Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Октябрь 2023

5 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

287 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 29,5 млрд сўм бўлган 312 та лот 37,3 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 25 та
  • бошланғич нархи 21,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 23,9 млрд сўм
  • Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 3,3 млрд сўм бўлган Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги қурилиши тугалланмаган автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси 3,5 млрд сўмга сотилди.
  • Жиззах вилояти Мирзачўл туманида жойлашган бошланғич нархи 5,2 млрд сўм бўлган “Жиззах агрокимёҳимоя” АЖ балансидаги хизмат кўрсатиш объекти 5,5 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 39 та
  • бошланғич нархи 866,1 млн сўм
  • сотилган нархи 3,4 млрд сўм
  • Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 290,8 млн сўм бўлган “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” Марказий кенгаши балансидаги бино қисми 2,6 млрд сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 80 та
  • бошланғич нархи 1,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,7 млрд сўм
  • ер майдони 6,7 га
  • Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидан бошланғич нархи 35 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 4,8 сотих ер участкаси 699,3 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 54 та
  • бошланғич нархи 12,8 млн сўм
  • сотилган нархи 176,9 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 58 та
  • ер майдони 31,3 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 1,3 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 2,5 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 740 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,9 трлн сўм бўлган 113 562 та лот савдога қўйилган.

487 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech