Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Сентябрь 2023

6 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

221 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 49,4 млрд сўм бўлган 150 та лот 53,9 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 12 та

  • Бошланғич нархи 48,6 млрд сўм

  • Сотилган нархи 51,9 млрд сўм

Навоий вилояти Хатирчи туманида жойлашган бошланғич нархи 639,1 млн сўм бўлган “Навоий нефть базаси” МЧЖ балансидаги бўш турган бино-иншоот 703 млн сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 15 та

  • Бошланғич нархи 426,9 млн сўм

  • Сотилган нархи 808,9 млн сўм

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган бошланғич нархи 144 млн сўм бўлган «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ балансидаги Тошкент марказий вокзали биносининг бир қисми 345,6 млн сўмга ижарага берилди.

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 17,4 млн сўм бўлган Бухоро илмий тажриба станцияси балансидаги иншоотли майдон 19,2 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 18 та

  • Бошланғич нархи 167,4 млн сўм

  • Сотилган нархи 199,5 млн сўм

  • Ер майдони 0,9 га

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидан бошланғич нархи 39,4 млн сўм бўлган кўп қаватли тураржой бинолари қуриш учун 9 сотих ер участкаси 43,4 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 81 та

  • Бошланғич нархи 25,3 млн сўм

  • Сотилган нархи 109,2 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 16 та

  • Ер 329,9 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 738,4 млн сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 1,05 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 551 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 10,5 трлн сўм бўлган 117 231 та лот савдога қўйилган.

301 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech