Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Январь 2022

Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаймиз!

Давлат активларини бошқариш агентлиги Сиз азиз юртдошларимизни 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади.

Жорий йилда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганига 30 йил тўлади. Миллий армиямизнинг сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш ҳамда ватандошларимизнинг осойишта ҳаётини кафолатлашда алоҳида ўрни бор.

Ҳар бир аскар ва офицер қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғулари жўш уриб, улар Ватанимизнинг шонли тарихи, аждодларимизнинг мислсиз қаҳрамонликларидан куч оладилар.

Бунёдкор халқимизнинг барча орзу-умидлари амалга ошсин, осмонимиз мусаффо, тинчлигимиз мустаҳкам бўлсин!

1787 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech