Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Декабрь 2023

20 декабрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

198 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 4,4 млрд сўм бўлган 119 та лот 7,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 27 та
  • бошланғич нархи 3 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,2 млрд сўм

Сурхондарё вилояти Ангор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 2,7 млрд сўм бўлган Сурхондарё вилоят ҳокимлиги балансидаги бўш турган сиқилган газ тўлдириш компрессор станцияси 2,8 млрд сўмга ижарага берилди.

Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 81,3 млн сўм бўлган "Муниципал активларни бошқариш маркази" ДУК балансидаги бино қисми 89,4 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 30 та
  • бошланғич нархи 322,9 млн сўм
  • сотилган нархи 663,9 млн сўм
  • ер майдони 2,1 га

Сирдарё вилояти Боёвут туманидан бошланғич нархи 16,2 млн сўм бўлган кўп қаватли турар жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 10 сотих ер участкаси 168,1 млн сўмга сотилди.

Навоий вилояти Навоий шаҳридан бошланғич нархи 4,8 млн сўм бўлган саноат ва ҳунармандчилик объектлари қуриш учун 41 метр квадрат ер участкаси 106,9 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 27 та
  • бошланғич нархи 6,3 млн сўм
  • сотилган нархи 62,3 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 31 та
  • ер 16,1 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 888,4 млн сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 2,8 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 261 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 11,7 трлн сўм бўлган 116 398 та лот савдога қўйилган.

1252 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech