Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Октябрь 2021

Ўзбекистонда Digital Holding ўз фаолиятини бошламоқда

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда «Диджитал Инвест» МЧЖ ўртасида жорий йил февраль ойида имзоланган Ўзбекистон Республикасида ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар соҳасидаги лойиҳага доир Инвестиция шартномасига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида масъулияти чекланган жамият шаклида “Digital Нolding” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш кўзда тутилган.

2021 йил 29 сентябр куни Digital Holding қўшма корхонасини тузиш босқичи якунланди. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва “Диджитал Инвест” МЧЖ (Россия Федерацияси) қўшма корхонасини тузиш бўйича якуний ҳужжатлар тўпламини имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги “Digital Нolding” ҚК МЧЖ устав фондида (капиталида) 49 фоиз миқдоридаги улуш (“COSCOM” МЧЖ устав фондидаги давлат улуши) билан ва “Диджитал Инвест” МЧЖ (Россия Федерацияси) 51 фоиз миқдоридаги улуш (“Диджитал Инвест” МЧЖнинг “CRPT Turon” МЧЖ ва “ICS Нolding Uzbekistan” МЧЖ устав фондидаги (капиталидаги) 100 фоиз миқдоридаги улушлари ҳамда 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари) билан иштирок этмоқда.

2021 йил 29 сентябр куни “Digital Нolding” ҚК МЧЖ устав фонди ҳар икки томондан шакллантирилди, шу жумладан “Диджитал Инвест” МЧЖ (Россия Федерацияси)нинг 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари қўшилган ҳисса сифатида “Digital Нolding” ҚК МЧЖ ҳисоб рақамига келиб тушди.

“Digital Нolding” ҚК МЧЖ раҳбари этиб, Владимир Кравченко тайинланди, жамиятларда Кузатув кенгашлари ва уларнинг таркиблари шакллантирилди.

Маълумот учун: “Digital Нolding” ҚК МЧЖнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва сифатини яхшилашга, хусусан халқаро стандартларга мос рақамли инфратузилмани шакллантириш, шунингдек маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш, рақамли маркировка ва алоҳида турдаги товарлар ҳаракатини назорат қилишда илғор технологиялар ва тизимларини жорий этишга қаратилган.

1788 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech