Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Март 2024

“Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” хайрия ҳашарига Давактив агентлиги ўзининг хайрли ҳиссасини қўшди

Жорий йилнинг 16−18 март кунлари юртимизда "Наврўз" байрами арафасида анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда. Бу йилги тадбир “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида ўтказилмоқда. Ушбу ҳашарнинг мақсади маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва бошқа жойларни ободонлаштиришдан иборат. Бундан ташқари, белгиланган кунларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатилади.

Шу муносабат билан, Давактив агентлиги марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларининг 200 нафардан зиёд ходимлари ҳам мазкур тадбирда ўз ҳиссасини қўшди. Жумладан, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, "Обод тўқимачи" МФЙ ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўтаринки руҳда олиб борилди.

 

Тегишли ҳудудларда қарийб 3000 дона мевали ва манзарали дарахтларни экиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Мевали ва манзарали дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Энди улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.

Мазкур ҳашар доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, айниқса эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларга ҳам ёрдам кўрсатилишида Давактив агентлиги ўз ҳиссасини қўшди.

893 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech