Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Ноябрь 2021

“Yog'gar” АЖ кузатув кенгашининг янги таркиби тасдиқланади

“Yog'gar” АЖда жорий йил 18 ноябрь куни акциядорларнинг умумий йиғилиши қуйидаги кун тартиби билан бўлиб ўтиши белгиланди: 

  1. жамият акциядорлари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  2. “Yog'gar” АЖнинг кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.

Жамият уставига асосан кузатув кенгаши таркиби 5 кишидан иборат бўлади, акциядорлар томонидан қуйидаги 6 та номзод таклиф этилган:

1.

Рўзиев Ахрор Икромович

-

Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси

2.

Бобобеков Зохиджон Анарбаевич

-

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Департамент бошлиғи ўринбосари

3.

Санетуллаев Айбек Есбосынович

-

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари в.б

4.

Карлибаева Рая Хожабаевна

-

Тошкент Давлат иқтисодиёт университети Корпоратив бошқарув кафедраси профессори (мустақил аъзо)

5.

Омаров Шерзод Юлчибаевич

-

“Тошкент ёғ-мой комбинати” бўлим бошлиғи

6.

Юлдашев Ровшан Усарович

-

“ALLIANCE TEXTILE” ЕСКУ раис ўринбосари

 

Маълумот учун:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонига асосан 89,29 фоиз давлат улуши биржа савдолари орқали жорий йил 26 июлда "SOLAR DIAMOND" ҚК МЧЖга 26,89 млрд. сўм сотиб олиш тўловларини бўлиб тўлаш шарти билан сотилган.

Ҳозирда, жамият устав капиталида Давактив агентлигининг улуши 80,36 фоизни ташкил этади.

Асосий фаолияти: Ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишдан иборат.

Йиғилиш жамият кузатув кенгашининг 2021 йил 27 октябрдаги мажлиси қарорига асосан  Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний шаҳри, Қурувчилар кўчаси, 12-манзилда, “Yog`gar” АЖнинг мажлислар залида ўтказилади.

2020 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech