |
Навоий вилояти, |
61,1 |
|
11 |
“Қизилтепа ун заводи” АЖ |
Навоий вилояти, |
93,5 |
|
II. Дон корхоналарининг алоҳида мулкий мажмуалари |
||||
1 |
“Чимбойдон” МЧЖнинг “Қораўзак” филиали |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
мулкий мажмуа |
|
2 |
“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг “Муборак дон” филиали |
Қашқадарё вилояти, |
мулкий мажмуа |
|
3 |
“Дунё-М” АЖнинг “Бахористондон” филиали |
Қашқадарё вилояти, |
мулкий мажмуа |
|
4 |
"Дон халқ-ризқи" АЖнинг "Китоб Дон" филиали |
Қашқадарё вилояти, |
мулкий мажмуа |
|
5 |
"Қўнғирот ун заводи" АЖнинг “Қанликўл гуриш” филиали биноси |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
мулкий мажмуа |